Навоий шаҳридаги колониялардан бирида 2018 йилда 15 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилган эркак ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан шаҳар махсус прокуратураси терговга қадар текширув ишларини бошлади.
Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган эски қўлёзма аниқланди. Китоб Амир Темур ҳақида ёзилган ва шу пайтга қадар етиб келган туркий қўлёзмаларнинг ҳозирча энг қадимийси бўлиши мумкин.
ҚҚСни 3% га тушириш инфляцияни 0,8% га камайтириши мумкин, аммо бу солиқ тушумлари бўйича йўқотишларни тенг миқдорда компенсация қилиши даргумон, демоқда ПМТИ экспертлари. Уларнинг фикрича, ҚҚСнинг реал ва стандарт ставкалари ўртасидаги тафовутни камайтириш чораларини кўриш истиқболлироқ.
6 октябрь куни пойтахтда божхоначилар ва ДХХ ходимлари олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Isuzu юк машинасини тўхтатганда ундан 433 млн сўмлик пиротхеника воситалари топилди. Орган ходимлари ҳодиса бўйича терговга қадар текширув бошлади.
Ҳукумат қарори билан мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Энди ушбу ходимлар малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади. Малака ошириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.
Ампутантлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гаити жамоасини мағлуб этиб, Жаҳон кубогида учинчи ўринни эгаллади. Бу терма жамоанинг турнир тарихидаги еттинчи медалидир.
Тошкент шаҳри Махтумқули кўчасида BMW йўлни ажратувчи тўсиқдан ошиб ўтиб, Nexia-3 устига тушди. Оқибатда Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Саримой (Хоразм) ва Жонкелди (Бухоро) аҳоли яшаш пунктлари ўртасида янги электр узатиш линиясини қуриш учун $47,1 млнлик молиявий ёрдам берилди. Янги линия умумий қуввати 1 ГВтли иккита шамол электр станциясини миллий тармоқ билан боғлайди.
1989 йил март ойи, ўшанда Ҳамид Ғулом билдирган фикрлар бугунги куннинг юзига ойна тутгандек долзарблигича қолмоқда: «Тилимизга эътибор сезилмайди. Таржимонларимиз тилимизни яхши билишмайди. Чунки рағбат йўқ. Бу рағбатни ўзимиз сўндирганмиз. Тилимизга эътиборсизлик ўзимиздан бошланган».
Европа кенгаши президенти Шарль Мишель октябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.
Сенат қонунчиликка аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига жаҳон тарихида муҳим из қолдирган шахсларнинг номларини бериш имкониятини тақдим этувчи ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Бундан ташқари, эндиликда жойларни номлаш ёки қайта номлашда аҳолининг фикри ҳам инобатга олинади.
Қрим кўпригининг автомобиллар юрадиган бўлагида юк машинаси портлади. Оқибатда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Кўприкда ҳаракат тўхтатилган.
Бундан 10 йиллар аввал ёзувчи Аҳмад Аъзам: «Давлатимизга мадҳу сано ўқиманг, унинг тилига амал қилинг. Устозлар ўқувчилар шевасини адабий тилга буриб, уни ўргатадиган қонун мажбуриятлари қаерда қолди? Энди буни қилиб бўлмайди, деб ўйлайсизми? Йўқ, бўлади!» деганди.
Сентябрь ойида аҳолида импорт ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашуви ҳамда нархларнинг сунъий ошиши бўйича хавотирлар камайди. Бироқ, ишбилармонлар валюта курсининг ўзгариши, иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши, шунингдек, ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашувидан хавотирда.
Гўштли, начинкаси серсув, хамири кефирдан бўлган, «Хризантема» ва гўтли конвертлар, ўзбекча балиш ва бошқалар — Zira.uz мазали ва тўйимли таомларни тайёрлашни истаганлар учун гўштли пироглар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Давлат раҳбари шу куннинг ўзида амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Конституцияга ўзгартириш киритишга шошилишнинг ҳожати йўқлигини айтган президент, туғилган кунида вафот этган афсонавий қўшиқчи Даврон Ғоипов, ставка кўриб чиқиладиган йиғилишни ортга сурган Марказий банк, Cурхондарёдаги боғчада 4 ёшли боланинг вафоти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Марказий банк октябрь ойининг иккинчи ярмида халқаро ташкилотларнинг янгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинишини кутмоқда. Шу муносабат билан регулятор асосий ставка кўриб чиқиладиган йиғилишни бир ҳафтага қолдиришга қарор қилди.
UzAuto Motors жисмоний ва юридик шахслар сотиб олиши мумкин бўлган акцияларини биржага жойлаштириш бошланганини маълум қилди. Бу Ўзбекистондаги йирик давлат компанияларини амалга оширган илк IPO бўлади.
Мактаб дарсликлари тузувчиси Комил Жалилов «Газета.uz» билан суҳбатда 1−2-синф дарсликларини апробация қилинишига муносабат билдирди. «Кимдир манфаатдор бўлгани ёки „янги дастур ва дарсликлар яратдим“ деб „очко“ ишлаш учунгина янгилаш давлат тизимининг ишламаслигини кўрсатади, назаримда», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг