Ўзбекистон ҳукумати 15 июлдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишга вақтинчалик чеклов ўрнатди.
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, йиллик 15 фоизга туширди.
Адлия вазири ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни электрон шаклга ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, мазкур хизматни кўрсатиш учун гувоҳномадаги ҳайдовчи имзосини олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Кечаси Тошкент-Ўш йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида ёқилғи ташувчи юк машинаси ва Damas тўқнашиб кетди. Натижада ёнғин содир бўлди. Воқеа оқибатида икки транспорт воситасидаги тўрт киши вафот этган. Ёнғин вақтида ҳам ҳалок бўлганлар бўлиши мумкин (янгиланди).
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви олдидан Шавкат Мирзиёев, Қасим-Жомарт Токаев ва Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов бир йил ичида ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тизими яратилиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда судларда пенсияга доир жуда кўплаб низолар мавжуд. «Ҳар қандай ноаниқликлар пенсия олувчининг фойдасига талқин қилиниши керак», — деди у.
Чоршанба куни кечқурун парламент президентнинг Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат тартибини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонини маъқуллади.
Тожикистонда бўлиб ўтган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар кетма-кет иккинчи бор мусобақа ғолибига айланди. Ўзбекистон аёллар жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Эрон аёллар МТЖсини 1:0 ҳисобида мағлуб этди — фото, видео.
Қорақалпоғистонда тугатилган фавқулодда ҳолат, олтин-валюта захиралари ошган Ўзбекистон, чет тилидан ижодий имтиҳон саналари, дарахтга осилган ҳолда топилган оҳангаронлик эркак, психотроп моддаларни кўп истеъмол қилаётган ёшлар, Нукусдаги ўлик итлар ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июлдан тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Тошкент метрополитенининг ер усти участкаларида рельслар 65 даражагача қизигани сабабли чоршанба куни поездлар тезлиги 25 км/соатгача пасайтирилди. Поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида «Чилонзор» йўналишининг ер ости йўли қисмида поездлар тезлиги 40 км/соатга туширилди.
Шри-Ланканинг янги президенти этиб собиқ бош вазир Ранил Викрамасингхе сайланди. У 134 та, рақиби эса 82 та овоз олди.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари июнь ойида қарийб 180 млн долларга ошиб, 35,58 млрд долларга етди. Захираларнинг кўпайиши олтин нархи пасайиши фонида содир бўлди.
ЖССТ Ганада икки киши Марбург вируси аломатлари сабабли вафот этганини маълум қилди. Бу янги касаллик эмас. Уни кўпинча Эбола вирусининг «қариндоши» деб аташади. Аммо у қаердан пайдо бўлди? У хавфлими? «Газета.uz» ушбу саволларга жавоб беради.
23 — 26 июль кунлари барча ҳудудларда 6 та ОТМнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
Душанба куни Ургутдаги тўйхонада 56 ёшли аёл овқатдан заҳарланиб, шифоханага ётқизилди. Қолаверса, у билан бирга яна 10 киши тиббий текширувдан ўтказилди. Уларнинг барчасига «овқат токсикоинфекцияси» ташхиси қўйилди. Ургут тумани прокуратураси вазиятни ўрганмоқда.
Адлия вазирлиги нотариусларга ҳам никоҳни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини бериш ташаббуси билан чиқишни режалаштирмоқда. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг ишонтиришича, «нотариуслар икки томоннинг хоҳиш-иродасини тасдиқлаб, шаҳодатлай олади».
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 17,55 сўмга арзонлаб, 10 908,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса яна кўтарилди.
Пойтахт ҳокимлиги профилактик чора-тадбирларга қарамасдан шаҳарда жиноятчиликни жиловлаш қийин кечаётганини маълум қилди. Жумладан, 6 ой давомида 10381 та жиноят содир этилган. Қолаверса, 5436 нафар фуқаро тиланчилик ва 19 749 нафар фуқаро дайдиликда гумонланиб, профилактик суҳбатдан ўтказилган.
Оҳангарон туманида 26 ёшли эркак йўл четидаги дарахтга осилган ҳолда топилди. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, унинг ўлимига бўйин қисми сиртмоқ билан сиқилиши сабаб бўлган, марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Прокуратура текширув ўтказмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг