Ижтимоий тармоқларда навоийлик тиктокер ўзининг иккита Pitbull зотли итига дайди мушукни талатиб, буни суратга олгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ тиктокер шахси аниқлангани ва у иккита модда доирасида маъмурий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.
ИИВ матбуот котиби ИИБ ходимлари калтаклашганини айтган йигит ва қиз «гиёҳвандлик воситаларига алоқадорлик, шунингдек, профилактик назорат бузилиши» бўйича гумонланиб, текшириш учун бўлимга олиб борилганини маълум қилди.У «бошиданоқ фуқаролар ўзини ноўрин тутганини» айтиб, қисқа видеони эълон қилди.
Президент қарорига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш бўйича вазифалар юклатилиб, махсус департамент ҳам ташкил этилди. Вазирлик ерлар чўлланиши, уларни тиклаш, экинларни алмашлаб экиш, ўрмонлар барпо қилишни мониторинг қилади ва мажбурий кўрсатмалар беради.
Малинали мохито, маймунжондан тайёрланган мохито, шафтолили лимонад, бодрингли лимонад ва бошқа салқинлаштирувчи ичимликлар рецептлари — Zira.uz материалида.
Жарқўрғон туманидаги 35 га чўлли майдонда 100 минг тупдан ортиқ саксовул экиб, тупроқ кўчишига қарши курашиб келган Номоз Жумаев вилоят ҳокимлиги ушбу ерга эгалик ҳуқуқини унга бермаётганлигини айтди. Ҳокимлик президент фармонига кўра, эндиликда ер фақат аукцион орқали сотилишини таъкидламоқда.
Сенатнинг 27-ялпи мажлиси 13 июнь куни чақирилади. Унда давлат мулкини бошқариш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга оид қонунлар кўрилади. Бундан ташқари, сенаторлар Олий суд раисини сайлаши режалаштирилган.
Шанба куни эрта тонгда Бухоро вилоятидаги «Когон магистрал газ қувурлари» бошқармасида ёнғин содир бўлди. Олов 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника ёрдамида 1,5 соатда бартараф этилди.
Шанба куни тонгда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Нью-Йорк шаҳрида бельгиялик чарм қўл қоп устаси Жек Муловаига қарши рингга кўтарилди. 27 ёшли Жалолов 8-раундда рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа у профессионал боксдаги 11-жангида ҳам ғалабага эришди.
Термиз туманида Damas автомашинасидан болалар боғчаси микроавтобуси сифатида фойдаланилаётгани аниқланди. Микровэнда 25 бола ташилган. Машина олд ойналарга парда тортилгани учун жарима майдончасига қўйилди.
Бектемир туманида ажратилган дрифт учун трасса, қурилиш вазирига тайинланган янги ўринбосар, ёшлар учун жорий этилган субсидиялар, қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга тўланадиган 15 млн сўмгача компенсация ва бошқала — «Газета.uz» нинг 10 июндаги хабарлар дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Вазир БАА ҳукумати Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали рўёбга чиқарилишида зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.
Январь-май ойларида Ўзбекистонда жами 90 543 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 373 тага кам.
Президент томонидан «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонун имзоланди. Ушбу ҳужжат билан қонунчиликка «посилка», «почта курьери» каби тушунчалар киритилди.
Жума куни Фарғона вилоятида кучли шамол эсиб, ёмғир ва дўл ёғди. Ноқулай об-ҳаво бино томларини учириб кетган. ФВВ кучли шамол оқибатлари бартараф этилаётганини маълум қилди.
Салкам икки йил олдин Тошкентда эркак киши турмуш ўртоғини калтаклаб, унга фарзандининг нажосатини зўрлаб едирган эди. 3 йилга қамалган шахс жазо муддатини енгилига алмаштиришни сўраб судга мурожаат қилди. Суд қарори билан унинг ўталмай қолган 2 йилдан ортиқ жазо муддати енгилига ўзгартирилди.
Ҳукумат қарорига кўра, «Ёшлар дафтари»даги ва моддий аҳволи оғир ёшларга 1 млн 200 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади. Янги ёш оилаларга уй қуриш учун гаровсиз кредит, ижара компенсацияси, даволаниш ва тил ўрганиш учун моддий ёрдам — ёшлар учун қатор субсидиялар жорий қилинди.
Май ойида меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга рекорд даражада 1,65 млрд доллар жўнатган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан деярли 2,7 бараварга кўп. Бу Россияда ишлайдиган Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари пул ўтказмалари, қолаверса, товарларни қайта сотиш бўйича амалиётлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келди. Қолаверса, Навоийда «Янги Ўзбекистон» массивидаги кўп қаватли уйлар ҳамда Менделеев университети тажрибаси асосида барча ОТМларда қуёш панеллари ўрнатилади.
Ҳукуматнинг 2022−2023 йилларга мўлжалланган ёшлар сиёсати дастури ижтимоий қўллаб-қувватлаш, консультациялар, тренинглар, мусобақалар, марафонлар ва бошқаларни назарда тутади. «Ёшларнинг бўш вақти — етакчининг иш вақти» тамойили асосида уюшмаган ёшлар билан ишлаш режалаштирилмоқда.
2023 йилдан савдо мажмуалари, маданият ва истироҳат боғлари, ресторан, меҳмонхона, супермаркет, бозор, аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари, хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари, банклардан камида 25% иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаб этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг