Архив

«Ҳужжатлари бўлмаган». Қашқадарё ҳокимияти Каттақўрғон ҳокими шикоятига жавоб берди
4 январь 2022, 14:12

«Ҳужжатлари бўлмаган». Қашқадарё ҳокимияти Каттақўрғон ҳокими шикоятига жавоб берди

Қашқадарё вилояти ҳокимияти Самарқанд вилоятига олиб кетилаётган чигит маҳсулотлари ортилган учта юк машинаси тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги учун тўхтатиб қолинганини маълум қилди. Аввалроқ, Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова шикоят қилиб, Қашқадарё ҳокимининг оғзаки топшириғи билан вилоятлар чегарасида чигит ушлаб турилганини таъкидлаганди.

Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузди
4 январь 2022, 12:50

Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузди

Ўзбекистон 2022 йилда Афғонистонга 2 млрд кВт соат электр энергиясини етказиб беради. Буни назарда тутувчи келишув Тошкентда имзоланди, унинг умумий қиймати 100 млн долларни ташкил этади.

Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
4 январь 2022, 12:25

Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди

Аббосжон Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори этиб тайинланди.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисининг онаси вафот этди
4 январь 2022, 11:54

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисининг онаси вафот этди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг собиқ раиси Қаллибек Камаловнинг турмуш ўртоғи, Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камаловнинг онаси Любовь Камалова 95 ёшида оламдан ўтди.

Каттақўрғон ҳокими Қашқадарё ҳокими устидан шикоят қилди
3 январь 2022, 23:22

Каттақўрғон ҳокими Қашқадарё ҳокими устидан шикоят қилди

Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова Қашқадарёдан Самарқанд вилоятига чигитни олиб ўтишни гуёки тақиқлаш тўғрисида оғзаки кўрсатма бергани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов устидан шикоят қилди. Унинг сўзларига кўра, вилоят раҳбари унинг SMS хабарларига жавоб бермаган ҳамда унинг тўрт кун давомида юкни ўтказиш масаласини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари зое кетган.

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчилари дам олиш кунлари ишга чақирилгани айтилмоқда
3 январь 2022, 22:01

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчилари дам олиш кунлари ишга чақирилгани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев 4 январгача барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланганига қарамасдан, январь бошидан вилоятдаги ҳоким ёрдамчиларини ишга чақириб олгани айтилмоқда. «1 январдан ҳамма маҳаллада иш бошлаши керак», — деб ёзган у ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда. Нодир Эркаев 3 январь куни ҳоким ёрдамчилари билан Қамаши туманидаги маҳаллаларга ҳам борган.

Ҳафта давомида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
3 январь 2022, 17:18

Ҳафта давомида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида Каспий денгизининг жанубидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика бўйича ёмғир, шимолий ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат эса +11…+16 даража илиқ атрофида бўлади.

Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағалликни 2 бараварга қисқартириш кутилмоқда
3 январь 2022, 16:34

Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағалликни 2 бараварга қисқартириш кутилмоқда

5 йиллик Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, 2026 йилга келиб Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 бараварга қисқартирилади. Бунинг учун 2,5 млн норасмий ишчининг бандлиги легаллаштирилади, 700 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади, имконияти чекланганларнинг бандлиги 3 бараварга оширилади. Қолаверса, Ижтимоий кодексни қабул қилиш ҳам режалаштирилган.

Қашқадарёдаги аварияда 5 киши ҳалок бўлди
3 январь 2022, 15:46

Қашқадарёдаги аварияда 5 киши ҳалок бўлди

1 январь куни соат 13:00 ларда Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Термиз-Тошкент» автомобиль йўлида Cobalt машинаси бетон тўсиққа урилган. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи вафот этган.

Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти топширилди
3 январь 2022, 15:30 1

Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти топширилди

Шаҳматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти, икки хонали уй калити ва 250 млн сўм пул маблағи топширилди. Унинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласига 100 млн сўмдан берилди. Нодирбекнинг отаси жаҳон чемпионини тадбирма-тадбир овора қилмасликни сўраб, у ҳали кўп меҳнат қилиши кераклигини айтди.

Қуюқ туман туфайли Урганч ва Нукусга парвозлар кечикмоқда
3 январь 2022, 13:37

Қуюқ туман туфайли Урганч ва Нукусга парвозлар кечикмоқда

Қуюқ туман сабабли Урганч ва Нукус аэропортлари якшанба кунидан буён парвозларни қабул қилмаяпти. Йўловчиларга парвоз вақтини алоқа марказидан ёки онлайн жадвал орқали аниқлаштириш тавсия этилди.

Келгуси 5 йилда Ўзбекистонда жамоат транспорти қандай ислоҳ қилинади?
3 январь 2022, 13:09

Келгуси 5 йилда Ўзбекистонда жамоат транспорти қандай ислоҳ қилинади?

2022−2026 йилларда республика бўйича ягона транспорт тизимини ривожлантириш, Тошкент ва йирик шаҳарларга узоғи билан 6−7 соатда бориб-келиш имкониятини яратиш таклиф этилаяпти. Бунинг учун 2022 йилда пойтахт жамоат транспорти учун 673 та электробус ва 14 та метро поездини харид қилиш мақсад қилинган. 60 та шаҳарлараро автобус йўналишини ташкил этиш, маҳаллий авиақатновлар сони эса ҳафтасига 48 тадан 80 тага етказиш кўзда тутилган.

2023 йилгача хусусий секторга бериладиган давлат функциялари 3 бараварга оширилиши мумкин
2 январь 2022, 23:34

2023 йилгача хусусий секторга бериладиган давлат функциялари 3 бараварга оширилиши мумкин

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан 2023 йилгача давлат бошқарувида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш мақсадида хусусий секторга бериладиган давлат функциялари сони 3 бараварга оширилади. Жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш соҳаларида давлат назоратини хусусий секторга ўтказиш режа қилинган.

5 йилда мактабгача таълим қамровини 80 фоизга етказиш кутилмоқда
2 январь 2022, 22:53

5 йилда мактабгача таълим қамровини 80 фоизга етказиш кутилмоқда

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, келгуси 5 йилда мактабгача таълимдаги қамров даражасини 62 фоиздан 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. 2026 йилга келиб эса 6 ёшли болаларни 100 фоиз мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш кутилмоқда. Бунинг учун эса 7 мингдан ортиқ нодавлат муассасаларни қуриш, 160 мингдан кўпроқ кадрлар малакасини ошириш мақсад қилинган.

Месси коронавирусга чалинди
2 январь 2022, 22:25

Месси коронавирусга чалинди

«ПСЖ» нинг тўрт нафар футболчиси — Лионель Месси, Хуан Бернат, Серхио Рико ва Натан Битюмазала коронавирусга чалинди. Улар навбатдаги бир нечта учрашувларни ўтказиб юборади.

1960−1990-йилларда Ўзбекистонда Янги йил қандай нишонланган?
2 январь 2022, 13:03

1960−1990-йилларда Ўзбекистонда Янги йил қандай нишонланган?

Болалар боғчаси ва болалар уйларидаги базмлар, санъаткорларнинг телевидениедаги чиқишлари, Президент арчаси. «Газета.uz» сўровига биноан Кинофотофоноҳужжатлар миллий архиви таҳририятга 1960−1990-йилларда мамлакатда Янги йил қандай нишонлангани акс этган суратларни тақдим этди.

2022 йилда Экологик кодекс ишлаб чиқилади
2 январь 2022, 12:21

2022 йилда Экологик кодекс ишлаб чиқилади

Президент қарори билан Давлат экология қўмитаси 1 декабргача жамоатчилик, илмий-тадқиқот институтлари ва ОАВ вакилларини жалб этган ҳолда Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқади. Бундан ташқари, барча ҳокимларнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосаларига экология ва кўкаламзорлаштириш вазифалари ҳам юклатилади.

Ўзбекистонда 1 январь куни 2316 нафар чақалоқ туғилди
2 январь 2022, 12:18

Ўзбекистонда 1 январь куни 2316 нафар чақалоқ туғилди

2022 йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ, шундан 13 ҳолатда эгизаклар дунёга келди. Чақалоқларнинг 1118 нафари қиз, 1198 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (270 нафар) туғилган. Бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосарлар тайинланди
2 январь 2022, 11:21

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

ЙҲХББ раҳбари Олим Саидов ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Бердиалиев ва унинг ўринбосари Даврон Азизов вазирликнинг бир қанча бўлинмаларини бирлаштирган ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосар этиб тайинланди.

Келгуси 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалар маълум қилинди
1 январь 2022, 22:37

Келгуси 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалар маълум қилинди

Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда бир қанча устувор мақсадлар қаторидан — 5 йил ичида аҳоли жон бошига ЯИМни 1,6 бараварга ошириш, инфляция даражасини 9,9 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш, давлат қарзини йилига $4,5 млрддан оширмаслик, экспорт ҳажмини $30 млрдга етказиш ўрин олган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг