Ўзбекистон Тожикистон билан форс-мажор ҳолатларда давлат ҳаво ҳудудларини қисқа муддатли кесиб ўтиш, аэродромлардан бирига захира сифатида қўниш учун рухсат беришни кўзда тутувчи битимни ратификация қилди.
1 июндан Paynet орқали нақд пул ечиш хизмати синов тарзида ишга туширилади. Синов муддати 2023 йилнинг декабрь ойигача давом этади.
Самарқанд шаҳрида отасининг машинасини ҳайдаб кетаётган 16 ёшли ўсмир тезликни ошириб, йўлни кесиб ўтаётган эркакни уриб юборди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Наманган шаҳрида 62-Халқаро гуллар фестивали бошланди. «Газета.uz» минглаб одамларни бир ерга жамлаган фестивалдан фоторепортаж тайёрлади.
2023 йилнинг тўрт ойида Ўзбекистонга 2 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Туристларнинг асосий қисми қўшни Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Россиядан келган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси фуқаролардан Умра зиёрати учун олган 1 млрд 650 млн сўмни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Суд давомида жабрланувчилар аризаларини қайтариб олгани сабабли моддий зарар тўланмаган. Собиқ ходим эса беш йилга қамалган.
Тижорат банклари 23 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 420 — 11 435 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 470 — 11 520 сўм.
25 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш паспорти 5 йил муддатга берилаётгани маълум бўлди. Илгари бу 16 ёшни ташкил этган. Бу бўйича президент фармони бир йил аввал қабул қилинган бўлса-да, бу ҳақда жамоатчиликка кенг маълумот берилмаган.
Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йўлида юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt юк машинасига бориб урилди. Оқибатда енгил машина йўловчиларидан бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этди.
Хиросимада бўлиб ўтган «Катта еттилик» (G7) саммитида Россиянинг Украинага қарши уруши, Хитой билан муносабатлари, сунъий интеллект ва бошқалар муҳокама қилинди. Саммит якунлари ҳақида қисқача — «Газета.uz» шарҳида.
Талабалар учун 1,3 млн сўм стипендия тўланадиган ўқув курслари, АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитиладиган орган раҳбарлари, нархи ошадиган алкоголь маҳсулотлари, Onix ва Tracker учун шартнома бериш тикланиши, модернизацияси якунланган Тўпаланг ГЭС ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партияси раҳбари Хидирназар Аллақулов Андижонда калтакланган бўлиши мумкин. Партияни рўйхатдан ўтказиш учун овозларни йиғиш жараёнида бир гуруҳ эркак ва аёллар пайдо бўлиб, жанжал уюштиришган. Андижон вилоят ИИБ воқеа ўрганилаётганини маълум қилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Юқори синфларда фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилиб, 2 та танлов фани татбиқ этилади — президент таълим тизими бўйича муҳим таклифларни маъқуллади.
Қорақалпоғистонда сув танқислиги туфайли шоли майдонларини қисқартириш режалаштирилмоқда. Натижада бозорга мазкур маҳсулотнинг энг катта миқдорда етказиб турган ҳудудда гуруч етиштириш прогнози 2,5 баробарга — 147,2 минг тоннадан 60 минг тоннага қисқаради.
Ўзбекистон яна Хитойга газ экспорт қилишини бошлади. Апрель ойида газ экспорти ҳажми 40,5 млн долларгача етганди.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан 23−25 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширади. Бу Сингапур раҳбарининг мамлакатга илк давлат ташрифи бўлади.
21 май куни бўлиб ўтган Men Gʻolib югуриш марафони Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларнинг вакиллари, спорт мухлислари ва профессионал спортчиларни бирлаштирди.
РФнинг Белгород вилоятига украиналик диверсантлар кириб келгани маълум қилинди. «Россия Озодлиги» легиони ва Россия кўнгиллилар корпуси аҳоли пунктларини эгаллагани айтилмоқда. Украин разведкаси эса украиналикларни ҳимоя қилиш учун «хавфсиз зона» яратиш бўйича операция олиб борилаётганини билдирди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарада Ўзбекистон фуқароларидан пул ундириб келган ҳарбийларни қўлга олди.
Андижон туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатиб, жами 323,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг