Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди. Оқибатда 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Москвадан Урганчга учаётган «Азимут» компаниясининг ССЖ-100 самолёти йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Самарага фавқулодда қўнди. Ҳозир рейс Урганчга етиб борди.
Марказий банк 19 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 157,43 сўм этиб белгилади. Банклар ҳам ўз таклифларини янгилади.
Ховос туманида икки фуқаро 9 турдаги 68 дона балиқни ноқонуний овлангани аниқланди. Оқибатда ҳайвонот дунёсига 47 млн 160 минг сўм зарар етказилди. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура органига юборилди.
Тошкент шаҳрида 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари, 24 октябрдан эса кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.
Энергетика вазирлиги атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши ва кўп ёмғир ёғиши электр энергиясини узатишда носозлик келтириб чиқаришини маълум қилди. Шу сабаб Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида вақтинча электр таъминоти узилиши мумкин.
Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси бўлди. Унга икки ўринбосар ҳам тайинланди. Шунингдек, Шерзод Асадов Пиллачилик ва қоракўлчиликни қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
«Республика ҳудудларида инновацион ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унда Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази ва «Инвесторларга кўмак маркази» ташкил этилиши белгиланди.
Навбаҳор туманида эркак марказий поликлиника биносининг 3-қаватидан ўзини ташлагани айтилмоқда. ССВ унинг икки кун олдин касалхонага мурожаат қилгани ва 18 октябрь куни номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаб, вафот этгани маълум қилди. БП ҳодисанинг сабабларини аниқламоқда.
Тошкентда яхшиланаётган ҳаво, пойтахтнинг бош режаси, тарсаки сабаб ўқувчининг қулоқ пардаси йиртилгани, Ўзбекистоннинг 4 та шаҳрини ривожлантиришга $59 млн кредит ажратган ОТБ, тақдимот слайдларининг фотоларини хиралаштираётган президент матбуот хизмати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни бирданига учинчи ўқишда қабул қилди.
Kolorpak хомашё ва ускуналарни олиб киришда ҳеч қандай имтиёзга эга эмас. «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда компания директори Музаффар Мирзаҳмедов барча божхона божлари ва ҚҚС ўз вақтида тўланаётганини маълум қилди. Қолаверса, маҳсулот таннархи ошиши фақат қоғозга боғлиқ эмаслиги қайд этилди.
Фармацевтика, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда бир қанча компания ва корхоналар ташкил этган тадбиркор Журъатбек Куватов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи бўлди. Унинг компанияларидан бири вилоят ҳокими билан собиқ соғлиқни сақлаш вазири ўртасидаги можарода тилга олинганди.
Тошкентдаги Навоий кўчасининг бир қисмида жамоат транспорти учун алоҳида йўлак ташкил этилди. Ҳозирча у лозим даражада ишлаётгани йўқ. «Газета.uz» мухбири бунинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилди.
Сешанба куни тушдан кейин Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди, деб хабар берди Ўзгидромет.
Тошкент халқаро аэропортида учиб келган ва учиб кетаётган йўловчилар божхоначиларсиз, автоматик тарзда бошқарилаётган body scaner қурилмаси ва рентген нурлари ёрдамида қисқа муддатда божхона текширувидан ўтяпти. «Газета.uz» мазкур тизим қандай ишлаши ҳақида сўз юритади.
Халқаро фототанловда ҳакамлар дунёнинг турли мамлакатларидан юборилган 38 мингдан ортиқ фотосуратларни кўриб чиқди ва фотографларни турли йўналишлар бўйича тақдирлади. Танловда курашаётган асаларилар сурати муаллифи йил фотографи номинациясида ғолиб бўлди.
Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Парвозлар 15 декабрдан бошланади.
Президентга «Янги Тошкент» концепцияси билан мутаносиб тайёрланган Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режа лойиҳаси тақдим этилди. Шавкат Мирзиёев ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиб, ақл билан, сифатли қуриш кераклигини таъкидлади.
Душанбеда чегара хавфсизлиги ва чегара назорати соҳасида ҳамкорликка бағишланган конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яқин муносабатлар минтақадаги умумий таҳдидларга қарши биргаликда курашиш имконини беришини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг