Архив

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни қатъий огоҳлантирди
19 апрель 2022, 17:16

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни қатъий огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолияти ва аҳоли бандлигини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликларни танқид қилди. Президент Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, унинг биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғини қатъий огоҳлантирди. Олтинкўл тумани ва Зарафшон шаҳри ҳокимлари, қолаверса, республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод қилинди.

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
19 апрель 2022, 16:11

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Алишер Қодиров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тошкентдаги 158-мактаб психологи ўқувчи қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда
19 апрель 2022, 15:59

Тошкентдаги 158-мактаб психологи ўқувчи қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда

Тошкентдаги 158-мактаб психологи 3 — 5-синф қизларига нисбатан номақбул хатти-ҳаракатларни қилганликда гумонланмоқда. У руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, қизларни икки нафар катта ёшли эркак гинеколог тиббий текширувдан ўтказгани улар руҳиятига янада кўпроқ салбий таъсир кўрсатгани айтилмоқда. Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура, ХТВ ва Тошкент ИИББ баёнот берди.

Тошкент марказидаги АКТ вазирлиги биноси аукционга қўйилди
19 апрель 2022, 15:51 1

Тошкент марказидаги АКТ вазирлиги биноси аукционга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахт марказида 0,26 гектар майдонда жойлашган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли бинони сотувга қўйди. Лотнинг бошланғич нархи — 66,52 млрд сўм этиб белгиланди.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди
19 апрель 2022, 15:06

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди

«Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери ҳудудида Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди. Марказга тиббий, клиник ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш учун билан таъминлаш Корея Эксимбанки жамғармаси кредитлари йўналтирилади.

МИБ 13 ёшли болага алимент тўламаганлиги учун хорижга чиқишга тақиқ қўйгани аниқланди
19 апрель 2022, 13:54

МИБ 13 ёшли болага алимент тўламаганлиги учун хорижга чиқишга тақиқ қўйгани аниқланди

МИБ томонидан 13 ёшли болакайга «вояга етмаган болалар учун алимент тўламаганлиги учун» тақиқ қўйилгани аниқланди. У ўз онаси билан Россияга чиқиб кетаётганида авиарейсдан тўхтатиб қолинган. МИБ ушбу ҳолат «техник хатолик сабабли» юз бергани ва давлат ижрочисига интизомий жазо қўлланганини маълум қилди. Қолаверса, моддий зарарни ундириш учун судга мурожаат қилиш сўралди.

Мактаб битирувчиларининг 31 фоизи ҳали паспорт (ID-карта) олмаган — ХТВ
19 апрель 2022, 12:36

Мактаб битирувчиларининг 31 фоизи ҳали паспорт (ID-карта) олмаган — ХТВ

16 ёшдан ошган 122 минг нафардан ортиқ ёки 31 фоиз мактаб битирувчиси ҳалигача паспорт олмаган. Халқ таълим вазирлиги битирувчилар паспортсиз (ID-карта) интернет орқали олий ўқув юртига кириш учун ҳужжат топшира олмаслигини эслатди.

Миллий гвардияга бир қатор ваколатлар берилмоқда
19 апрель 2022, 12:28

Миллий гвардияга бир қатор ваколатлар берилмоқда

Миллий гвардия ходимларига маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузганлар, вояга етмаганларни тунги вақтда кўнгил очиш (дам олиш) жойларида бўлишига йўл қўйганлар, жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичганлар ва бошқаларни жаримага тортиш ваколати берилмоқда.

Йил охиригача кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади
19 апрель 2022, 11:54

Йил охиригача кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади

Президент қарорига асосан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ИИВга бириктирилди ва «Нурли маскан» мактаблари деб қайта номланди. Йил якунига қадар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгилари ўрнатилади. Қолаверса, мактаблар учун Брайль ёзувидаги дарсликлар чоп этилади, ўзбек нутқи синтезаторига эга махсус компьютер дастурлари яратилади.

Янги ташкил этилган Кўкдала туманига илк ҳоким тайинланди
19 апрель 2022, 11:45

Янги ташкил этилган Кўкдала туманига илк ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилган Кўкдала туманига Чироқчи тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Хуррам Жўраев тайинланди. Чироқчи туманига эса Нодир Эркаев ҳокимлик қилади.

Фуқарони Қозоғистонда ўқиганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжат билан СамДУ 2-курсига киритмоқчи бўлган шахс ушланди
19 апрель 2022, 11:39

Фуқарони Қозоғистонда ўқиганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжат билан СамДУ 2-курсига киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони Қозоғистондаги университетлардан бирида 3 йил ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар билан СамДУга киритиб қўйишга ваъда қилган шахс ушланди. У 2 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Сайлов қонунчилигининг бузилиши: Навоий вилояти ҳокими матбуот котиби депутатлик ҳам қилмоқда
19 апрель 2022, 10:56

Сайлов қонунчилигининг бузилиши: Навоий вилояти ҳокими матбуот котиби депутатлик ҳам қилмоқда

Навоий вилояти ҳокими матбуот котиби ҳамда Хатирчи тумани ҳокими ўринбосари бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари вилоят кенгашида депутат сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Сайлов қонунчилигига кўра, ижро ҳокимияти вакили бир вақтнинг ўзида депутат сифатида фаолият кўрсатиши мумкин эмас. Аввалроқ Кармана тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ва вилоят ҳокимлиги котибият мудири ҳам депутатлик қилиб келаётгани ҳақида ҳам ёзгандик.

Тадбиркорга 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
19 апрель 2022, 09:47

Тадбиркорга 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Яшнобод туманида икки фуқаро тадбиркорга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали банкдан 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб беришга ваъда қилиб, бунинг эвазига 100 минг доллар устама пули сўраганликда гумон қилинмоқда. Улар 55 минг долларни олган вақтида ушланди.

Президент янги аквапарк ва гуллар боғи лойиҳалари билан танишди
19 апрель 2022, 09:46

Президент янги аквапарк ва гуллар боғи лойиҳалари билан танишди

Президент Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Технопарк» ҳудудида қуриладиган янги аквапарк, Астрономия паркида барпо этиладиган гуллар боғи, давлат музейларини реконструкция қилишга қаратилган лойиҳа ҳамда «Янги Ўзбекистон» университети қурилишига оид тақдимот билан танишди (фото).

Камолиддин Раббимовга тайинланган 15 кунлик ҳибс чораси апелляциядан кейин жарима билан алмаштирилди
19 апрель 2022, 09:36

Камолиддин Раббимовга тайинланган 15 кунлик ҳибс чораси апелляциядан кейин жарима билан алмаштирилди

Суднинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимовни 15 суткага ҳибсга олиш тўғрисидаги қарори апелляциядан сўнг жаримага ўзгартирилди. У рейд давомида ИИО ходимлари ишига аралашиб, хатога йўл қўйганини айтиб, ишни сиёсийлаштирмасликни сўради.

Savii.uz манфаатли ва фойдали онлайн-шопинг тақдим этади
19 апрель 2022, 09:00

Savii.uz манфаатли ва фойдали онлайн-шопинг тақдим этади

Машҳур Savii.uz дорихоналар тармоғи ўз филиалларида сотилаётган маҳсулотларни бутун Ўзбекистон бўйлаб харид қилиш қулай бўлиши учун янги сайтни ишга туширди ҳамда акциялар эълон қилди.

Афғонистон билан чегарада вазият барқарор — Шерзод Асадов
19 апрель 2022, 00:13 1

Афғонистон билан чегарада вазият барқарор — Шерзод Асадов

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Термиз атрофида Ўзбекистон Қуролли кучлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисидаги хабарларни расман рад этди.

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳибсга олинди
18 апрель 2022, 23:02

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳибсга олинди

Таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинди. ИИВ у хизмат вазифасини бажараётган ИИО ходимларининг «фаолиятига асоссиз аралашган"лигини таъкидламоқда.

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди
18 апрель 2022, 22:16

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан бўшатилди. Фаолияти давомида у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, президент Администрацияси, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган.

18 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 апрель 2022, 22:00

18 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

205 млн долларга камайган Ўзбекистон захиралари, хушмуомала ЙПХ ходимларини Lacetti, Nexia, Spark билан мукофотлашни таклиф қилган пойтахт ҳокими, Ўзбекистонга кираётган диний материалларнинг ҳам голограмма билан тамғаланиши, автомактабларда қимматлашган ўқиш нархлари, ҳафтанинг биринчи ярмида кутилаётган ёмғир ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг