Архив

Деҳқонободда аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик экани маълум қилинди
28 апрель 2022, 18:06

Деҳқонободда аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик экани маълум қилинди

Экология қўмитаси Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик эканини маълум қилди. Улар тасвири «Теракли» МФЙ ҳудудида олинган бўлса, ўлик айиқ боласи Қизилсой ўрмонидан топилган.

Зомин ва Бахмалда табиатни муҳофаза қилиш учун махсус прокуратура ташкил этилади
28 апрель 2022, 17:43

Зомин ва Бахмалда табиатни муҳофаза қилиш учун махсус прокуратура ташкил этилади

Бош прокуратура тизимида Зомин ва Бахмал табиатини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.

Европада сальмонеллёз авж олиши Бельгия шоколади билан боғлиқ — ЖССТ
28 апрель 2022, 17:29

Европада сальмонеллёз авж олиши Бельгия шоколади билан боғлиқ — ЖССТ

Дунёнинг 11 мамлакатида сальмонеллёз касаллигининг авж олиши Бельгия шоколадини истеъмол қилиш билан боғлиқ. Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари ҳақида хабар қилингани йўқ. ЖССТ янги ҳолатларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли бор деб ҳисоблайди ва аҳоли учун салмонеллёзнинг олдини олиш чораларини эслатиб ўтди.

Андижонда хокимият бош юристконсульти пора билан қўлга тушди
28 апрель 2022, 16:58

Андижонда хокимият бош юристконсульти пора билан қўлга тушди

Асака тумани ҳокимлиги бош юристконсульти фермер хўжалигининг суддаги ишини ҳал қилиб бериш эвазига $1000 олаётган вақтда қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ов қуроли ва ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш чегараси 25 ёш этиб белгиланмоқда
28 апрель 2022, 16:00

Ов қуроли ва ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш чегараси 25 ёш этиб белгиланмоқда

Ўзбекистон фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш чегараси 25 ёш этиб белгиланмоқда. Шунингдек, фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этилиши тақиқланиши мумкин. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда.

Фото: Ҳисор қўриқхонасида баҳор
28 апрель 2022, 15:45

Фото: Ҳисор қўриқхонасида баҳор

Давлат экология қўмитаси ноёб жониворлар яшайдиган Ҳисор давлат қўриқхонасининг баҳорий табиатидан тасвирларни эълон қилди.

Марказий банк кредитларга кафил бўлган фуқароларни огоҳлантирди
28 апрель 2022, 15:27

Марказий банк кредитларга кафил бўлган фуқароларни огоҳлантирди

Марказий банк ўз вақтида қайтарилмаётган кредитлар бўйича қарздорлик тўғридан-тўғри кафилларнинг ҳисоб рақамидан ечиб олинаётгани юзасидан изоҳ берди. МБ кафил бўлаётган фуқароларни ўзи ва қарз олувчининг келажакда йўлиқиши мумкин бўлган молиявий рискларни тўғри таҳлил қилишга чақирди.

Молия вазирлиги тадбиркорлар ҳисоботларини топшириш муддатини узайтиришни режалаштирмоқда
28 апрель 2022, 14:51

Молия вазирлиги тадбиркорлар ҳисоботларини топшириш муддатини узайтиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Молия вазирлиги тадбиркорларга молиявий ҳисоботларни топширишда енгилликлар беришни режалаштирмоқда. Унга кўра, йиллик ҳисоботларни кейинги йилнинг 1 апрелигача, чораклик ҳисоботларни эса ҳисобот давридан кейин 40 кун ичида тақдим этишга рухсат берилиши мумкин.

Сенат мажлисининг жонли эфири 8 дақиқадан кам давом этди
28 апрель 2022, 14:22

Сенат мажлисининг жонли эфири 8 дақиқадан кам давом этди

UzReport TV орқали Сенат мажлиси трансляцияси бошланганидан қарийб 8 дақиқа ўтиб тўхтатилди. Парламент юқори палатасининг YouTube-саҳифасида жонли эфир 2019 йил октябридан бери биринчи марта намойиш этилмади. Президент фармонига кўра, 1 декабрдан бошлаб йиғилишлар МТРК каналлари ва интернет тармоғида эфирга узатилиши керак эди.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди
28 апрель 2022, 13:53

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди

Президент фармони билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди. Крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш агентликнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди.

4 сотих ерни $30 мингга сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг синфдоши ушланди
28 апрель 2022, 13:47

4 сотих ерни $30 мингга сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг синфдоши ушланди

Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг синфдоши 4 сотих ерни 30 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланди. Нурафшонда эса МЧЖ раҳбари 2 гектар ерни 500 минг долларга сотмоқчи бўлди. ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаг Департамент ва ИИВ ноқонуний ер олди-сотдиси билан боғлиқ бир қанча ҳолатларни аниқлади.

Fix Price йил бошидан буён Ўзбекистондаги 12 та дўконини ёпди
28 апрель 2022, 13:09

Fix Price йил бошидан буён Ўзбекистондаги 12 та дўконини ёпди

Россиянинг Fix Price дискаунтерлар тармоғи йил бошидан буён Ўзбекистондаги 12 дўконини ёпди, яна 30 таси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ичимлик сувига асоссиз ҳисобланган тўловлар учун компенсация талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда
28 апрель 2022, 12:38

Ичимлик сувига асоссиз ҳисобланган тўловлар учун компенсация талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда

Истеъмолчиларга ичимлик суви бўйича асоссиз ҳисобланган тўловларнинг ярми миқдорида компенсация талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Ушбу компенсация ичимлик суви таъминоти ташкилотидан ундирилади.

Техникум битирувчилари ОТМда ўқишни давом эттириши мумкин бўлган таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди
28 апрель 2022, 12:14

Техникум битирувчилари ОТМда ўқишни давом эттириши мумкин бўлган таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди

Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши бошқа соҳаларга қараганда секин ўсмоқда
28 апрель 2022, 12:04

Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши бошқа соҳаларга қараганда секин ўсмоқда

Сўнгги беш йил ичида таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 2,5 баробар ошди, бироқ мамлакатдаги ўртача иш ҳақига нисбатан фарқ 16,8 фоиздан 26,5 фоизгача кўтарилди. Соғлиқни сақлаш соҳасида эса тафовут аста-секин қисқарди, аммо 2022 йил январь-март ойларида у беш йил аввалги кўрсаткичга қайтди.

Гўшт ва ёғ импортига нол даражали ҚҚС ставкаси муддати узайтирилиши мумкин
28 апрель 2022, 11:32

Гўшт ва ёғ импортига нол даражали ҚҚС ставкаси муддати узайтирилиши мумкин

Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошкани олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси 2022 йил охиригача узайтирилиши режалаштирилмоқда, — дея маълум қилди депутат Дониёр Ғаниев. Банан, ананас ва бошқа цитрус мевалари учун импорт божлари имтиёзлари ҳам узайтирилиши мумкин.

ЖБ тадқиқоти: Ўзбекистон меҳнат бозорида гендер тенгсизлиги билан боғлиқ стереотиплар жуда кучли
28 апрель 2022, 11:19

ЖБ тадқиқоти: Ўзбекистон меҳнат бозорида гендер тенгсизлиги билан боғлиқ стереотиплар жуда кучли

Жаҳон банки тадқиқотлари Ўзбекистонда ишга қабул қилиш жараёнида ҳар икки жинс вакилларига нисбатан бирдек кучли дискриминация мавжудлигини кўрсатди. Иш берувчилар иш қидираётганларнинг жинси, ёши ва ташқи кўринишига оид афзалликларга урғу берган ҳолда, камситувчи характерга эга бўлган реклама эълонларини жойлаштирадилар. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, меҳнат бозорида гендер тенгсизлиги билан боғлиқ стереотиплар жуда кучли.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 14 фоизда қарз берилади
28 апрель 2022, 10:58

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 14 фоизда қарз берилади

Президент қарори билан боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, 11 ойлик имтиёзли давр билан 300 млрд сўм бюджет ссудаси ажратилди. Мазкур ссуда ҳисобидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига қарз берилади.

Самарқандда хорижлик сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона менежери 10 суткага қамалди
28 апрель 2022, 10:28

Самарқандда хорижлик сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона менежери 10 суткага қамалди

Самарқанддаги меҳмонхоналардан бирининг иш бошқарувчисига хорижлик сайёҳ, IT-мутахассисни ҳақоратлаб, камситгани учун 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қирғизистон билан чегарада янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкин
28 апрель 2022, 10:10

Қирғизистон билан чегарада янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкин

Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимига номзод Жээнбек Кулубаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида яна 3−4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу масала икки давлат бош вазирлари учрашувида кўтарилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг