Нефть нархи тушиб кетгани ортидан молия тизими барқарорлиги учун хатарлар кучайгани муносабати билан Қозоғистон Миллий банки қайта молиялаш ставкасини 9,25 фоиздан 12 фоизга қадар оширди.
Ўзбекистон ҳукумати халқаро молия ва товар бозорларидаги вазиятнинг мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсирини камайтариш бўйича чораларни ишлаб чиқмоқда. Сўм курси ҳозирча барқарор деб баҳоланмоқда.
Brent нефть нархи 35 АҚШ доллари атрофида бўлиб турибди, рубль сўнгги тўрт йил ичида кескин арзонлашди, жаҳон биржалари қулашни бошлади. Бунинг сабаблари ва оқибатлари — «Газета.uz» шарҳида.
ID-карталарни расмийлаштирганлик учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини (198,5 минг сўм) ташкил этади. 2023 йилдан 2030 йилгача паспортлар мажбурий тартибда алмаштирилади.
Жиззах вилоятидаги фермер хўжалиги ҳудудида сумка ичидан янги туғилган эгизак чақалоқлар жасади топиб олинди.
Марказий банк Anor Bank рақамли банкини ташкил этишга дастлабки рухсатномани берди. Таъсисчилар ярим йил ичида устав капиталини шакллантиришлари керак.
Спорт вазирлиги коронавирус мамлакатга киришининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда халқаро спорт мусобақалар ўтказилишини тўхтатди. «Наврўз» марафони чет эллик иштирокчиларсиз ўтказилиши мумкин.
2020 йилда пробация хизматлари 3000 та электрон билагузукни татбиқ этади, 18 та жазони ижро этиш колонияларида 1833 дона видеокузатув мосламаси ва 36 комплект шахсий видеорегистраторлар ўрнатилади.
Ҳафта давомида қуруқ ва қуёшли об-ҳаво ҳукмронлик қилади. Кундузги ҳарорат +12…+15 даражагача чиқади.
UzAuto Motors бир қатор моделлар нархларини оширди: Spark ва Damas — 10−21 фоизга, Nexia — 15−19,4 фоизга, Cobalt — 10−14,7 фоизга, Lacetti — 3 фоизга қимматлашди.
Эрон-Туркманистон чегараси ёпилгани сабабли 11 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчи «Лутфобод» (Эрон) чегара постида қолиб кетди. ТИВ вазият назорат остида эканини маълум қилди.
«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.
Паркент деҳқон бозорида йирик ёнғин келиб чиқди. Оловни бартараф этишга 11 та ўт ўчириш машинаси ва 10 дан ортиқ ёрдамчи техника жалб қилинди.
XXI аср аёллар тенглиги асри бўлиши керак, деди БМТ бош котиби. У бугун аёллар ҳали ҳам бидъат ва хурофотлардан азият чекаётганини таъкидлаб, кучлар мувозанатини ўзгартиришга чақирди.
2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ID-карта берилади.
Президент Бош прокуратурага дарахтлар кесилиши масаласида ҳокимлар фаолиятини қатъий назорат қилиш ва жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашни топширди.
Тошкентдаги 51-автобус йўналишида Хитойнинг Yutong электробусини синовдан ўтказиш бошланди. У бир марталик қувват билан 300 км дан зиёд масофани босиб ўта олади.
Вазирлар Маҳкамасида коронавирус эпидемиясининг Ўзбекистон туризмига таъсирлари муҳокама қилинди. Сайёҳлик операторларига солиқ таътиллари бериш ва ички йўналишларда авиақатновлар сонини ошириш таклиф қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилиш таклифини маъқуллади. Ушбу таклиф Олий Мажлисга киритилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг