Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Москвада МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашди. Унда иштирокчилар Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилди.
Йўлўтказгич қуриш учун давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган «Қўйлиқ» бозори, ҳокимига ўринбосари бўлиш учун $200 минг, «пилот»дан кейин компьютер совғасини олган Чимбойдаги IT-танлов ғолиблари, жиноят кодексидаги ўзгариш ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 24 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Криптовалюталар курслари кескин пасая бошлагач, «криптовалюталар даврининг тугагани», уларнинг қайтиб тиклана олмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аммо ростан ҳам шундайми? «Газета.uz» ушбу мақолада криптовалюталар истиқболини кўриб чиқади.
Шавкат Мирзиёев «БРИКС плюс» форматидаги онлайн форумда қатнашиб, халқаро кескинлик тобора кучайиб бораётгани ва тизимли иқтисодий инқироз белгилари намоён бўлаётган шароитда Ўзбекистон кенг кўламли ҳамкорлик, шу жумладан «Жануб-Жануб» форматидаги шериклик учун очиқ эканини маълум қилди.
Тошкент ҳокимлиги давлат эҳтиёжлари учун ҳудуди тортиб олинаётган «Қўйлиқ» бозори тўлиқ бузилмаслигини маълум қилди. Йўлўтказгич қуриш учун автотураргоҳнинг бир қисми ва бир нечта вақтинчалик қурилмаларнинг ўрни ажратилади.
2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик, ташкилий ва молиявий мустақил ОТМ бўлади. 2024/2025 ўқув йилида педагогика таълим йўналишларига қабул вақтида аввал абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади. Ундан ўтганлар кириш тест синовларида қатнашади.
Ҳисоб палатаси «Яшил макон» лойиҳасидаги кўчат экиш ҳисоботларида 6,2 млн кўчат қўшиб ёзилгани, 2,4 млн тупи қуриб қолгани, шунингдек, суғориш ва парвариш ишлари яхши ташкил этилмаганини аниқлади. Қўшиб ёзиш ҳолатларини президент ҳам танқид қилган эди.
Депутатлар Конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Конституциявий комиссия таклифларни Қонунчилик палатасига киритган ҳолда ўз фаолиятини давом эттиради. Бош қонун лойиҳаси 25 июндан 4 июлга қадар умумхалқ муҳокамасига қўйилади.
Ўзбекистон ташқи қарзи 2013 йилдан буён илк бор камайди. МБ буни жаҳондаги геосиёсий вазият таъсирида давлат ва хусусий сектор томонидан янги қарз жалб қилиш секинлашгани ва асосий қарз бўйича тўловларнинг амалга оширилиши ташқи қарз қолдиғида акс этгани билан изоҳлади.
2021 йил ноябрь ойидан буён Термиз орқали Афғонистонга 42 минг тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган. Ўзбекистон ТИВ халқаро шерикларни Термиз логистика хабидан фойдаланган ҳолда мазкур давлатни қўллаб-қувватлашда фаол ҳамкорлик қилишни таклиф этди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 9,73 сўмга қимматлаб, 10 839,90 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса пасайди
Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов олтин, Чарос Қаюмова эса кумуш медални қўлга киритди.
Президент қарори билан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида педагогика йўналиши бўйича 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилади. Бундан ташқари, педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг 2−4-босқич талабалари учун «4+2» шаклидаги таълим жараёни йўлга қўйилади.
Тошкент ҳалқа йўлининг кенгайтирилиши муносабати билан пойтахт ҳокими «Қўйлиқ» бозори ва савдо маркази жойлашган объектларни компенсация тўланганидан кейин жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга рухсат берувчи қарорни имзолади.
Қибрайда яшовчи эр-хотин юқори лавозимдаги танишлари орқали фуқарони Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига $200 минг эвазига ишга киритиб қўйишга уринди. Улар аванс сифатида $130 мингни олганида ушланган. Суд эркакни 7 йилга, аёлни эса 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 6 ой мобайнида махсус операция ўтказди. Натижада 8 та нарколаборатория ва қарийб 30 кг синтетик наркотик модда мусодара қилинди. Ойига 200 кггача наркотик ишлаб чиқарган гуруҳнинг 20 дан ортиқ аъзоси қўлга олинди.
Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида ўтказилган «IT-билимдони» танловида дастлаб «удлинитель» ва клавиатура билан тақдирланган ғолибларга компьютер совға қилинди. Алишер Саъдуллаев ходимларни бундай кичик хатолар билан мамлакат обрўсини тўкмасликка ва ёшларнинг кайфиятига таъсир қилмасликка чақирди.
2020 йил Чортоқ туманида адирликда ташкил этилган 1000 та иссиқхонанинг 95 фоизи яроқсиз ҳолда экани аниқланди. 6,7 млрд сўм субсидия ва 6,3 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган иссиқхона тумандаги 1000 та камбағал оила аъзоларини иш билан таъминлаши керак эди.
Ғузор туманида 4 ва 6 ёшли болалар вафот этди. Ижтимоий тармоқларда шифокорлар уларга ташхис қўя олмагани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни ўрганиш учун туманга профессорлардан иборат махсус гуруҳни юборди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида газ қуйиш шохобчасида ёқилғи тўлдирилаётган «ВАЗ-2106» русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлди. Бунга машинадаги носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда. Вилоят ФВБ ҳеч ким жароҳат олмагани ва ёнғин келиб чиқмаганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг