Архив

Шанба, якшанба кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда
10 ноябрь 2023, 11:34

Шанба, якшанба кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба кунининг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни эрталаб ва кечаси Фарғона водийсида ҳамда Тошкент вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +3…+8, кундузи +13…+18 даража бўлади.

Хоразмда 2 дона қадимий билагузукнинг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди
10 ноябрь 2023, 11:15

Хоразмда 2 дона қадимий билагузукнинг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди

Хоразмдаги «Шовот» чегара божхона постида XX аср бошларига тегишли бўлган 2 дона билагузукни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди.

Reuters: Россияда бензин экспортига қўйилган тақиқ 19 ноябргача бекор қилинади
10 ноябрь 2023, 10:39

Reuters: Россияда бензин экспортига қўйилган тақиқ 19 ноябргача бекор қилинади

Россия ҳукумати келаси ҳафта дизель ва бензин экспортига қўйилган тақиқни бекор қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб.

Исроил Ғазода гуманитар танаффуслар қилишга рози бўлди
10 ноябрь 2023, 10:33

Исроил Ғазода гуманитар танаффуслар қилишга рози бўлди

Исроил уруш бошланганидан бери биринчи марта Ғазо секторида кунлик гуманитар паузалар қила бошлади. Ҳар куни 4 соат давомида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмайди. Паузалар вақтида тинч аҳоли иккита гуманитар коридор орқали секторнинг жанубига кўчиб ўтиши мумкин бўлади.

Ҳукумат хусусий сектордаги «декрет» пули миқдорини 3 бараварга қисқартирмоқчи. Сабаб
10 ноябрь 2023, 09:52

Ҳукумат хусусий сектордаги «декрет» пули миқдорини 3 бараварга қисқартирмоқчи. Сабаб

2024 йилги давлат бюджетида хусусий секторда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғуруқ нафақалари миқдорини 3 баробарга қисқартириш кўзда тутилган. Депутат Дониёр Ғаниев бунинг камайишини маблағларнинг ўзлаштирилиши пастлиги билан изоҳлади ва ҳолат сабабларини ўрганишни таклиф қилди.

Италия президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга келди
10 ноябрь 2023, 09:41

Италия президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга келди

Италия президенти Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла билан Ўзбекистонга келди. Уларни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Сержо Маттарелла Самарқанд ва Хива шаҳарларига ташриф буюриши режалаштирилган.

Ўзбекистон давлат байроғи қабули кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтади
10 ноябрь 2023, 09:00

Ўзбекистон давлат байроғи қабули кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида 19 ноябрь куни давлат байроғи қабули кунига бағишланган Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси ташкил қилинади. Барча шаҳарларда ягона масофа — 3 км, Тошкентда 3 ва 10 км ни ташкил қилади.

«Россия — Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори». Тоқаев ва Путин нималар ҳақида келишиб олди?
9 ноябрь 2023, 22:30

«Россия — Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори». Тоқаев ва Путин нималар ҳақида келишиб олди?

Остонада Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Келгуси уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланиб, нефть-газ саноати, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Кластерларга импорт қилинган пахта уруғини экишга рухсат этилади, тўқимачилик саноатига янги имтиёзлар берилади
9 ноябрь 2023, 21:49

Кластерларга импорт қилинган пахта уруғини экишга рухсат этилади, тўқимачилик саноатига янги имтиёзлар берилади

Балл бонитети паст, сув оғир бўлган ва ҳосилдорлиги 30 центнердан ошмайдиган ҳар бир вилоятдаги 1 тадан туманда 70−80 центнердан юқори ҳосил берадиган пахта уруғини четдан олиб келишга рухсат этилади, деди президент. Айрим тўқимачилик корхоналарига имтиёзлар берилади.

Ўзбекистон фермерлари вилоят ичидаги хоҳлаган кластерини танлаш ва ортиқча ҳосилини сотиш имкониятига эга бўлади — президент
9 ноябрь 2023, 20:56

Ўзбекистон фермерлари вилоят ичидаги хоҳлаган кластерини танлаш ва ортиқча ҳосилини сотиш имкониятига эга бўлади — президент

Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилади. Президент фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан шартнома тузиш ва ортиқча ҳосилни биржа орқали сотиш ҳуқуқига эга бўлишини маълум қилди.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги қайта ташкил этилмоқда. Шуҳрат Вафаев СИА раҳбари лавозимини тарк этади
9 ноябрь 2023, 20:26

Стратегик ислоҳотлар агентлиги қайта ташкил этилмоқда. Шуҳрат Вафаев СИА раҳбари лавозимини тарк этади

Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Шуҳрат Вафаев лавозимидан озод этилди. Агентлик қайта ташкил этилмоқда: унинг раҳбари бир вақтда ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари ҳам бўлади, штатлар ва ўринбосарлар сони қисқаради.

Рақобат қўмитаси раҳбари ишдан олиниши мумкин
9 ноябрь 2023, 19:55

Рақобат қўмитаси раҳбари ишдан олиниши мумкин

Президент йирик савдо тармоқлари билан ишлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг муаммоларини кўрсатиб, Шахрух Шарахметовнинг Рақобат қўмитаси раҳбари лавозимига лойиқлиги масаласини ўрганишни топширди. Давлат раҳбари сариёғ экспортига қўйилган чекловни ҳам олиб ташлаш бўйича топшириқ берди.

Италия президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида июнь ойидаги келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинади
9 ноябрь 2023, 19:52

Италия президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида июнь ойидаги келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинади

Италия президенти Сержо Маттарелласерж 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Музокаралар чоғида, жумладан, икки давлат президентларининг июндаги келишувларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади. Учрашув якунлари бўйича ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланади.

ПФЛ Ўзбекистон Кубоги финалига бағишланган видеоанонс чиқарди. Бу роликни деярли ҳамма мақтаяпти
9 ноябрь 2023, 19:12

ПФЛ Ўзбекистон Кубоги финалига бағишланган видеоанонс чиқарди. Бу роликни деярли ҳамма мақтаяпти

«Насаф» ва ОКМК футбол клублари 12 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида тўқнаш келади. Мусобақа ташкилотчиси ЎзПФЛ финал олдидан махсус видеоанонс тайёрлади. Икки жамоа мураббийлари ва футболчилари иштирокида олинган ролик жамоатчилик томонидан асосан илиқ кутиб олинди.

Тошкентда ёшлар иқлим форумида эко-таълим стратегияси имзоланди
9 ноябрь 2023, 19:06

Тошкентда ёшлар иқлим форумида эко-таълим стратегияси имзоланди

Тошкентда иқлим кун тартибига болалар ва ёшларни жалб этишга бағишланган форум бўлиб ўтди. Унда экологик таълимни ташкил этиш бўйича тавсияларни ўз ичига олган минтақавий стратегия имзоланди. Форумда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия ва Эроннинг биринчи хонимлари ва ёшлар иштирок этди.

«Ортга қайтиш бўлмайди». Марказий банк — валюта конвертацияси қоидаларига ўзгартиришлар киритилаётгани ҳақида
9 ноябрь 2023, 18:01

«Ортга қайтиш бўлмайди». Марказий банк — валюта конвертацияси қоидаларига ўзгартиришлар киритилаётгани ҳақида

Марказий банк конвертация қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар «валюта операцияларини чеклашни эмас, амалдаги нормаларни аниқлаштириш ва операцияларни амалга ошириш жараёнини соддалаштиришни» англатишини таъкидлади. МБ раиси ўринбосари Бобир Абубакиров «орқага қайтиш бўлмаслигини» айтди.

Ўзбекистонлик олима аёл UNESCO-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди
9 ноябрь 2023, 16:42

Ўзбекистонлик олима аёл UNESCO-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Миллий университети лабораторияси мудири, микробиология бўйича олима Дилфуза Эгамбердиева UNESCO-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди. У мукофотни ўсимлик ва микробиомларнинг ўзаро таъсири, тупроқ биологияси ва микроблар хилма-хиллиги соҳасидаги тадқиқотлари учун қўлга киритди.

Давлат ОТМларида профессор-ўқитувчининг ўртача ойлиги 9,5 млн сўмни ташкил этмоқда
9 ноябрь 2023, 16:22

Давлат ОТМларида профессор-ўқитувчининг ўртача ойлиги 9,5 млн сўмни ташкил этмоқда

Ўзбекистондаги давлат олийгоҳларида илмий унвонга эга профессор-ўқитувчининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 9,5 млн сўмни ташкил этмоқда. Давлат ОТМларидаги профессор-ўқитувчилар сони 48,5 минг нафар бўлиб, 2024 йилда 50 мингдан ошиши кутиляпти.

Ўзбекистонга чет эл фуқароларини таклиф қилиш учун энди онлайн ариза бериш мумкин
9 ноябрь 2023, 15:56

Ўзбекистонга чет эл фуқароларини таклиф қилиш учун энди онлайн ариза бериш мумкин

Хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш хизматлари энди my.gov.uz портали орқали ҳам кўрсатилади. ДХХнинг ҳудудий бошқармаси юборилган сўровномани 7 иш куни ичида текшириб, хулоса беради. Таклифнома 3 ойга амал қилади.

Тошкентдаги Матбуот уйи ўрнида медиа шаҳарча ташкил этилади. Тендер ғолиби — Yangi Zamon Bino
9 ноябрь 2023, 15:14

Тошкентдаги Матбуот уйи ўрнида медиа шаҳарча ташкил этилади. Тендер ғолиби — Yangi Zamon Bino

Қурилиш вазирлиги Матбуот уйи мажмуасини («Газета корпуси») реконструкция қилиш ҳамда унинг ўрни ва туташ ҳудудда медиа шаҳарча қуриш бўйича ўтказилган тендер натижаларини эълон қилди. Тендерда 98,8 млрд сўм таклиф қилган Yangi Zamon Bino ғолиб бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг