Архив

«UNG Petro» «заправка»лар тармоғини хусусийлаштириш бошланди
1 июнь 2023, 11:53

«UNG Petro» «заправка»лар тармоғини хусусийлаштириш бошланди

«Ўзбекнефтгаз»га қарашли «UNG Petro» МЖЧнинг 100 фоизлик давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари бошланди. Давактив агентлиги мамлакатдаги энг йирик «заправка»лар тармоғини хусусийлаштиришга консультант жалб этиш юзасидан танлов эълон қилди.

Сенат «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
1 июнь 2023, 11:46

Сенат «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Сенатда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Эндиликда ушбу муносабатларни тартибга солиш учун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ваколатли орган бўлиб, соҳадаги фаолиятни мувофиқлаштиради ҳамда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганда судга даъво киритади.

Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 16−20 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади
1 июнь 2023, 11:20

Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 16−20 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади

Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси 16−20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Ўзбекистон томонидан ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тадбирлар дастури, кун тартиби, регламенти ва режаларни муҳокама қилиш учун Мадридда ташкилот бош котиби билан учрашди.

Ҳудудий таълим бошқармаларига хорижий маслаҳатчилар жалб этилади
1 июнь 2023, 10:23 1

Ҳудудий таълим бошқармаларига хорижий маслаҳатчилар жалб этилади

Ўзбекистонда йил охиригача мактабгача ва мактаб таълим ҳудудий бошқармалари раҳбарлари учун хорижий маслаҳатчилар жалб этилади.

Ўзбекистонлик ҳунармандлар биринчи марта Homo Faber маълумотномасига киритилди
1 июнь 2023, 10:18

Ўзбекистонлик ҳунармандлар биринчи марта Homo Faber маълумотномасига киритилди

Ўзбекистоннинг 11 нафар ҳунарманди жаҳонга машҳур Homo Faber маълумотномасига киритилди. У Микеланжело жамғармаси томонидан яратилган онлайн платформа бўлиб, Европа ва ундан ташқарида ҳунармандчиликнинг замонавий ривожланиши билан боғлиқ тажрибаларни тақдим этади.

«Севилья» «Рома»ни мағлуб этиб, 7-марта Европа Лигаси ғолиби бўлди
1 июнь 2023, 10:07

«Севилья» «Рома»ни мағлуб этиб, 7-марта Европа Лигаси ғолиби бўлди

Венгрия пойтахтида бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида «Севилья» жамоаси пенальтилар сериясидаги устунлик эвазига 7-марта ушбу кубокка эга чиқди. Испан клуби бу билан Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видео, фото).

Банкларда долларнинг сотув ва сотиб олиш курси деярли ўзгармади
1 июнь 2023, 09:57

Банкларда долларнинг сотув ва сотиб олиш курси деярли ўзгармади

Тижорат банклари 1 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 345 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 410 — 11 465 сўм.

Тошкентда 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
1 июнь 2023, 09:33

Тошкентда 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Учтепа туманида юк машинаси ва 7 та енгил автомобиль тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири шифохонага олиб кетилди.

Ўзбекистон Шимолий Кореянинг космик ракета учирганидан хавотир билдирди
1 июнь 2023, 09:18 1

Ўзбекистон Шимолий Кореянинг космик ракета учирганидан хавотир билдирди

Ўзбекистон ТИВ Шимолий Корея томонидан космик ракета учирилганидан хавотир билдирди. Вазирлик оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдори эканини қайд этди.

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди
1 июнь 2023, 09:10

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди

Пайшанба тонгида Қирғизистонда зилзила содир бўлиб, унинг кучи Наманган вилоятида сезилди ва 2−3 баллни ташкил этди.

Контрафакт шоколад ишлаб чиқарувчиси жаримага тортилди
31 май 2023, 23:01

Контрафакт шоколад ишлаб чиқарувчиси жаримага тортилди

Strikers, Maris ва Bonti шоколат батончикларини ишлаб чиқарувчиси ўзганинг савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиш моддаси бўйича жаримага тортилди.

31 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 май 2023, 22:00

31 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентликка Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллаган «Миллий тикланиш» партияси, Тошкент халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳарга айлантирилишини айтган янги пойтахт ҳокими, таълимдаги янгиликлар, Сурхондарёдаги ёнғин, сунъий интеллект технологияларинин хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Янги Тошкентга Тошкент вилоятидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтаётгани маълум қилинди
31 май 2023, 21:24

Янги Тошкентга Тошкент вилоятидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтаётгани маълум қилинди

Янги Тошкентни қуриш учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтмоқда. Шундан 12,9 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади.

Чегарадаги денгиз
31 май 2023, 20:54

Чегарадаги денгиз

Беруний яшаган даврларда унинг номи «Қиз денгизи» эди. Денгиздан кам жойи йўқ — узунлиги 100−120 (тахминан Тошкентдан Гулистонгача бўлган масофа), эни 30−40 км атрофида, бу қирғоғидан наригиси кўринмайди. Асрлар бўйи неча бор қуриб, сўнг яна сувга тўлган бу жой ҳозир шундай аталади — Сариқамиш.

Қозоғистонда Назарбоевни ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда
31 май 2023, 19:50

Қозоғистонда Назарбоевни ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Қозоғистон Жиноят кодексидан мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни ҳақорат қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаларни чиқариб ташлаш режалаштирилмоқда.

Қашқадарёда 20 ёшли йигит тортишув сабабли 25 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдирди
31 май 2023, 18:03

Қашқадарёда 20 ёшли йигит тортишув сабабли 25 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдирди

Китоб туманида 20 ёшли йигит ўзаро тортишув сабабли 25 ёшли йигитни қасддан пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов олиб борилмоқда.

Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди
31 май 2023, 17:42 1

Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

1 июндан бошлаб Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Қатновлар ҳафтанинг ҳар пайшанба куни амалга оширилади.

«Миллий тикланиш» партияси президентликка Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади
31 май 2023, 17:40

«Миллий тикланиш» партияси президентликка Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади

«Миллий тикланиш» партияси муддатидан олдинги президентлик сайловида ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади. «Буни давлат, халқ ва партиянинг манфаатлари нуқтаи назаридан энг тўғри қарор деб ҳисоблайман», — деди партия етакчиси Алишер Қодиров.

Қашқадарёдаги нураётган қадимий «Намозгоҳ» масжиди 2023 йилда реставрация қилинади
31 май 2023, 17:21

Қашқадарёдаги нураётган қадимий «Намозгоҳ» масжиди 2023 йилда реставрация қилинади

Касби туманидаги XIV асрга тегишли «Намозгоҳ» масжиди нураб бораётгани, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаётгани танқид қилинганди. Маданий мерос агентлиги ўрганишлардан сўнг ёдгорлик 2023 йилги реставрация режасига киритилганини билдирди.

Сунъий интеллект яратувчилари ўз технологиялари хавфлилиги ҳақида огоҳлантирди
31 май 2023, 17:18

Сунъий интеллект яратувчилари ўз технологиялари хавфлилиги ҳақида огоҳлантирди

OpenAI ва Google DeepMind каби технологик компанияларнинг бир гуруҳ олимлари ва раҳбарлари ўз технологиялари хавфини пандемия ҳамда ядро урушига қиёсладилар ва инсониятнинг «йўқ бўлиб кетиш хавфи» ҳақида огоҳлантирдилар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг