Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашиш учун Беларусь президенти ҳам етиб келди. Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко музокаралар вақтида шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашди. Ўзбекистон томони иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф қилди.
Адлия вазирлиги фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжатлар «Ягона дарча» портали орқали юборилади. Тегишли орган 2 кунда жойига чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилади ва ҳужжатларни текширувда иштирок этмаган холис ходимга топширади.
HONOR Х8 юпқа корпуси, ингичка ҳошияли катта экрани, бешта камераси, кучли процессори ва бошқа кўп жиҳатлари билан хурсанд қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ва унинг Бухоро филиали ташкил этилди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида имзоланган ҳужжатлар орасида «яшил» тараққиёт соҳасида сармоявий ҳамкорлик, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳам бор. Савдо ва сармоявий битимлар ҳажми $15 млрдни ташкил этади.
Ўзбекистонда тадбиркорларга кредит олиш учун давлат томонидан кафиллик бериш имконияти оширилади. Шунингдек, кредит тўлови учун гаров таъминоти шартлари хам ўзгаради. Бу бўйича регулятор ва тегишли вазирликлар октябргача режа хужжатларини тақдим этиши керак.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун Эроннинг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум қабул қилинди. Ҳужжатга мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва ташкилот бош котиби Чжан Минг имзо чекди.
Самарқандда ХХР раисини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида давлатлар раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик ҳамда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди. Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Ўзбекистон етакчиси жавоб ташрифи билан Хитойга таклиф қилинди.
Марказий банк 15 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 14,91 сўмга пастлаб 10 925,14 сўм этиб белгилади. Шундан сўнг тижорат банклари долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Тармоқларда «Миллий тикланиш» партияси 585 пробали соф олтиндан ясалган кўкрак нишони ясатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Партия раиси Алишер Қодировнинг изоҳ беришича, тилла нишон маҳаллий депутатларни рағбатлантиришда ўзига хос ёндашув. Нишон 2 млн сўмга ҳомийлик маблағи ҳисобидан ясатилган.
Ўзбекистонда иссиқхона ташкил этиш учун бериладиган кредитлар муддати 5−7 йилдан 10−13 йилгача узайтирилади. Қолаверса, табиий газ истеъмоли учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади. Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжат лойиҳасини октябрь ойигача ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Давлат экология қўмитаси, Зоология институти ходимлари ва Tugan Falconry Club жамияти вакиллари аввалроқ ноқонуний сотилишидан сақлаб қолинган 7 дона итолғи (Falco cherrug) қушларини ёввойи табиатга қўйиб юборди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреисус ўтган ҳафтада COVID-19 туфайли ҳафталик ўлимлар сони 2020 йил мартидан бери энг паст кўрсаткичга етганини қайд этди. У пандемиянинг тугаши яқин эканлигига ишонтирган ҳолда, тиббиёт ходимлари ва қарияларни 100% эмлашга чақирди.
15 сентябрга ўтар кечаси Украина президенти кортежи ва енгил автомобиль ўртасида тўқнашув содир бўлди. Владимир Зеленский жиддий жароҳат олмагани айтилмоқда.
Ҳар йил август ойи ўрталарида эман ўсган яшил ҳудуд ва кўчаларда ушбу дарахт ёнғоқчаларини тераётган одамларга кўзимиз тушади. Бир кунда бир киши ёнғоқчалардан бир неча қоп териши мумкин. «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам одамлар нима учун бу ёнғоқчаларни йиғиши ва уни нима қилишлари билан қизиқди.
«Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўллар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни кенгайтиришга хизмат қилади. Лойиҳа қарийб 20 йил давомида муҳокама қилинган.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келди. Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Икки президентни ҳам бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Судьялар олий кенгашининг қарори билан 5 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Шу жумладан, ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси С. Бадриддинов судьялик қасамёди ва Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун лавозимидан озод этилди.
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси ишга туширилгач, ноқонуний таксичилар бир неча провокация уюштиришди. Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева ноқонуний таксилар йўловчилар учун таҳдид эканини таъкидлади. Унинг тан олишича, «бомбил»лар бир кунлик масала эмас ва у ёлғиз ҳал қилинмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг