Архив

Мактабларда маънавий-маърифий ишларни баҳолаш учун рейтинг жорий этилади
12 май 2022, 23:44 1

Мактабларда маънавий-маърифий ишларни баҳолаш учун рейтинг жорий этилади

Ўзбекистон мактабларида маънавий-маърифий ишларни баҳолаш мақсадида 1 сентябрдан «Намунали мактаб» рейтинги жорий қилинади. Унинг натижалари асосида мактаблар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади. Агар мактаб «қизил» тоифага тушиб қолса, давлат органлари у ерда учрашув, мотивацион суҳбат ва мастер-класслар, «Ватанпарварлик» дарслари ва полигонларда икки кунлик ҳарбий-дала машғулотлари, қолаверса, «Ватанга хизмат — олий фазилат» мавзуларида давра суҳбатларини ўтказади.

Буғдой ишлаб чиқаришдаги ислоҳотлар ун ва нон нархига қандай таъсир қилади?
12 май 2022, 23:04

Буғдой ишлаб чиқаришдаги ислоҳотлар ун ва нон нархига қандай таъсир қилади?

Молия вазирлиги буғдой ишлаб чиқаришдаги ислоҳотлар, яъни буғдой нархини эркинлаштириш ортидан ун ва нон нархларининг сезиларли ўзгаришини кутмаяпти. Молия вазирлиги департамент директори Тўлқин Мирзаевнинг таъкидлашича, бугунги кунда буғдой ва ун бозорининг 70−80 фоизи бозор нархларида шаклланмоқда. Қолаверса, давлат ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқмоқда.

12 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 май 2022, 22:00

12 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Фарғонага борган президент, инсон аъзолари трансплантацияси тўғрисидаги қонун қабул қилингани, сел туфайли транспорт ҳаракати тўхтатилган Сўх-Риштон йўли, туман ҳокими устидан арз қилиб, президентга мурожаат йўллаган фарғоналик фермер, Сурхондарёдаги 5 баллик зилзила ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 12 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Пойтахтдаги болалар майдончасида бир нечта болалар жиддий жароҳат олди
12 май 2022, 18:25

Пойтахтдаги болалар майдончасида бир нечта болалар жиддий жароҳат олди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги болалар майдончаларидан бирида бир неча бола қўлидан оғир жароҳатлар олди, баъзиларининг бармоқлари ампутация қилинди. Мазкур майдонча «Обод маҳалла» дастури доирасида 2021 йил сентябрь ойида қурилган эди.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12 май 2022, 18:11

Тошкентда ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Бунёдкор шоҳ кўчасида ҳайдовчи ўз бошқарувидаги Spark автомашинаси билан тезликни оширгани сабабли устунга бориб урилди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди.

Ҳукумат аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар ажратади
12 май 2022, 17:25

Ҳукумат аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар ажратади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, энди хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари қишлоқ хўжалигидаги ширкат хўжалигининг улушдори бўлиш учун субсидия олиши мумкин. Шунингдек, ишсиз фуқаролар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтса, дастлабки 3 ойда бино ва иншоотларнинг ижараси қоплаб берилади. Қолаверса, иссиқхона қуриш, суғориш воситалари ва кўчатларни харид қилиш учун 810 мингдан 8,1 млн сўмгача судсидия берилади.

Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун «дарҳол» ариза беришга тайёр
12 май 2022, 16:44

Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун «дарҳол» ариза беришга тайёр

Финляндия президенти ва бош вазири мамлакат НАТОга аъзо бўлиш учун зудлик билан ариза топшириши кераклиги ҳақида қўшма баёнот берди. Охирги сўровларга кўра, Финляндия фуқароларининг 76 фоизи альянсга қўшилиш тарафдори. Россия Украинага бостириб киргунига қадар бу кўрсаткич 25%ни ташкил этган.

Сурхондарё вилоятида 5 баллик зилзила содир бўлди
12 май 2022, 15:47

Сурхондарё вилоятида 5 баллик зилзила содир бўлди

Пайшанба куни соат 15:27 да Сурхондарё вилоятида 5 баллик зилзила содир бўлди, эпицентр — Бойсун тумани. Бунинг натижасида Ўзбекистоннинг ўнлаб ҳудудларида 2 баллдан 5 баллгача бўлган ер силкинишлари кузатилди.

Адирдаги 1000 гектарлик плантация. Президент Фарғонага ташрифини Олтиариқдан бошлади
12 май 2022, 15:34

Адирдаги 1000 гектарлик плантация. Президент Фарғонага ташрифини Олтиариқдан бошлади

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқда ташкил этилган адирликдаги минг гектарлик плантациядан бошлади. Бу ерда 560 гектарда токзор барпо этилган, 300 гектарлик интенсив боғда эса олма, гилос, ўрик кўчатлари экилмоқда. «Бу боғ ва токзорлар аҳолига хусусийлаштириб берилади», — деди президент.

Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга ўқитувчиларга 50 фоизгача устама тўланади
12 май 2022, 15:19

Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга ўқитувчиларга 50 фоизгача устама тўланади

Президент қарорига кўра, мактабларда халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагогларга 50%, миллий тест тизимида олинган сертификатга эга ўқитувчиларга 20% устама тўланади. Кутубхона ҳодимларининг ойлиги эса 1,2 бараварга оширилади. Қолаверса, 1 сентябрдан «Намунали мактаб» рейтинги жорий этилади.

Самарқанддаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди
12 май 2022, 12:54

Самарқанддаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида Nexia автомобилининг каналга тушиб кетиши оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси ва 29 ёшли эркак ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи тирик қолган, ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган.

Инсон аъзолари трансплантацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
12 май 2022, 12:45

Инсон аъзолари трансплантацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Президент инсон аъзолари трансплантациясига оид қонунни имзолади. Унга кўра, инсон аъзоларини кўчириб ўтказиш тиббий хулоса асосида ва беморнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади. Мурда аъзоларини олишга эса унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади. Қонун билан шунингдек, инсон аъзоларини ва тўқималарини олиш тақиқланган ҳолатлар ҳам белгилаб берилди.

«Бундан кўра уйимни ёқиб юборса яхши эди». Фарғоналик фермер туман ҳокими устидан арз қилиб, президентга мурожаат йўллади
12 май 2022, 12:14 1

«Бундан кўра уйимни ёқиб юборса яхши эди». Фарғоналик фермер туман ҳокими устидан арз қилиб, президентга мурожаат йўллади

Президентнинг Фарғонага ташрифи арафасида фермер Иқболжон Мелибоев Бувайда тумани ҳокими устидан шикоят қилиб, видеомурожаат йўллади. Буни ёритган фарғоналик журналистга босим ўтказилгани ва ишдан бўшаш ҳақида ариза сўралгани айтилди. Фарғона вилояти ҳокимлиги вазиятни ўрганишни бошлади. Жамоатчилик фаоллари эса мазкур ҳолатни кескин қоралаб, «фермер ва журналистдан қўлларни тортишни» талаб қилмоқда.

Шимолий Кореяда биринчи коронавирус инфекцияси аниқланди
12 май 2022, 11:54

Шимолий Кореяда биринчи коронавирус инфекцияси аниқланди

2020 йилда бошланган пандемия давридан буён Шимолий Кореяда коронавируснинг биринчи ҳолати аниқланди. Мамлакатда чегара назорати кучайтирилди, шаҳарларда локдаунлар жорий этилмоқда.

Air Marakanda иш ва хизматлари нархлари хорижий валютага боғланишига рухсат берилди
12 май 2022, 11:51

Air Marakanda иш ва хизматлари нархлари хорижий валютага боғланишига рухсат берилди

Президент фармони билан Самарқанд аэропортини бошқарувчи Air Marakanda компаниясига иш ва хизматлар нархлари чет эл валюталарига боғланишига рухсат берилди.

Кутилаётган сув танқислиги шароитида суғориш учун сув олиш лимитлари тасдиқланди
12 май 2022, 10:46

Кутилаётган сув танқислиги шароитида суғориш учун сув олиш лимитлари тасдиқланди

Ҳукумат кутилаётган сув танқислиги шароитида Ўзбекистонда суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқлади. Мамлакат бўйича лимит 28,2 млрд куб метр сувни ташкил этади, бу ўтган йили олинган сувнинг тахминан 94,5 фоизига тенг.

Сўх-Риштон йўлида сел туфайли транспорт ҳаракати тўхтатилди
12 май 2022, 10:38

Сўх-Риштон йўлида сел туфайли транспорт ҳаракати тўхтатилди

Сўх-Риштон автомобиль йўлига сел натижасида лой ва тошлар оқиб келгани сабабли транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

15 майдан Қозоғистонга поездлар қатновини тиклаш режалаштирилмоқда
12 май 2022, 09:45

15 майдан Қозоғистонга поездлар қатновини тиклаш режалаштирилмоқда

Май ойининг ўрталаридан «Нукус — Бейнеу — Нукус» ва «Олмаота — Тошкент — Олмаота» темир йўл қатновлари қайта тикланмоқда. Уларнинг йўлга қўйилиши олдинроқ режалаштирилганди, бироқ Қозоғистондаги карантин чекловлари туфайли кейинга қолдирилганди.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага боради
12 май 2022, 09:41

Шавкат Мирзиёев Фарғонага боради

Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан 12−13 май кунлари Фарғонага боради. Ташриф давомида маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари кўздан кечириш, йиғилиш ўтказиш ҳамда корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

«Ўзбекнефтгаз» раисига янги ўринбосарлар тайинланди
12 май 2022, 09:24

«Ўзбекнефтгаз» раисига янги ўринбосарлар тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» компаниясида раиснинг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари, қурилиш ва транспорт ҳамда иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимга тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг