Ҳукуматнинг тегишли қарори билан гидропоника (тупроқсиз сунъий муҳит) усулида озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи, жумладан, ускуна қийматининг 100 млн сўмдан ошмаган қисмини республика бюджетидан қоплаб беришни кўзда тутувчи вақтинчалик низом тасдиқланди.
Collins English Dictionary тузувчилари «узоқ давом этадиган беқарорлик» маъносини англатувчи «пермакризис» атамасини йил сўзи сифатида танлади.
Uzbekistan Airways бу йил ўзининг 30 йиллигини нишонламоқда. Ҳар йили авиакомпания хизматларидан 2 млндан ортиқ киши фойдаланади, самолётлар эса дунёнинг 50 дан ортиқ шаҳарларига парвоз қилади. Учувчилар ва борт кузатувчилари «Газета.uz»га осмонда ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.
Сурхондарёда Музработ туманининг сентябрда ишдан олинган собиқ ҳокими Эркин Алимов давлат маблағларини ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. У 4,2 гектар ерни қариндошларига расмийлаштиргани, банклар ҳам унинг қариндошларига 166 млрд сўмлик кредит ажратгани айтилмоқда.
Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Ботир Кудратходжаев бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди.
Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде «Газета.uz»га тақдим этган янги мақоласида камбағалликни 2 бараварга қисқартириш ва аҳоли жон бошига даромади ўртача бўлган мамлакатларнинг юқори қисмига кириш учун ислоҳотлар мувофиқлаштирилиши ва босқичма-босқич амалга оширилиши зарурлиги ҳақида ёзади.
Тўлов хизматлари сешанба оқшомида таъминотчиларга тўлов, QR-код бўйича тўлов ва жойлардаги тўлов хизматларини қайта тиклади. Apelsin сервиси ҳамкорлардан маҳсулот ва хизматларнинг идентификацион кодларини 15 ноябрга қадар тақдим этишни сўради.
Chevrolet Onix автомобили сотуви бошланган куни 28 мингдан ортиқ мижоз уни харид қилиш учун шартнома имзолади (умумий тузилган шартномалар сони 30 мингта яқин). Бироқ, автомобиль «Uzavto Motors» вакили 2021 йилда айтганидек, 9−12 минг доллар эмас, балки 13−16 минг доллар атрофида сотилмоқда.
Германия халқаро агентлиги — GIZ Давлат божхона қўмитасининг «Яллама» чегара божхона постига қиймати салкам 100 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи божхона назоратининг техник воситалари тақдим этди.
Улуғбек Курбанов президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаковнинг ўринбосари — президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди.
Марказий банк АҚШ долларининг расмий курсини 11 129,95 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига 18 кун қолди. «Газета.uz» ҳар тўрт йилда бир бор ўтказиладиган асосий футбол тадбири иштирокчилари билан таништиришни бошлайди.
Самарқанд аэропорти тўрт кун — 8−11 ноябрь кунлари ёпилади. Бу кунларда шаҳар Туркий давлатлар ташкилотининг саммитига мезбонлик қилади.
Риши Сунакнинг Буюк Британия ҳукумати раҳбарига айланиши ўта қизиқ ва ҳафсалани ўлдирадиган ҳодиса бўлди. Қизиқлиги — унинг бошқа миллат вакили экани, кейингиси — ашаддий конверваторлигидир. «Газета.uz» ҳинд йигити бош вазирликкача бўлган йўлни қандай босиб ўтгани ҳақида материал тайёрлади.
Эски паспортларни ID-картага алмаштиришга чақирган ИИВ, Қорақалпоғистон воқеаларида қатнашган яна 35 нафар айбланувчи озодликка чиқарилгани, бир қатор тўлов турларини ўчирган тизимлар, имтиёзлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Жиззах вилояти Дўстлик туманида Lada «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда бир ҳайдовчи ва икки йўловчи вафот этди. Марҳумлардан бирининг қариндошлари экспертиза ўтказилишидан норози бўлиб, ИИО ходимларига қаршилик кўрсатгани айтилмоқда.
Шавкат Мирзиёев имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилишда солиқ ва божхона имтиёзларини хатловдан ўтказиш, самарасизларини бекор қилиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун преференцияларни бир хиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок билан учрашди. Учрашув якунлари бўйича Владимир Норов журналистларга мамлакат Германия билан олий даражада мулоқот ўрнатиш, Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашув ташкил этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Навоий (Зангиота)-Қоплонбек» автомобиль ўтказиш пунктлари 1 ноябрдан эмас, 1 декабрдан ёпилади. Реконструкция ишлари икки давлат ўтказиш пунктларида бир вақтнинг ўзида бошланади ва якунланади.
Tad Industries компанияси FaceIDS дастурининг имкониятларини намойиш этди ва Smart and Secure City йўналиши бўйича Best Solution of the Year 2022 мукофоти билан тақдирланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг