Давлат активлари агентлиги «Ўрта Осиё Транс» корхонасидаги 51 фоиз давлат улушини Hyper Partners МЧЖга 65 млрд сўмга сотиш бўйича келишувга эришди. Савдо доирасида Hyper Partners ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири санкциялар рўйхатига киритилмагани тўғрисида хулоса тақдим этилган.
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланиб 5 июлда якунланади. Муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.
20 июндан абитуриентларни бакалавриат босқичига my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатга олиш бошланди. Жараён 20 июлга қадар давом этади.
Ўзбекистондаги мактабларда депрессия, хавотирли ҳолатлар ва суицидларнинг олдини олиш мақсадида ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари йўлга қўйилади. Шунингдек, психиатрия, тиббий психология ва наркология клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат грант асосида амалга оширилади.
20 июнь куни мактабларда болаларни биринчи синфга қабул қилиш жараёни бошланди. Янги ўқув йилида 730 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчилари мактабга боради.
Тижорат банклари 20 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 420−11 475 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 500−11 535 сўм.
2019 йилда ташкил этилган Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Руҳий саломатлик марказига айлантирилади. Шунингдек, поликлиникаларда тиббий психолог, суицидолог каби штатлар жорий этилади.
Бекобод шаҳри экология бўлими бошлиғи, инспектор хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўзаро келишмовчилик ортидан пичоқланди. Инспектор жонлантириш бўлимида қолмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Сешанба куни таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг 7 та туманидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги йиғилишида инновациялар ва технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон делегациясига Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилик қилди.
28 июнь — Қурбон ҳайити, байрам сабаб 5 кун дам, сешанбадан жазираманинг пасайиши, вилоятларда бошланган кучли шамол, норозиликка қарамай, муносабатларни ривожлантирадиган Ўзбекистон ва Эрон, Россиядан йилига 2,8 млрд куб метр газ етказиб берилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Бишкекда ўтказилган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 17 гача ва 23 гача ёш тоифаларида 24 та медални қўлга киритди.
2035 йилга келиб бутун дунёда шахсий автомобиллардан фойдаланиш даражаси камаяди ва одамлар «самаралироқ, яшилроқ ва қулайроқ» транспортни танлашади, дея башорат қилмоқда McKinsey консалтинг компанияси.
19 июнь куни кучли шамол туфайли Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида қарийб 40 минг истеъмолчи электр тармоғидан узилди.
Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий вакили Roodell янги Chery Arrizo 6 Pro моделини тақдим этди ва нархларини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда «Мовий гумбазлар» хиёбонида яшил майдон бўйлаб ўтувчи йўлакка аттракцион ўрнатилишига қарши чиққан аҳолининг видеоси тарқалди. Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов аҳоли билан учрашиб, аттракционлар демонтаж қилинишини маълум қилди.
Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида саблячи Зайнаб Дайибекова финалда уч карра жаҳон чемпионати совриндори бўлган жанубий кореялик спортчини енгиб Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади.
ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар давом эттирилиши, суд мустақиллигини ошириш ва миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташқи сиёсат олиб бориш қайд этилган.
Ўзбекистон президенти ва Эрон олий диний раҳбари учрашувда узоқ паузадан сўнг муносабатларнинг жонланишини олқишлади. Оятуллоҳ Хоманаий «баъзи рақиблар» бўлишига қарамай, мамлакатлар муносабатни ривожлантириши кераклигини айтди. Мирзиёев Эроннинг қийинчиликларга қарши чидамлилигини таъкидлади.
Халқаро арбитраж беш йиллик жараёндан кейин Россиянинг МТС компаниясининг Туркманистон устидан киритган даъвосини рад этди. Мобил оператор мамлакат ҳукумати 2017 йилда компания лицензиясини узайтиришдан бош тортиб, унинг инвесторлик ҳуқуқларини бузганини даъво қилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг