Архив

Икки қизнинг ота-онаси уларнинг «ўзбек миллатига муносиб бўлмаган» рақси учун жаримага тортилди
30 сентябрь 2022, 16:20

Икки қизнинг ота-онаси уларнинг «ўзбек миллатига муносиб бўлмаган» рақси учун жаримага тортилди

Тармоқларда Навоийдаги касб-ҳунар мактабида 2 ўқувчи қизнинг рақси акс этган видео тарқалди. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси рақснинг «ўзбек миллатига муносиб эмаслигини» айтди. Ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди.

Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 73-ўринни эгаллади
30 сентябрь 2022, 16:14

Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 73-ўринни эгаллади

Ўзбекистон 2022 йилда Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллади. Индекс маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги каби масалалар асосида тузилган.

Аёлларни фоҳишалик учун Туркияга юбориш билан шуғулланганларга суд ҳукми ўқилди
30 сентябрь 2022, 15:41

Аёлларни фоҳишалик учун Туркияга юбориш билан шуғулланганларга суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятида қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориб келган 23 ва 22 ёшли аёллар аниқланди. Улар бошқа бир аёлни хорижга юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Айбдорларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Жиззахлик деҳқон 65 кглик ошқовоқларни етиштирди — фоторепортаж
30 сентябрь 2022, 15:33

Жиззахлик деҳқон 65 кглик ошқовоқларни етиштирди — фоторепортаж

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида Рўзибой Маматов кичиги 30 кг, каттаси 65 кглик гигант ошқовоқларни етиштирди. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам деҳқоннинг томорқасидан фоторепортаж тайёрлади.

Запорожьеда ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди
30 сентябрь 2022, 15:04

Запорожьеда ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Запорожье вилоятида автомобиллар карвонига ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Вилоят маъмурияти 1 октябрни вилоятда мотам куни деб эълон қилди.

Коллеж ва техникумда сиртқи, кечки ҳамда дуал таълим шаклида ўқишни истаганлар имтиҳонсиз қабул қилинади
30 сентябрь 2022, 14:47

Коллеж ва техникумда сиртқи, кечки ҳамда дуал таълим шаклида ўқишни истаганлар имтиҳонсиз қабул қилинади

2022−2023 ўқув йилида коллеж ва техникумга сиртқи, кечки ва дуал таълим шаклларида ўқиш учун ҳужжат топширганлар имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади. Имтиҳонни фақат кундузги таълим шаклида ўқишни истаганлар топширади.

Самарқандда майнинг фермаси аниқланди
30 сентябрь 2022, 12:53

Самарқандда майнинг фермаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Самарқанд вилоятининг Қўшробод туманида 1,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган майнинг фермаси аниқланди.

Сергелида 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди
30 сентябрь 2022, 12:38

Сергелида 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди

Сергелидаги заводларнинг бирида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. Улар 23 июнь куни Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида юк автомашинасидан топилганди.

Тижорат банклари долларнинг янги қийматини белгилади
30 сентябрь 2022, 12:16

Тижорат банклари долларнинг янги қийматини белгилади

Марказий банк 30 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 14,23 сўмга қимматлаб, 11 014,01 сўм этиб белгилади. Шундан келиб чиқиб, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.

Шанба куни айрим вилоятларда ёмғир ёғади
30 сентябрь 2022, 11:36

Шанба куни айрим вилоятларда ёмғир ёғади

Шанба куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида бироз ёмғир ёғади. Якшанбада эса Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +21…+26 даража атрофида бўлади.

Тошкентда одамларни калтаклаб, шилқимлик қилган блогерлар 15 суткага қамалди
30 сентябрь 2022, 11:19 1

Тошкентда одамларни калтаклаб, шилқимлик қилган блогерлар 15 суткага қамалди

Тошкентда икки нафар блогер 15 суткага қамалди. Улар одамларни калтаклаб, шилқимлик қилган ва жамоат тартибини бузувчи видеоларни Instagram ижтимоий тармоғига жойлаб борган. Блогерлардан бири аввал ҳам 15 сутка қамоқ жазосини ўтаб чиққанди.

Президент устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади
30 сентябрь 2022, 11:05

Президент устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон педагогларига 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик йўллади. «Илм-фан соҳаси ходимлари учун муносиб шароит яратиш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, моддий таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилади», — деди у.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни 5 баллик магнит бўрони кузатилади
30 сентябрь 2022, 10:17

Ўзбекистонда 1 октябрь куни 5 баллик магнит бўрони кузатилади

Ўзбекистонда шанба куни 5 баллик магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда артериал гипертония ва бронхиал астмаси борлар азият чекади, кўпчиликда орқа бош мияда оғриқ туради, шу боис камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.

«Уммон» гуруҳи солисти Зоҳид бошқарувидаги BMW ЙТҲга учради, бир киши вафот этди
30 сентябрь 2022, 09:39

«Уммон» гуруҳи солисти Зоҳид бошқарувидаги BMW ЙТҲга учради, бир киши вафот этди

Рулда собиқ «Уммон» гуруҳи солисти Зоҳид Рисқиев бўлган BMW Тошкентда ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида бир киши вафот этди.

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ
30 сентябрь 2022, 09:05

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ

ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланган. ТИВ қонунбузарлик содир қилмаган чет элликлар, жумладан россияликлар мажбурий депортация қилинмаслигини маълум қилди.

«Ҳозирги аксар таржималарни ўқиб, кўзларимни ўйиб олгим келади». Ўзбек таржимонлари билан суҳбат
30 сентябрь 2022, 00:01

«Ҳозирги аксар таржималарни ўқиб, кўзларимни ўйиб олгим келади». Ўзбек таржимонлари билан суҳбат

Китобхонлар орасида ғализ жумла, Google translate`га солинган деган фикрлар тез-тез янграб туради. Аслида, таржима қандай жараён? Нега таржима китоблар кўп бўлса-да, улар тил табиатига ёт бўлиб қолмоқда? 30 сентябрь — Халқаро таржимонлар кунида «Газета.uz» таржимонлар билан шу мавзуда суҳбатлашди.

Тошкент яқинида тез тайёрланадиган Big-Bon ва Rollton лапшалари ишлаб чиқарилади
29 сентябрь 2022, 23:18

Тошкент яқинида тез тайёрланадиган Big-Bon ва Rollton лапшалари ишлаб чиқарилади

«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ва Ветнам-япон Mareven Food Holdings ўртасида Big-Bon ва Rollton брендлари остида тез тайёрланадиган макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди. Инвестициялар ҳажми қарийб 125 млн долларни ташкил этади.

Жўрабек Мирзамаҳмудов бош вазир ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинланди
29 сентябрь 2022, 22:54

Жўрабек Мирзамаҳмудов бош вазир ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинланди

Президент «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Жўрабек Мирзамаҳмудовни бош вазир ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинлади.

29 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 сентябрь 2022, 22:00

29 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Пойтахтда тезлик 50 км/соатгача тушириши мумкинлиги , бош прокурор ўринбосари лавозимидан Тошкент вилояти прокурори бўлган Шавкатжон Рахимов, Покистонга гуманитар ёрдам жўнатган Ўзбекистон ва БМТ, гўдаклар ўлими, ДХМ орқали никоҳдан ўтиш эксперименти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Майнинг ва крипто-активлар айланмаси билан шуғулланувчилар фаолияти учун йиғим тўлайди
29 сентябрь 2022, 21:12

Майнинг ва крипто-активлар айланмаси билан шуғулланувчилар фаолияти учун йиғим тўлайди

Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди. Майнинг фаолияти учун — БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм), крипто-биржа фаолияти учун — БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм) тўлов қилиш керак бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг