Ўзбекистонда матнни овозга ва овозни матнга айлантириб берадиган нутқ синтезатори устида иш олиб борилмоқда. Унинг прототипи 24−27 октябрь кунлари Самарқандда ўтказиладиган АКТ ҳафталигида намойиш қилинади. Мазкур дастур кўзи ожизларга йўллардаги тўсиқлар ҳақида маълумот бериши ҳам мумкин.
Қарши шаҳар собиқ ҳокими Жамшид Фозилов 2018—2019 йиллар давомида 54 та ҳолатда 60 млрд 512 млн сўм талон-торож қилишда гумонланмоқда. Ҳозирда у уй қамоғига олинган. Қашқадарё прокуратурасининг таъкидлашича, суд якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
Алифбони ислоҳ қилишнинг икки йўли бор эди: кирилл ёзувини такомиллаштириш ё биратўла янги алифбога ўтиш. Кирилл ёзувини сақлаб қолиш тўғри ечим бўлолмасди. Агар афзал тарафи бўлса, бирйўла янги ёзувдаги алифбога ўта қолган тузук. Бу сўзлар Султонмурод Олимнинг 2000 йилдаги мақоласидан олинди.
Сирдарёдаги ҳарбий қисм омбори портлаши оқибатида 12 киши туман тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган, деб хабар берди ССВ. Уларнинг 5 нафари шошилинч тиббий бўлимида, 7 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилди, 4 нафари эса стационар кузативга олинди.
Тўра Боболов Бандихон туман ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун вилоят бюджетидан 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Антикоррупция агентлиги буни Давлат харидлари тўғрисидаги қонунга зид деб топди ва фармойишни бекор қилди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 14 октябрь куни икки ЙТҲ юз берган. Ҳар икки ҳодисада бир нафардан фуқаро вафот этган.
УрДУ кутубхонасида лифт ишламаслиги сабабли ногирон талаба иккинчи қаватдаги ўқув залига кира олмаган, брайл ёзувидаги барча адабиётлар ўша ерда жойлашган. Урганчдаги кўзи ожизлар кутубхонаси олдида эса овозли светофор ва бекатлар йўқ, автобусларга махсус мосламалар ўрнатилмаган — Сенат ишчи гуруҳи.
Тунда Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш содир бўлди. Ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Тармоқларда тарқалган видео ва фотолардан портлаш тўлқини бинолардаги ойналар ва конструкцияларга зарар етказганини кўриш мумкин.
Туркманистон президенти билан музокаралар ўтказган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президентига кучук совға қилган Гурбангули Бердимуҳамедов, ҳарорат яна пасайиши, раҳбарларни огоҳлантирган президент, Бухорода ўз-ўзидан отилиб аёлни жароҳатлаган милтиқ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкент шаҳар ҳокими маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар харажатларига ўзгартиришлар киритди. Давлат мусиқали комедия театрига ажратилган маблағлардан 500 млн сўми Маънавият ва маърифат марказининг шаҳар бўлимига ўтказилди.
НАТОнинг қарийб барча аъзолари Финляндия ва Швециянинг алянсга қўшилишини ратификация қилиб, уларни қўллаб-қувватлашга ваъда беришди. Яқин келажакда қолган икки давлат — Туркия ва Венгриянинг бу борада қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Ашхободда «Тошкент» боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Шу ерда «Хоразм — Тошовуз» чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтди.
Пойтахтдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронлар тўсиқсиз фойдаланишига мослаштирилмаган. Метро бекатларининг кўпларида пандуслар йўқ, борларида ҳам 45 градус қилиб ўрнатилган. Ногиронларнинг 93 фоизи ерусти жамоат транспортини қониқарсиз деб баҳолади. Сенаторлар шаҳарсозларни танқид қилди.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябргача давом этиб, дарслар 10 ноябрдан бошланади.
Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказда Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилади.
Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари давлат, жамият ва тадбиркорлар манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинди. Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида жами 11 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Нуробод туманида хусусий корхона раҳбари $152 мингдан зиёд кредит маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди. Наманган ва Андижонда эса жами 5,8 млрд сўм кредит маблағи бошқа мақсадларга сарфлаб юборилгани аниқланди. Гумонланувчиларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари кўзғатилди.
Шавкат Мирзиёевга Махтамқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди. «Ўзбекистонда, Туркманистонда бўлгани каби, таълим-тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда», — дея таъкидлади президент олийгоҳга ташрифи давомидаги нутқида.
Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат Ўзбекистонга буғдой, кунгабоқар ёғи ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Олот туманида машинадаги қурол ўз-ўзидан отилиб кетиши оқибатида аёл оёғидан жароҳат олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг