Президент фармонлари билан бир гуруҳ дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди. Жумладан, икки нафар дипломатга фавқулодда ва мухтор элчи, уч нафарига эса 2-даражали фавқулодда ва мухтор вакил мартабаси берилди.
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси беш йиллик реконструкциядан сўнг, қайта очилган Миллий боғдаги дарахтларга зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.
Ўзбекистонга COVAX механизми доирасида илк бор ковидга қарши 201 600 доза Pfizer болалар вакцинаси келтирилди. 5−11 ёш болаларга мўлжалланган вакциналар Европа Иттифоқи ва Швеция ҳукуматининг хайрияси ҳисобланади.
Олий таълим вазирлиги педагогларни тайёрловчи хорижий ОТМларда ўқиётган айрим талабаларнинг тўлов-контракт пулини давлат томонидан тўлаб беришни таклиф қилди. Бунинг учун икки босқичли танлов ўтказилади. Ундан муваффақиятли ўтган талаба ўқишни тамомлагач, камида 3 йил ишлаб бериши керак бўлади.
Урганчда Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси очилди. 25 мертрлик ҳайкалда саркарда «тулпор жиловини маҳкам тутиб, юрт ҳимоясига отланиб тургани тасвирланган». Унинг олдида Қуръони карим оятлари, саркарданинг шажараси ёзилган, оғирлиги 32 кг, баландлиги 30 см бўлган битиктош нусхаси ўрнатилган.
Тармоқларда эр ўз аёлини ўлдириб, 2 кун давомида машинада олиб юргани айтилган видео тарқалди. ИИВ тасвирлар аслида, фуқаро аёлининг мурдасини уйига дафн учун олиб кетаётганида суратга олинганини маълум қилди. Марҳума «чап тухумдон кистаси ёрилиши, ички қон йўқотиш»дан вафот этгани айтилмоқда.
Январь-июль ойларида Ўзбекистон энг кўп буғдой ($422,4 млн), шакарқамиш ($251,7 млн), маргарин ($173,3 млн) ва қорамол гўшти ($116,4 млн), буғдой уни ($72,7 млн) импорт қилди.
Гулистонда оёғи ариққа тиқилиб қолган болага қутқарувчилар ёрдам кўрсатди, у жароҳат олмади. ФВВ ота-оналарни ўз фарзандларини қаровсиз қолдирмасликка чақирди.
Данғара туманида ногирон онасини ургани учун отасини ўлдириб қўйган 25 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Унинг кўрсатмасига кўра, отаси спиртли ичимликка ружу қўйган ва онасини мунтазам калтаклаб келган. Йигит ушбу жинояти учун 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Депутатлар 16 июлдан бери бўш турган қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитовнинг номзодини маъқуллади. У бунга қадар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Тошкентда адвокат солиқ текширувидаги ҳуқуқбузарлик учун молиявий жарима қўлламаслик эвазига тадбиркордан 23 минг доллар олганликда гумонланмоқда. Яна икки ҳолатда адвокатлар маҳбуслар жазосини енгилроғига алмаштиришни ҳал қилиб бериш учун 22 минг доллар олганликда гумонланиб, қўлга олинган.
Байрам кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади, ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Кечалари ва тонгги вақтларда ҳаво салқинлашади. Ҳафта давомида ёғингарчиликлар кутилмаяпти.
Қашқадарёнинг Қамаши туманида Lacetti автомашинаси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган Gentra автомобили билан тўқнашув натижасида ёниб кетди. Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат тест маркази ОТМларга кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлардан апеллация аризаларини қабул қилишни бошлади. Шикоятларни кўриб чиқиш эса 7 сентябрдан амалга оширилади.
Ўзбекистон 7 ойда 550 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди, энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган. Қолаверса, йил бошидан бери Фарғона (165,8 минг тонна), Самарқанд (106,1 минг тонна) ва Тошкент вилояти (101,9 минг тонна) экспорт борасида етакчиликни сақлаб қолмоқда.
5 сентябрдан барча босқич талабалари kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда тўлов-шартномаларни онлайн юклаб олишлари мумкин бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Урганчга етиб борди. У саркарда Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик ҳайкали очилишида иштирок этади. Ҳайкал бир неча ой аввал ўрнатилганди, бироқ шу давр ичида ёпиқ ҳолда сақланди.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Чирчиқ шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати $22,2 млнга тенг шартнома имзоланди. Лойиҳа натижасида шаҳар аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси 84 фоизга етказилади.
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро вафот этди. Судга оид тиббий экспертиза унинг ўлимига бир қанча сурункали касалликлар сабаб бўлганини қайд этди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.
20 сентябргача NovaStroy компанияси Parkwood турар-жой мажмуасида сотувлар жараёни якунланишидан олдин лойиҳа тарихидаги сўнгги акцияни эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг