Архив

«Ўзбекконцерт» актриса Нилуфар Ҳамидовани узун кесмали кўйлаги учун огоҳлантирди
26 сентябрь 2023, 11:24

«Ўзбекконцерт» актриса Нилуфар Ҳамидовани узун кесмали кўйлаги учун огоҳлантирди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидовани узун кесмали либосда саҳнага чиққани лицензия талабларини бузиш деб баҳолангани учун огоҳлантирди. Ташкилот актрисанинг фотосуратларида оёқ ва кўйлакнинг тепа қисмини хиралаштирди.

Беларусда фуқароларга дронларни учириш ва сақлаш тақиқланди
26 сентябрь 2023, 10:32

Беларусда фуқароларга дронларни учириш ва сақлаш тақиқланди

Беларусь фуқароларига мамлакатга учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, сақлаш, сотиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланди. Энди дронларни фақат юридик шахслар ва ташкилотлар тадбиркорлик ҳамда профессионал фаолият мақсадида ишлатиши мумкин.

Тошкентда илк «гармошка»ли электробус қатнай бошлайди
26 сентябрь 2023, 09:58

Тошкентда илк «гармошка»ли электробус қатнай бошлайди

Хитойнинг King Long компанияси «Тошшаҳартрансхизмат»га 18 метрли электробусни топширди. Хабар қилинишича, у яқин кунларда йўналишлардан бирида ҳаракатлана бошлайди.

Учтепа ва Чилонзорнинг баъзи ҳудудларида газ ўчирилади
26 сентябрь 2023, 09:53

Учтепа ва Чилонзорнинг баъзи ҳудудларида газ ўчирилади

26 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди
26 сентябрь 2023, 09:39

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Қўштепа туманида мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани пневматик қурол билан отиб қўйди. 5 соат давом этган жарроҳлик амалиётидан сўнг боланинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.

«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди
26 сентябрь 2023, 09:27

«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди. Нишон ҳар йили 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни арафасида топширилади. У билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида пул берилади.

Тожикистон ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бошланди
25 сентябрь 2023, 23:36

Тожикистон ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бошланди

Тожикистон ҳудудларида электр энергиясида оммавий узилишлар кузатилмоқда. Қатор шаҳарлар аҳолисининг сўзларига кўра, электр токи кундузи ҳам, кечаси ҳам ўчирилмоқда. Энергетика хизматлари буни қиш олдидан таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани билан изоҳлади.

Тоғли Қорабоғдан минглаб қочқинлар Арманистонга етиб келди
25 сентябрь 2023, 22:53

Тоғли Қорабоғдан минглаб қочқинлар Арманистонга етиб келди

Бир кун аввал эвакуация бошланганидан буён Тоғли Қорабоғдан Арманистонга 6500 дан ортиқ қочқин етиб келди. Тан олинмаган республика расмийлари ҳудудни 120 мингдан ортиқ этник арманлар тарк этмоқчи эканини маълум қилди.

25 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
25 сентябрь 2023, 22:13

25 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Навбатдаги «Алифбо ислоҳоти»га жамоатчилик муносабати, CAU (Akfa) университети атрофидаги можаро тафсилотлари, «Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo заводида текшириш бошлангани, эмланмаганлар орасида тарқалаётган кўкйўтал, Чилонзорда яна дарахткушлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қирғизистонда ун экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди
25 сентябрь 2023, 22:04

Қирғизистонда ун экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди

Қирғизистон ҳукумати «озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш» мақсадида олти ойга ун ва буғдой экспортини тақиқлади. Сўнгги ҳафталарда мамлакатда маҳаллий бозорнинг 50 фоизини эгаллаган Қозоғистон уни нархи кескин ошди.

«Ўзбекистон темир йўллари» холдинг компаниясига айлантирилади
25 сентябрь 2023, 21:34

«Ўзбекистон темир йўллари» холдинг компаниясига айлантирилади

«Ўзбекистон темир йўллари» холдинг компаниясига айлантирилади. Президент аҳоли чипта сотишдаги коррупция, вагонлардаги шарт-шароитлар ва хизмат кўрсатишдан норозилиги ҳамда соҳага ислоҳотлар зарурлигини маълум қилди. Юк ташувчи темир йўл станцияларини шаҳарлардан ташқарига кўчириш таклиф этилмоқда.

«Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo заводида текшириш бошланди
25 сентябрь 2023, 21:04

«Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo заводида текшириш бошланди

«Антиструмин» йод препаратини ишлаб чиқарувчи Samo компанияси фаолияти текширилмоқда. Ножўя таъсирлар туфайли касалхонага ётқизилган болаларнинг ота-оналари ушбу препаратни қўллаш сабаб бўлган деб тахмин қилишмоқда. Расмийлар эса болаларда ЎРВИ бўлиши мумкин деган фикрда.

«3 йил умримни йўқотдим. Бунга ким жавоб беради?» — Central Asian University талабаси
25 сентябрь 2023, 17:50

«3 йил умримни йўқотдим. Бунга ким жавоб беради?» — Central Asian University талабаси

CAU (Akfa) университетининг 2 йил тайёрлов курсини битирганлар сабабларсиз ОТМ талабалари сафидан четлатилди. Бунга эски ва янги раҳбарият ўртасидаги низо сабаб бўлмоқда. «Газета.uz» талабалар ва уларнинг ота-оналарига микрофон тутди, университет раҳбарияти эса саволларга жавоб беришни истамади.

Тошкентдаги корхона 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
25 сентябрь 2023, 17:11

Тошкентдаги корхона 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Шайхонтоҳур туманида 1 та МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани оқибатида 3 млрд 838 млн сўмлик зарар етди. Бу ҳажмдаги газ 29 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади. Корхонанинг, шунингдек, электрдан 3 млрд сўмдан зиёд қарзи борлиги маълум бўлди.

Ханчжоу-2022: Осиё ўйинларининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медаль қўлга киритди
25 сентябрь 2023, 15:05

Ханчжоу-2022: Осиё ўйинларининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медаль қўлга киритди

Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза — жами 7 та медал билан тақдирланди. Мусобақадаги илк олтинни дзюдо бўйича -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова қўлга киритди.

Ўзбекистонда кўкйўтал эмланмаганлар орасида тарқалмоқда ва бу табиий ҳол — Нурмат Отабеков
25 сентябрь 2023, 14:57

Ўзбекистонда кўкйўтал эмланмаганлар орасида тарқалмоқда ва бу табиий ҳол — Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, кўкйўтал касаллиги мавсумий бўлиб, асосан эмланмаганлар орасида тарқалади. «Шу боис кўкйўтал кам миқдорда бўлса-да, аҳоли ўртасида қайд этиб турилиши табиий ҳол», — деди у.

Навбатдаги «Алифбо ислоҳоти»: Жамоатчилик бунга қандай муносабатда?
25 сентябрь 2023, 14:19 4

Навбатдаги «Алифбо ислоҳоти»: Жамоатчилик бунга қандай муносабатда?

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарфнинг янги шакли лойиҳасини жамоатчилик турлича қарши олди: бунинг «ҳаммага керакли ўзгариш» экани айтилаётган бир пайтда «ўзгартириш учун мантиқий сабаб топа олмаётган»лар ва «тўрт ҳарфнинг ўзгариши ислоҳот эмас» дегувчилар бор. Муносабатлар.

Ўзбекистонда Венгриянинг янги элчиси иш бошлади
25 сентябрь 2023, 13:30

Ўзбекистонда Венгриянинг янги элчиси иш бошлади

Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Ёжеф Рожа ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда
25 сентябрь 2023, 13:27

Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда

ЎзЛиДеП фракциясида Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, парламент палаталарига ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколатини бериш, қуйи палата спикери ўринбосарларини 7 тадан 2 тагача қисқартириш кутилмоқда.

Чилонзор туманида 30 га яқин қуриган кўп йиллик дарахт кесиб ташланди
25 сентябрь 2023, 13:14

Чилонзор туманида 30 га яқин қуриган кўп йиллик дарахт кесиб ташланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида қуриган 29 туп дарахт кесиб ташланди. 2021 йил баҳорида «ободонлаштириш» доирасида ушбу ҳудуддаги 55 туп дарахт тагига полиэтилен плёнка тўшалиб, керамзит сепилганди. Оқибатда 33 та дарахтда қуриш белгилари аниқланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг