Архив

11 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 апрель 2022, 22:20

11 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Humo карталаридаги узилишлар, президент билан боғлиқ хабарлар остидаги «ўқувчиларимиз» изоҳлари, десантчиларнинг парашютда сакраш машғулотлари видеосини эълон қилган Мудофаа вазирлиги, кутилаётган иссиқ кунлар, Украинага гуманитар ёрдам юборган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 11 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Uzbekistan Airways самолёти портлаш хавфи сабабли Москвада қўнди
11 апрель 2022, 21:48

Uzbekistan Airways самолёти портлаш хавфи сабабли Москвада қўнди

Минскдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти портлаш хавфи сабабли Москванинг Домодедово аэропортига қўнди. Ҳаво кемасига бомба қўйилганлиги ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади, дейилади авиакомпания хабарида.

Россиянинг Украинага босқини Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни 3,6% гача секинлаштиради — Жаҳон банки
11 апрель 2022, 18:20

Россиянинг Украинага босқини Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни 3,6% гача секинлаштиради — Жаҳон банки

Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатлари Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш даражасини 3,6% гача секинлаштиради, инқирозгача бу кўрсаткич 6% га баҳоланган эди. Айни пайтда хомашё экспортидан олинадиган даромадлар ва хусусийлаштиришдан тушумларнинг нисбатан юқорироқ бўлиши пул ўтказмаларига қарам бўлган уй хўжаликларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадларидаги юқори ижтимоий соҳа харажатларини қоплайди, пул ўтказмалари қисқариши ва меҳнат мигрантларининг уйларига қайтиши ортидан мамлакатда камбағаллик даражаси кескин ўсишининг олдини олади.

Тошкентда $6900 қалбаки купюраларни сотишга уринган шахслар ушланди
11 апрель 2022, 18:20

Тошкентда $6900 қалбаки купюраларни сотишга уринган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида 6900 доллар қалбаки купюраларни сотишга уринганликда гумонланган уч киши қўлга олинди. Тошкент вилоятида эса икки фуқаро 11 минг долларни ноқонуний тарзда 125,4 млн сўмга сотмоқчи бўлганида ушланди.

Ҳар йили Ëшлар куни ва «Ëшлар форуми» доирасида беш босқичли спорт мусобақалари ўтказилади
11 апрель 2022, 17:43

Ҳар йили Ëшлар куни ва «Ëшлар форуми» доирасида беш босқичли спорт мусобақалари ўтказилади

Президент қарорига мувофиқ, ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь — Ëшлар куни ва «Ëшлар форуми» доирасида спортнинг 9 та тури бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади. Бу орқали йил охиригача 6 млн нафар ёшларни спорт билан қамраб олиш режа қилинган. Бундан ташқари, 2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари, қолаверса, мактаб ва ОТМлар доирасида ҳам мусобақалар ташкиллаштирилади.

Долларнинг расмий курси пасайишда давом этмоқда
11 апрель 2022, 17:41

Долларнинг расмий курси пасайишда давом этмоқда

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси пасайишда давом этиб, 11 329,38 сўмга тенг бўлди. Рубль курси пасайди, евро курсида эса ўсиш кузатилди.

«Болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатинг» — Бола омбудсмани
11 апрель 2022, 16:58

«Болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатинг» — Бола омбудсмани

Қорақалпоғистонда ўз фарзандларига жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бола омбудсмани Алия Юнусова эса «болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатишни» сўраб чиқди. «Биз жамият сифатида бу ҳақиқатни қабул қилмаслигимиз керак. Болаларни шафқатсиз муомала ва зўравонликдан асраш учун барча имкониятларни ишга солишимиз лозим», — деди у. Вакил ҳолатни ўз назоратига олди.

Tinkoff компанияси CloudPayments савдо белгисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмоқда
11 апрель 2022, 15:13

Tinkoff компанияси CloudPayments савдо белгисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмоқда

Tinkoff Global компанияси Ўзбекистонда CloudPayments савдо белгисини рўйхатдан ўтказишни бошлади. Онлайн тўлов хизматини кўрсатувчи тизим аллақачон компанияни рўйхатдан ўтказган ва маҳаллий корхоналар билан музокараларни бошлаган.

Уюшмаларга берилган имтиёзлар соҳадаги барча ишлаб чиқарувчиларга тадбиқ этилади
11 апрель 2022, 14:59

Уюшмаларга берилган имтиёзлар соҳадаги барча ишлаб чиқарувчиларга тадбиқ этилади

«Ўзбекипаксаноат», «Ўзчармсаноат» ва бошқа уюшмалар томонидан қўлланилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари мазкур тармоқларнинг барча субъектларига ҳам татбиқ этилади. Мазкур имтиёзлар 2017−2019 йилларда берилган бўлиб, уларнинг муддати 2023 йил 1 январда тугайди. «Газета.uz» ушбу имтиёзлар ва соҳалар рўйхатини эълон қилади.

Қозоғистон 15 апрелдан буғдой ва ун экспортига чекловлар жорий этади
11 апрель 2022, 13:40

Қозоғистон 15 апрелдан буғдой ва ун экспортига чекловлар жорий этади

Қозоғистон ички бозорда тақчиллик юзага келмаслиги учун 15 апрелдан 15 июнгача буғдой ва ун экспортига чекловлар жорий этмоқда.

British Management University Foundation 2022 дастурига қабул давом этмоқда
11 апрель 2022, 13:00

British Management University Foundation 2022 дастурига қабул давом этмоқда

Британия менеджмент университети битирувчилари иккита диплом, IT ва бизнес таҳлили бўйича қўшимча мутахассислик ҳамда ACCA, CFA, PMI ва бошқа халқаро сертификатларга эга бўлишлари мумкин.

Мудофаа вазирлиги десантчиларнинг парашютда сакраш машғулотлари видеосини эълон қилди
11 апрель 2022, 12:59 1

Мудофаа вазирлиги десантчиларнинг парашютда сакраш машғулотлари видеосини эълон қилди

Мудофаа вазирлиги ҳаво десант хизмати ҳарбийларининг парашютда сакраш бўйича навбатдаги машғулотлари видеосини эълон қилди.

Humo карталари ишида узилишлар кузатилмоқда
11 апрель 2022, 12:19

Humo карталари ишида узилишлар кузатилмоқда

Айни пайтда бир қатор банк иловаларида Humo карталари билан ишлашда узилишлар кузатилмоқда. Тўлов тизими ушбу муаммолар яқин келажакда ҳал қилиниши ҳамда узилишлар мобил иловаларнинг ҳаммасига ҳам таъсир кўрсатмаганини маълум қилди.

«Шавкат Миромонович, биз сизни қўллаб-қувватлаймиз» — «ўқувчиларимиз» изоҳлари
11 апрель 2022, 12:17 2

«Шавкат Миромонович, биз сизни қўллаб-қувватлаймиз» — «ўқувчиларимиз» изоҳлари

«Президентимиз биринчи рақамли», «Мирзиёевга эҳтиром», «Орзуларингиз ушалсин, Шавкат Миромонович» — бу каби изоҳлар президент билан боғлиқ хабарлар остида тез-тез учраб туради. Бу ким томонидан нима учун қилинаётгани ва бу борада нима қилиш кераклигини билмаймиз. Аммо бундай шарҳларни ўқиш ҳар доим қизиқарли.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан кунлар +35 даражагача исийди
11 апрель 2022, 11:59

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан кунлар +35 даражагача исийди

Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Январь-март ойларида бозорларда 2 тоннадан зиёд истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди
11 апрель 2022, 11:49

Январь-март ойларида бозорларда 2 тоннадан зиёд истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Биринчи чоракда республика деҳқон бозорлари 2014 кг истеъмолга яроқсиз гўшт ва 3583 кг ички органлар топилиб, йўқ қилинди. Тошкент ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси пойтахтга айланма йўллар билан кириб келаётган истеъмолга яроқсиз гўштлар асосан умумий овқатланиш шохобчаларига тарқатилишини маълум қилди. Эшак гўшти масаласига ҳам изоҳ берилди.

Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам юборди
11 апрель 2022, 11:01

Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам юборди

8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Закарпатська вилояти раҳбари Виктор Микита кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган. Украинага гуманитар ёрдам юборилганлиги ҳақида ҳозирча Ўзбекистоннинг расмий идоралари томонидан хабар берилмади.

Францияда президентлик сайлови: Макрон ва Ле Пен иккинчи турга ўтди
11 апрель 2022, 10:48

Францияда президентлик сайлови: Макрон ва Ле Пен иккинчи турга ўтди

Францияда бўлиб ўтган президентлик сайловининг биринчи турида амалдаги давлат раҳбари Эммануэль Макрон 27,4 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни эса 23,41 фоиз овоз тўплаган ўта ўнгчи «Миллий бирлик» партиясидан номзод Марин Ле Пен эгаллади.

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11 апрель 2022, 09:50

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сирдарёда вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Дилмурод Абдурахманов тайинланди. У бунга қадар Сайхунобод туманидаги тўқимачилик кластерига раҳбарлик қилган.

Зирҳли транспорт воситалари, кема ва зенит ракеталари: Британия Украинага ёрдам беради
11 апрель 2022, 09:24

Зирҳли транспорт воситалари, кема ва зенит ракеталари: Британия Украинага ёрдам беради

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон кутилмаганда Украинага ташриф буюрди. У президент Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказди, Киевни айланиб чиқди ва 120 та зирҳли техника, кемага қарши ракета тизимлари ва Жаҳон банки кредити кафолати сифатида 500 млн доллар беришга ваъда берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг