Архив

Икки ўзбекистонлик зиёратчи Саудия Арабистонига киритилмади
23 февраль 2022, 17:35

Икки ўзбекистонлик зиёратчи Саудия Арабистонига киритилмади

Мадина аэропортида Умра зиёратига келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга киритилмади. Уларнинг 2019 йилда Қирғизистон қалбаки паспорти билан Умра сафарига бориб келгани аниқланган. Ҳозирда фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Сурхондарёда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий»ни олиб ўтгани айтилмоқда
23 февраль 2022, 17:33

Сурхондарёда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий»ни олиб ўтгани айтилмоқда

ДХХ Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида 6,4 кг гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 2160 флаконда «Тропикамид» дориси айланмасини тўхтатиб қолди. Сурхондарёдаги ҳолатда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий» моддасини чегарани ноқонуний кесиб, олиб ўтганида ушлангани айтилмоқда. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ Афғонистон ҳокимиятини тан олиш бўйича биргаликда қарор қилади — Исматулла Иргашев
23 февраль 2022, 17:24

Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ Афғонистон ҳокимиятини тан олиш бўйича биргаликда қарор қилади — Исматулла Иргашев

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи Афғонистон муаммосига, хусусан, мамлакатнинг муваққат ҳукуматини тан олиш бўйича умумий ёндашув бўлишига келишиб олди, деди Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев. Аммо ҳозирча бу борада ҳеч қандай қарор йўқ.

МО ва ЕИ махсус вакиллари Тошкентда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар
23 февраль 2022, 17:02

МО ва ЕИ махсус вакиллари Тошкентда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари конференцияси якуний баёнотида айтилади.

Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» тарафдорлигида гумонланаётган бир гуруҳ фуқаролар қўлга олинди
23 февраль 2022, 16:41

Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» тарафдорлигида гумонланаётган бир гуруҳ фуқаролар қўлга олинди

Самарқанд вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти ғоялари акс этган материалларни тарқатганликда гумонланган 9 нафар фуқаро ушланди. Улар Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланмоқда.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
23 февраль 2022, 16:20

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 29,59 сўмга пасайиб, 10 840,28 сўмни ташкил қилди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

1 мартдан цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинди
23 февраль 2022, 16:04

1 мартдан цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинди

1 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча юридик шахсларга цемент, цемент клинкери ва қурилиш ойнасини тўғридан-тўғри шартномалар асосида чекловларсиз (квотасиз) экспорт қилишга рухсат берилди. Шунингдек, компанияларга қурилиш материалларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизигача компенсация тўланади.

«Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз». Президент бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш ҳақида
23 февраль 2022, 15:55

«Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз». Президент бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш ҳақида

Шавкат Мирзиёевнинг Мўйноқ фаоллари билан суҳбати давомида Қорақалпоғистондаги мактабларнинг 142 минг нафар бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилаётгани маълум қилинди. «Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз. Ҳали юқори синф ўқувчиларига жорий этамиз», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари болаларни боғчаларга 2 ёшдан қабул қилишни йўлга қўйиш нияти борлигини, бунинг учун эса мамлакат иқтисодиёти янада мустаҳкамланиши кераклигини айтди.

«Термиз — Мозори-Шариф — Қобул — Пешовар» транс-афғон темир йўлини қуриш ишлари тезлаштирилади
23 февраль 2022, 14:58

«Термиз — Мозори-Шариф — Қобул — Пешовар» транс-афғон темир йўлини қуриш ишлари тезлаштирилади

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Қобулда «Толибон» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистон орқали ўтаётган транспорт воситалари ва юклар ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқишга келишилган. Афғон томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда минтақа давлатларининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Қоракўл туманида ўзаро жанжаллашаётган аёллардан бири машинасига ўтириб, иккинчисини босиб кетди
23 февраль 2022, 14:31

Қоракўл туманида ўзаро жанжаллашаётган аёллардан бири машинасига ўтириб, иккинчисини босиб кетди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ўзаро жанжаллашаётган аёллардан бири Spark машинасига ўтириб, иккинчисини босиб кетди. Туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

БМТ Низоми тамойилларини танлаб қўллаш мумкин эмас — БМТ бош котиби
23 февраль 2022, 14:08

БМТ Низоми тамойилларини танлаб қўллаш мумкин эмас — БМТ бош котиби

«Бир давлат қўшинлари бошқа давлат ҳудудига унинг розилигисиз кирса, уларни тинчликпарварлар деб ҳисоблаб бўлмайди», — деди БМТ бош котиби Украина шарқидаги воқеалар ҳақида. У Россия томонидан кўрилаётган бир томонлама чораларни БМТ Низоми тамойилларига зид деб атади.

Бобоси билан эскалатордан қулаб тушган 3 ёшли боланинг аҳволи яхшиланяпти — ССВ
23 февраль 2022, 13:36

Бобоси билан эскалатордан қулаб тушган 3 ёшли боланинг аҳволи яхшиланяпти — ССВ

ССВ Навоийдаги савдо мажмуасида 5 ва 4 қават оралиғидаги эскалатордан бобоси билан қулаб тушган 3 ёшли боланинг умумий ҳолати яхшиланиб бораётганини маълум қилди. Стандарт бўйича муолажалар давом эттириляпти. У яқин кунларда реанимациядан болалар бўлимига ўтказилиши режалаштирилган.

«Чилонзор» метро бекатида жамоат ҳожатхонаси очилади
23 февраль 2022, 13:29

«Чилонзор» метро бекатида жамоат ҳожатхонаси очилади

Тошкент метрополитени бекатларида илк маротаба она ва бола хонаси ҳамда жамоат ҳожатхонаси фойдаланишга топширилади. Биринчи ана шундай ҳожатхона 23 февраль куни 15:00 да очилади.

Тошкентдан Қорақалпоғистонга бориб ишлаган шифокорлар маошига 100 фоиз устама тўланади
23 февраль 2022, 13:02

Тошкентдан Қорақалпоғистонга бориб ишлаган шифокорлар маошига 100 фоиз устама тўланади

Шавкат Мирзиёев 30 йилдан сўнг фаолияти тикланган Мўйноқ аэропортига қўнди. Фаоллар билан суҳбатда президент ҳафтада икки марта Тошкент-Мўйноқ-Нукус йўналишида парвозлар йўлга қўйилишини айтди. Қолаверса, Тошкентдан Қорақалпоғистонга бориб ишлаган шифокорлар маошига 100 фоиз устама тўланишини маълум қилинди.

28 та фаолият тури махсус электрон тизим орқали лицензияланади
23 февраль 2022, 12:57

28 та фаолият тури махсус электрон тизим орқали лицензияланади

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш, туризм, хусусий бандлик агентликлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси каби хизматларни кўрсатиш учун 28 та фаолият турини лицензиялаш учун «Лицензия» ахборот тизими ишга туширилди. Ушбу тизим дам олиш кунларисиз, ҳар куни 24 соат ишлайди. Лицензия беришни рад этиш асослари ҳам маълум қилинди.

Фарғонада 30 нафар талабанинг ўқишини четдан кўчириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
23 февраль 2022, 12:22

Фарғонада 30 нафар талабанинг ўқишини четдан кўчириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Фарғона вилоятида тўрт нафар шахс Қирғизистонда таҳсил олаётган 30 нафар талабага ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришга ваъда берган. Улар ўз хизмати учун 67 минг доллар олаётганида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ўзбек олимлари электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмани яратиш устида иш олиб бормоқда
23 февраль 2022, 11:37 2

Ўзбек олимлари электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмани яратиш устида иш олиб бормоқда

Ўзбек олимлари маҳаллий иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга қуёш фотоэлектр тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу тизим электромобилларни юқори тезликда қувватлаш қурилмасини ишлаб чиқишни ҳам ўз ичига олади.

Россия ДХР ва ЛХРни тан олганига Ғарб қандай жавоб қайтарди
23 февраль 2022, 11:34

Россия ДХР ва ЛХРни тан олганига Ғарб қандай жавоб қайтарди

АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олишига жавобан Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Қандай чекловлар киритилиши режалаштирилган ёки киритилгани ҳақида «Газета.uz» нинг қисқача таҳлилида.

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди
23 февраль 2022, 11:16

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Чоршанба куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди, бу сафар унинг ташрифи 3 кун давом этади. Биринчи рақамли борт эса илк бор Тошкентдан Мўйноққа қўнади.

Сешанба куни 138 кишида ковид аниқланди
23 февраль 2022, 11:02

Сешанба куни 138 кишида ковид аниқланди

Сешанба куни Ўзбекистонда 138 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тести мусбат натижани қайд этди. Бу 5 январдан бери кузатилган энг паст кўрсаткич.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг