Ургут туманида мактаб директори ўқувчини ургани сабаб унинг қулоқ пардаси йиртилгани айтилмоқда. Воқеага синфхонада болаларнинг пақилдоқ портлатиши сабаб бўлган. Самарқанд ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Президент ҳузурида 17 октябрь куни йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари қурилиш жараёнларини назорат қилишда аҳоли иштирокини кенгайтириш, объектларни қабул қилиш комиссияларига маҳалла раисларини киритиш бўйича кўрсатма берди.
Sello маркетплейсида харид қилиш қандай афзалликларга эга ва ижтимоий тармоқлар орқали буюртма бериш қандай хавф туғдиради — шу ва бошқа масалалар ҳақида Sello компаниясининиг бош директори Искандар Юсупов сўзлаб берди.
Қўқон божхона постида ҳужжатларда 23 тонна 540 кг оғирликдаги «реэкспорт» сифатида қайд этилган товарларни олиб кетаётган кўрсатилган юк машинаси текширилганда ичида ҳеч нима йўқлиги аниқланди. Божхона ходимларининг бу ҳолатга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Осиё тараққиёт банки Ховосда кўп функцияли жамоат марказига эга истироҳат боғи, Хивада рақамли музейга эга ташриф буюрувчилар маркази, Жиззахда сув тармоқларини ривожлантириш ва тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш учун $59 млн долларлик кредит ажратди.
Дарҳақиқат, кўп тилли бу курраи заминда ўз тилини аъло даражада билган ва кўп тилни пухта ўзлаштирган халқ ютади. Aгар тилга ҳозргидек муносабат давом этаверса, бир неча йилдан кейин сўз бойлигимиз ёнга солиб юрадиган луғатга жо бўлади-қолади, деб ёзганди 2006 йилдаги мақоласида Суюн Қораев.
Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals заводида металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида устига бункер қулаб тушган ишчи вафот этди.
Миробод туманида «Тез ёрдам» ходими ва ҳайдовчиси калтаклангани хабар қилинганди. Соғлиқни сақлаш вазири ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олиб, даволанаётган ҳайдовчи билан кўришди. Беҳзод Мусаев уни «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.
Марказий банк 18 октябрь учун 1 АҚШ долларини 11 143,28 сўм этиб белгиланди. Янгиланган курс ортидан тижорат банклари мижозларга долларни 11 200 сўмдан таклиф қилмоқда.
«Газета.uz» президент матбуот хизмати фотосуратларида тақдимот слайдлари хиралаштирилаётганига эътибор қаратди. Тақдимот суратлари туфайли журналистлар муҳим лойиҳалар ҳақидаги хабарларни тўлдириш имконига эга бўлишарди. UPD: Президент матбуот котиби вазият ўнгланишини маълум қилди.
18 октябрь куни тонг соат 06:55 ларда Фарғона халқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган HОWО юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, аҳоли яшаш уйларидан бирига бориб урилди. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
NovaStroy компанияси янги лойиҳа Livingood мажмуасида сотув жараёнини чекланган муддатли махсус чегирма билан бошлади.
Тошкентда тезлик пасайтирилиши ҳақидаги хабар, кутилганидек, аксарият аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Транспорт вазирлиги вакили Мурод Обидов ҳайдовчиларнинг хавотири нега асоссиз эканини тушунтириб берди. Одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун «тезликни пасайтириш биринчи ва минимал чорадир».
Ифлосланган Тошкент ҳавоси, 20−21 октябрда Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи, калтакланган Тошкентдаги «Тез ёрдам» ходимлари, вазирлар ва қўмита раҳбарлари ўринбосарлари туманларга ҳоким бўлаётгани, ёмғирли кунлар, 5 кунга ёпиладиган кўчалар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Россиянинг Краснодар ўлкаси Ейск шаҳридаги турар-жой биноси яқинига Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти қулаб тушди. Ёнғин бинонинг бешинчи қаватгача қисмини қамраб олди.
Кўчаларда тирбандлик, катта қурилишлар, дарахтларни кесиш, магистрал йўллар ва майсазорларга кенг кўламда сув сепилмаслиги, шаҳардаги атмосфера бўшлиғининг паст шамоллатилиши ҳавонинг юқори даражада ифлосланишига олиб келади. Ўзгидромет вазиятни яхшилаш бўйича тавсиялар берди.
1 декабрдан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан чиқариб ташланади. Субсидияга талабгорларни танлаб олишда маълумотлар subsidiya.idm.uz дастурида йиғилади.
Тошкент шаҳрида Фарҳод кўчасининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан Лутфий кўчасигача бўлган қисми 17−21 октябрь кунлари қисман ёпилади. Бу вақтда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ҳукумат карори билан сейсмик фаол зоналарда қуриладиган объектларга илмий хулосалар берилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари зилзилабардошлик бўйича хулоса ва экспертизадан ўтказиш учун ФАга йўналтирилади. Шундан сўнг, 3 ойгача тажриба-синов натижалари асосида илмий хулоса қабул қилинади.
Ўзгидромет душанба куни соат 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳрида атмосфера майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайишини маълум қилди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан имкон борича уйдан чиқмаслик ва кўчада тиббий ниқоб тақиб юриш сўралмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг