Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди. У 27 апрелдан буён ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Asia Alliance Group мулкчилик таркибидаги ўзгаришлар натижасида Камо Тумасовнинг устав капиталидаги улуши 85 фоизни ташкил этди.
Президент фармони билан таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ️мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади. Шунингдек, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишларини тугатиш белгиланди.
Дастлаб Елизавета II`нинг қиролича бўлиш имконияти кам эди. Аммо у Британия қироличасига айланди ва мамлакат монархлари орасида энг узоқ муддат ҳукмронлик қилган инсонга айланди. Елизавета II`нинг болалиги, тахтга ўтириши ва ҳукмронлик даврини эсга оламиз (фото).
Ўзбекистон ва БААнинг Mubadala ва TAQA компанияси ўртасида «Талимаржон ИЭС»ни бошқарадиган қўшма корхона ташкил этиш бўйича битимлар имзоланди. Инвестицияларнинг умумий ҳажми $1 млрд бўлиб, шундан $700 млн жалб этилган кредитларни тўлашга йўналтирилади.
Stroymart дўконлар тармоғи икки йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда ўзбек эстрадаси юлдузлари ва блогерлари иштирок этишди. Ҳамда тадбирда Skyworth EV6 электромобилнинг ғолиби аниқланди.
Дам олиш кунлари Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади, ҳарорат +23…+28 даражагача тушади. Якшанба куни кузги салқин қайд этилади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида шамол тезлиги 20−23 м/с га етиши мумкин.
ДХХ Фарғонадан Тошкентга келаётган фуқаро машинасида психотроп дори воситалари борлигини аниқлади. Гумонланувчи «Регапен» ва «Тропикамид» таблеткаларини вояга етмаган қизи орқали олиб ўтмоқчи бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Марказий банки 9 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 977,60 сўм этиб белгилади. Шунга кўра, тижорат банклари ҳам ўзларининг таклифларини ўзгартирди.
Ўзбекистондаги ОТМларда таълим олаётган 211 минг нафар талабанинг турар-жойга эҳтиёжи бор, шундан фақат 91 минг талаба ётоқхонага жойлашиши мумкин. «Турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхоналар билан таъминланган», — деди Абдуқодир Тошқулов.
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти устида иш олиб борилаётганини айтди. Унга кўра, ижара субсидиясини кимларга беришни талабалар гуруҳда ўзи ҳал қилади. Илмий кенгаш тасдиқлагач, субсидия талабаларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади.
Шавкат Мирзиёев қирол Карл III`га йўллаган ҳамдардлик мактубида Елизавета II`ни 70 йилдан ортиқ вақт давомида «мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган буюк давлат арбоби эди» деб атади.
Андижоннинг Пахтаобод туманидаги 38 мактабда ўқувчиларнинг йўлакда оёқ кийимсиз юргани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят ХТБ баёнотига кўра, ушбу ҳолатнинг таълим сифатига умуман таъсири йўқ. Воқеа сабаб мактаб директори ва ўринбосарига интизомий чора қўлланди.
Давлат экология қўмитаси Самарқанд туманидаги корхона «Дарғом» каналига 1 тонна нефть маҳсулотларини оқизиб юборганини аниқлади. Бунинг ортидан 1,2 млрд сўм компенсация тўлови ундирилиши, қолаверса, корхона фаолияти тўхтатилиши мумкин. Ҳужжатлар тайёрланиб, судга юборилади.
32 йил ичида илк марта БМТТДнинг Инсон тараққиёти индекси 2 йилдан бери кўп мамлакатларда инқирозлар туфайли пасайиб бормоқда. Ўзбекистонда эса ушбу индекс ўсишни қайд этмоқда. Шунга қарамасдан, мамлакат янги глобал муаммоларни ҳал қилишга тайёр туриши керак, деб ҳисоблайди БМТТД.
Ижтимоий тармоқларда фуқаролар Open budget платформасида айрим лойиҳаларнинг қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётгани юзасидан эътирозлар билдирмоқда. Молия вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, овозлар қайта текшириб чиқилишини маълум қилди.
Тошкентда 11 ёшли боланинг оёғи ариқ панжарасига қисилиб қолди. Шу каби ҳолат аввалроқ Сирдарёда ҳам кузатилганди. ФВВ яна бир марта ота-оналарни ўз фарзандларини назоратсиз қолдирмасликка чақирди.
9 сентябрь куни Тошкент вақти билан 02:00 да Андижонда зилзила содир бўлди. Зилзила магнитудаси эпицентр — Асака туманида 3,3 баллга тенг бўлган. Бундан ярим соатча олдинроқ эса Қирғизистонда ер қимирлади, унинг таъсири Тошкент, Сирдарё ва Жиззахда сезилди.
9 сентябрдан «Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Унга кўра, бир қанча янги тартиб ва чекловлар ўрнатилмоқда. Хусусан, энди рекламанинг ўзи давлат тилида тарқатилиши шарт. Қолаверса, миллий ва оилавий анъаналарга зид образлар, машҳурлар ва тиббиёт ходимлари сиймосидан фойдаланиш тақиқланади.
12 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways ҳар душанба «Нукус — Мўйноқ» йўналишида авиақатновни амалга оширади. Қолаверса, компания фақат 9 сентябрь куни Нукусдан учган самолёт Мўйноқда тўхтаб, кейин Тошкентга учишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг