CIES Football Observatory ёзги трансферлар ойнаси арафасида энг қиммат 100 футболчи рейтингини тақдим этди. Кучли ўнликда Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Эрлинг Хааланд етакчилик қилмоқда. Ташкилот ўйинчиларнинг нархини белгилашда ёши, клуб ва терма жамоадаги мавқеини инобатга олган.
Антимонополия қўмитаси нархларни асоссиз оширган ва рақобат қонунчилигини бузган монопол ташкилот — «Ўзбекистон Кабел Телевидениеси»га нисбатан иш қўзғатди. Бунинг натижасида нархларни сунъий ошириш ҳолатига чек қўйилди. Қолаверса, компанияга нархларни декларация қилиш бўйича кўрсатма берилди.
Урганчда кундузи гавжум кўчада автомобиль ҳайдовчиси шафқатсизларча ўлдириб кетилди. Бир киши қасддан одам ўлдиришда, яна бири безориликда айбланиб ҳибсга олинди, безориликда айбланган яна олти нафар шахс тилхат асосида озод қилинди.
Самарқанд вилояти ФВБ Нарпай туманидаги озиқ-овқат дўконларида юз берган ёнғин оқибатида жами 16 та дўконнинг 240 кв.м. майдонига зарар етганини маълум қилди. Аввалроқ, учта дўконнинг шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари зарарлангани айтилганди.
Ҳукумат қарорига кўра, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака сертификати 5 йилга берилади. Сертификат ДХМ ва ЯИДХП орқали тақдим этилади, бунинг учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ўзгидромет раҳбарининг биринчи ўринбосарининг фикрича, қурилишлар сабаб Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши муаммолардан бирига айланиб бормоқда. «Қурилишлар барибир бир кун тўхтайди. Мутахассис сифатида айтаман, 5−10 йилдан кейин шаҳар ҳавоси яхши бўлади», — деди Ибратжон Каримов.
Украинадаги уруш Россияга кучли боғланган иқтисодиётлар учун ташқи савдо хатарларини келтириб чиқарди. Шунга қарамай, март-апрель ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдоси соғлом кўрсаткичларда ўсди. «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоевнинг таъкидлашича, бу тенденция келгуси ойларда ўзгариши мумкин.
Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Шундай қилиб, Ўзбекистон ва Туркия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сони 56 тага етди.
Ўзбекистонга келаётганлар учун бекор қилинган короначекловлар, Қатар билан йўлга қўйилган авиақатнов, ҳибсга олинган Андижон шаҳар ҳокими, ўқишни кўчириш талабларини айтган Абдуқодир Тошқулов, 3 йилга қамалган Пед. университет «замдекани» ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 7 июндаги хабарлар дайжестида.
Бухорода меҳмонхона, ошхона, савдо дўконларининг том қисмида, шунингдек, марказий кўчалардаги давлат органлари биноларининг биринчи қаватларида ресторан ва кафетерийлар ташкил этилмоқда. Президент мазкур тажрибани бутун республика, жумладан, Тошкентда ҳам татбиқ этишни топширди.
Закарпатяга Ўзбекистон томонидан юборилган яна бир инсонпарварлик юки — қиймати 1 млн доллардан зиёд 19 тоннадан ортиқ дори-дармон етиб борди.
Apple янги дизайндаги MacBook Air ва MacBook Pro ноутбуклари, янги операцион тизимлар, Watch OS 9 соатлари ҳамда узоқ кутилган M2 процессорини тақдим этди.
Президент Ўзбекистон аэропортларига инвесторларни жалб этиш, республика ҳудудлари ўртасида ҳаво, темир йўл ва автомобиль қатновларини кўпайтириш бўйича ишларни қониқарсиз деб баҳолади. Транспорт вазири «охирги марта огоҳлантириш» олди.
Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи 155 метрлик махфий туннел топилди. Бундан олдин ҳам Ўш вилоятидан Андижонга ўтиш мумкин бўлган 270 метрлик туннель аниқланганди.
Президент Ўзбекистон ҳамда Қатар давлати ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Ҳужжат авиақатновни ташкил этишдан ташқари, авиакомпанияларга божхона йиғимлари ва солиқ тўловларидан озод этувчи имтиёзларни назарда тутади.
Тошкент шаҳридаги Янгиобод бозорининг масъул ходимларидан бири тадбиркорга харидорлар гавжум жойдан ноқонуний тарзда савдо дўкони олиб беришга урингани айтилмоқда. У бунинг эвазига 10 минг доллар талаб қилиб, шундан 8,5 минг долларини олганида ушланган.
Австрияда бўлиб ўтган Европа очиқ чемпионатида уч нафар ўзбекистонлик ёш дзюдочилар 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Талабани зўрлашга уринганликда гумонланган ТДПУ собиқ декан ўринбосари иши бўйича суд якунига етди. Суд айбланувчи Б.Ю.ни қизнинг номусига текканлик факти бўйича оқлади. Бироқ, у талабани деразадан итариб юборганликда айбли деб топилди ва 3 йилга қамалди.
Президент ер майдонларини аукционга қўйишда сусткашликка йўл қўйган Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманлари ҳокимларига охирги марта «ҳайфсан» берди. Уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарларини ишдан олишга кўрсатма берилди.
Олий таълим вазири энди фақат икки тоифадаги талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилиши, қолган ҳолларда эса академик мобиллик қўлланилишини таъкидлади. «Талаба турмуш қурса ва давлат хизматчиси бошқа иш жойига ўтса, вазирнинг хати билан кўчиришга рухсат берилади», — деди Абдуқодир Тошқулов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг