Архив

«Металлоинвест» Ўзбекистондан темир йўл орқали ташиш тарифини пасайтиришни сўради
25 апрель 2022, 17:35

«Металлоинвест» Ўзбекистондан темир йўл орқали ташиш тарифини пасайтиришни сўради

USM холдинги таркибига кирувчи «Металлоинвест» компаниясининг Тошкент металлургия заводи акциядорига айлангани маълум бўлди. Компания Ўзбекистондан темир йўл орқали ташиш тарифини пасайтиришни сўраган. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков ҳукумат ушбу масалани ўрганишини билдирди.

Ўзбекистонда 9 май куни ҳарбий парадлар ўтказилмайди — Мудофаа вазирлиги
25 апрель 2022, 17:28

Ўзбекистонда 9 май куни ҳарбий парадлар ўтказилмайди — Мудофаа вазирлиги

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан республикада ҳарбий парад ўтказиш назарда тутилмагани маълум қилинди. Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ойбек Мамадалиев олдинги йиллар ҳам бундай намойишлар бўлмаганини айтди.

ХМК Ўзбекистонга шамол энергетикаси лойиҳаларини ишлаб чиқишда ёрдам беради
25 апрель 2022, 16:40

ХМК Ўзбекистонга шамол энергетикаси лойиҳаларини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида 500 МВт гача қувватга эга шамол электр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат-хусусий шериклик тузилмасини шакллантиришда маслаҳат беради.

Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади
25 апрель 2022, 15:39

Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макронни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси лавозимига сайланди
25 апрель 2022, 15:38

Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси лавозимига сайланди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси лавозимига сайланди. Аввалроқ унга қўмита ҳузуридаги Фискал институт раҳбарлиги ҳам юклатилган эди.

Давлат геология қўмитаси биноси аукционда 124,7 млрд сўмга сотилди
25 апрель 2022, 15:31

Давлат геология қўмитаси биноси аукционда 124,7 млрд сўмга сотилди

Давлат геология ва минерал ресурслари давлат қўмитаси биноси аукционда 124,7 млрд сўмга сотилди. Унинг бошланғич баҳоси 75,6 млрд сўм этиб белгиланган эди.

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
25 апрель 2022, 14:52

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2022−2023 ўқув йили учун республика ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари эълон қилинди. Абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади.

Шифокорлар 1 сентябрдан якка тартибда оилавий шифохона ташкил этиши мумкин
25 апрель 2022, 14:36

Шифокорлар 1 сентябрдан якка тартибда оилавий шифохона ташкил этиши мумкин

1 сентябрдан шифокорларга алоҳида тиббиёт муассасаси очмасдан ўз уйида ёки ижарага олган биносида якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилмоқда. Шунингдек, оилавий поликлиникаларнинг кундузги стационар иш вақти 20:00 гача узайтирилади.

Тошкентда ОИТСга чалинган стоматолог беморларни даволаб келгани аниқланди
25 апрель 2022, 13:47

Тошкентда ОИТСга чалинган стоматолог беморларни даволаб келгани аниқланди

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 29 ёшли шахс ОИТС билан касалланганига қарамасдан тиш шифокори сифатида фаолиятини давом эттиргани аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади
25 апрель 2022, 12:28

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Чоршанба ва пайшанба кунлари марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +27…+32 даражагача кўтарилади.

Самарқандда фермер 6 гектар ерни $170 мингга сотишга урингани айтилмоқда
25 апрель 2022, 11:49

Самарқандда фермер 6 гектар ерни $170 мингга сотишга урингани айтилмоқда

Пастдарғом туманида фермер 6 гектар ерни ноқонуний тарзда 170 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. У олдиндан 20 минг долларни олган вақтида ушланган. Гумондор ер майдонини фуқаро номига туман ҳокимлигидаги танишлари орқали расмийлаштиришни ваъда қилганлиги айтилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга Рамазон ҳайити арафасида табрик йўллади
25 апрель 2022, 11:10

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга Рамазон ҳайити арафасида табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга табрик йўллади. Ўзбекистон делегацияси унга олтин ва кумушдан ясалган «Пои Калон ансамбли» нинг 3D шаклидаги суратини совға қилди. «Мен [совғага] қараяпман ва уни қўйишга жой қидираяпман. Президент лол қолдиришни билади», — деб ёзади Чеченистон раҳбари.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар сотганликда гумонланган 9 киши қўлга олинди
25 апрель 2022, 10:44

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар сотганликда гумонланган 9 киши қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Тошкент шаҳри ва вилоятида кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланишда гумонланган 9 нафар шахсни ҳибсга олди. Уларнинг олдидан 34 млн сўмлик 1351 дона дори воситаси топилган.

Эммануэль Макрон иккинчи президентлик муддатига қайта сайланди
25 апрель 2022, 10:06

Эммануэль Макрон иккинчи президентлик муддатига қайта сайланди

Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 58,55% овоз билан ғалаба қозонди. Унинг рақиби Марин Ле Пен 41,45% овоз тўплади.

Қардош шаҳар. Қардошлик муносабатлари нимани англатади?
24 апрель 2022, 20:41

Қардош шаҳар. Қардошлик муносабатлари нимани англатади?

Тошкент дунёдаги 26 шаҳар билан, Самарқанд эса 29 шаҳар билан қардошлик алоқаларига эга. Апрель ойининг сўнгги якшанбасида Бутунжаҳон қардош шаҳарлар куни нишонланади. Ўзбекистон шаҳарлари қанча қардошларга эга ва бу муносабатлар нимани англатади — «Газета.uz» мақоласида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 апрель 2022, 17:55

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунёнинг 12 давлатида келиб чиқиши номаълум бўлган гепатит тарқалгани, Франция президентлигига сайловнинг иккинчи босқичи, уруш бошлангандан бери Украинада 213 нафар бола ҳалок бўлгани айтилгани, ЕИнинг ўнта давлати компаниялари эмбаргони айланиб ўтиб Россияга қурол сотгани, БМТ раҳбарининг Россия ва Украинага ташрифи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Бу ерда ҳаммаси бошқача эканини билардим. Ва бу билан ҳисоблашиш керак». Релокантлар — Ўзбекистондаги биринчи ой ҳақида
24 апрель 2022, 16:00

«Бу ерда ҳаммаси бошқача эканини билардим. Ва бу билан ҳисоблашиш керак». Релокантлар — Ўзбекистондаги биринчи ой ҳақида

«Газета.uz» ўз мамлакатларини тарк этиб, Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилган Россия, Беларусь ва Украина фуқаролари ҳақида туркум материалларни тақдим этади. IT-мутахассис Даниил ва «Эхо Москвы» журналисти Ксения Тошкентдаги ҳаётларининг биринчи ойида олган таассуротлари ҳақида сўзлаб беришди.

Валюта курслари ҳафта давомида қандай ўзгарди?
24 апрель 2022, 15:02

Валюта курслари ҳафта давомида қандай ўзгарди?

Ҳафта давомида сўмга нисбатан мустаҳкамланган рубль, арзонлаган доллар ҳамда қадрсизланган евро — ҳафталик валюта курслари дайжестида.

Магистратурага ўқишга киришда мутахассислик фанларидан имтиҳонлар бекор қилиниши мумкин
24 апрель 2022, 12:02

Магистратурага ўқишга киришда мутахассислик фанларидан имтиҳонлар бекор қилиниши мумкин

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартиби кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Магистратурага ўқишга киришда чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати ҳамда бакалавр дипломининг ўртача бали ҳисобга олиниши мумкин.

Сув остида қолган «Ўткан кунлар». Жиззахда содир бўлган сел оқибатлари — фото
24 апрель 2022, 10:57

Сув остида қолган «Ўткан кунлар». Жиззахда содир бўлган сел оқибатлари — фото

Жиззах вилояти Фориш туманида содир бўлган сув тошқини биринчи бўлиб қабристонга урилган ва 70 дан ортиқ қабрларни оқизиб кетган. «Газета.uz» мухбири Эгизбулоқ маҳалласидаги сел оқибатлари акс этган яна бир фоторепортажни тайёрлади. Унда сув келиши оқибатида оқизиб кетилган қабрлар, аҳолининг бузилган уйлари тасвирланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг