Ўзбекистонда 2023 йилда мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш харажатлари қўшимча 3,2 трлн сўмга оширилди. Бунга бошқа харажатларни камайтириш орқали эришилган.
Суд ҳайъати 2019 йилда Қибрай туманида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия хавфсизлик бошқармаси собиқ ходимининг апелляция шикоятини қаноатлантирмади. 15 йилга қамалган эркакнинг жазоси ўзгаришсиз қолдирилди.
Президент давлат идоралари ходимлари ва раҳбарлар театрларга ташриф буюриши учун ҳар ойнинг бир кунини «Театр куни» деб эълон қилишни таклиф этди. Музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича 7 йиллик дастурни қабул қилиш ва Франция билан бирга Миллий реставрация марказини ташкил этиш режа қилинмоқда.
«Sharh» Ўзбекистон фуқароларига бошқа фойдаланувчиларнинг фикрига асосланган яхши компаниялар, хизматлар ва ҳатто яхши ошни топишга ёрдам беради, шунингдек, шарҳлар орқали даромад олиш мумкин.
Толибжон Олимжонов 2017 йили алмашув дастури асосида Турин университетига ўқишга кирган. Бир йил ўтиб ўқиш ва яшаш харажатларини қоплайдиган стипендия эгасига айланган. У «Хориж дипломи» лойиҳасида Италия университетига қандай қилиб ўқишга кириш ва бепул таълим олиш ҳақида гапириб берди.
«Click`дан миллиард» ютуқли ўйинининг биринчи босқичи якунланди. Иккинчи босқич 28 декабрь куни бўлиб ўтади ва ҳар қайси иштирокчи ғолибга айланиши мумкин.
Президент Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мафкуравий соҳада рақобатга тайёрми, деган саволни берди. Унинг айтишича, мамлакат маданий дипломатияни кучайтиради. Шунингдек, ўзбек халқи жадидлар кўрсатган йўлдан оғишмай бориши кераклиги таъкидланди.
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаласи 1 млрд 258 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Телевидениеда «прайм-тайм»да кўпроқ хорижий сериаллар намойиш этилмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. У маҳаллий ижодкорларни қўллаб-қувватлашни таклиф этиб, Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепциясини яратиш бўйича топшириқ берди. Тошкент вилоятида Cinema Park киноҳудуди ташкил этилади.
Ўзбек тилидаги «Аквамен ва йўқотилган қироллик» фильми ва бир қатор кинопремьералар, Янги йил ярмаркалари ҳамда фестиваллар, шоу-дастурлар, кўргазмалар ва маҳорат дарслари, концертлар, спектакллар, мусиқий кечалар ва байрамолди дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Президент нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилиниши ва имтиёзли кредитлар берилишини маълум қилди. 2024 йили Ўзбекистонда Халқаро болалар адабиёти кўргазмаси ташкил этилади. Таржимонлар учун Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш ҳам режалаштирилмоқда.
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади. Шунингдек, ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилади. Ғолиблар ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, вазирлик Ўзбекистондаги газ «заправка»ларини ёпмаган, фақат иш вақтини чеклаган. Аввалроқ 630 дан ортиқ газ тўлдириш шохобчалари совуқ ҳаво туфайли ўз фаолиятини тўхтатгани хабар қилинган эди.
Шавкат Мирзиёев коррупция жиноятлари учун мансабдор шахсларнинг ҳибсга олиниши ва жиноий гуруҳлар вакилларига қарши ўтказилаётган рейдлар бўйича изоҳ берди. «Биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз», — деди у.
АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Қўшма Штатларга саёҳат қилишда «хавфсиз ва қонуний» йўлдан фойдаланишга чақирди, шунингдек, жиноий контрабандачиларнинг ёлғонлари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди.
Марказий банк Telegram`да регулятор номидан сохта канал очилиб, фуқароларга кредит таклиф этилаётгани ва банк карталарига оид маълумотларни олиш орқали пуллар ўзлаштирилаётганидан огоҳлантирди. Шунингдек, ўзини МБ ходими сифатида таништириш ҳолатлари ҳам кузатилган.
«Илгари манфаатларини дипломатия билан ҳимоя қилган қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти. Бундай жараён таъсири мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Унга кўра, бу вазиятда «миллий манфаатларга жавоб берадиган тўғри йўлни топиш осон бўлмаяпти».
Ўзбекистон ҳудудига 23−24 декабрь кунлари илиқ ҳаво кириб келиши давом этади ва ҳарорат кўтарилади.
Рақобат қўмитаси баъзи йирик савдо тармоқлари товарлар нархини кескин кўтариб, сўнгра бирор байрам муносабати билан уларни эски нархига қайтарган ҳолда чегирма эълон қилиши, бу эса «харид иллюзияси»ни келтириб чиқаришидан огоҳлантирди. Қўмита ишончсиз рекламалар бўйича шикоят қилишга чақирди.
2018 йилдан 2023 йилнинг 10 декабригача Андижон вилояти Избоскан туманига ҳокимлик қилган Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг