Архив

Самарқанднинг янги аэропорти 1 апрелдан халқаро рейсларга хизмат кўрсата бошлайди
25 март 2022, 16:21

Самарқанднинг янги аэропорти 1 апрелдан халқаро рейсларга хизмат кўрсата бошлайди

Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраеванинг хабар беришича, Самарқанднинг янги аэропорти 1 апрелдан тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатади. Ҳозирда аэропорт мажмуасини фойдаланишга топшириш ишлари якунланмоқда.

Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» ташкил этилади
25 март 2022, 16:21

Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» ташкил этилади

Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилади. Марказга ягона электр энергетика тизимини бошқариш, ушбу тизимнинг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллель ишлашини таъминлаш, авария ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш каби вазифалар топширилади.

Сенат органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади
25 март 2022, 16:12

Сенат органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади, ҳужжат билан ишлаб чиқариш жараёнига маълум бир талаблар, хусусан қайта тикланадиган табиий ресурслар ва ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича вазифалар қўйилмоқда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда пестицид, гормон, антибиотик ва кимёвий қўшимчаларни қўллаш тақиқланмоқда.

Тошкент ва Олмаота ўртасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади
25 март 2022, 15:33

Тошкент ва Олмаота ўртасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади

2 майдан бошлаб Тошкент ва Олмаота ўртасида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилади. Рейслар ҳафтасига уч мартадан амалга оширилади.

Давлат органлари 2021 йилда кўпинча давлат харидлари бўйича маълумотларни очиқламаган
25 март 2022, 15:24

Давлат органлари 2021 йилда кўпинча давлат харидлари бўйича маълумотларни очиқламаган

Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат органлари очиқлигининг мониторинги юзасидан маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 135 та давлат органидан 80 таси (60 фоизи) 2021 йилнинг IV чорагидаги давлат харидларига оид маълумотларни эълон қилмаган. 204 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг 43 тасида эса веб-сайтнинг ўзи умуман ишламайди.

Фарғона вилоятида атмосферани ифлослантираётган 2 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди
25 март 2022, 14:53

Фарғона вилоятида атмосферани ифлослантираётган 2 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳудудидаги атмосфера ҳавосида аммиак моддаси 4 та нуқтада — 1,5 дан 23,6 мартагача, водород сулфиди моддаси 2 та нуқтада — 3,2 дан 4,6 мартагача белгиланган меъёрлардан ортиқлиги аниқланди. Ўрганиш якунида цемент ва гипс ишлаб чиқарувчи 2 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Бухорода Hyatt меҳмонхонаси очилади
25 март 2022, 14:49

Бухорода Hyatt меҳмонхонаси очилади

2023 йилда Бухорода Ўзбекистондаги иккинчи Hyatt меҳмонхонаси иш бошлайди. Ушбу тармоқнинг биринчи меҳмонхонаси 2016 йилда Тошкентда очилган эди, жорий йилнинг март ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги уни сотиш жараёни бошланганини хабар қилди.

Савдо-саноат палатасига раис тайинланди
25 март 2022, 14:16

Савдо-саноат палатасига раис тайинланди

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Даврон Ваҳобов Савдо-саноат палатасига раҳбар этиб тайинланди.

Ўзбекистонда Skype бўйича чекловлар олиб ташланди
25 март 2022, 13:19

Ўзбекистонда Skype бўйича чекловлар олиб ташланди

Ўзбекистонда Skype шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунни бузувчилар реестридан чиқарилди. АКТ вазирлиги ушбу реестрга киритилган бошқа хизматларга тақиқни босқичма-босқич олиб ташлаш бўйича ишлар олиб борилаётганини қайд этди.

2023 йилдан янги қурилган биноларда электромобилни қувватлаш мосламаларини ўрнатиш мажбурий бўлиши мумкин
25 март 2022, 12:57

2023 йилдан янги қурилган биноларда электромобилни қувватлаш мосламаларини ўрнатиш мажбурий бўлиши мумкин

Президент қарори лойиҳасига кўра, 2023 йилдан янги барпо этиладиган турар ва нотурар тижорат кўчмас мулкларида электромобиль қувватлаш станцияларини ўрнатишни мажбурий этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Қолаверса, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги барча АГТКШ ва АЁҚШлари электромобилни қувватлаш станциялари билан таъминланади.

2030 йилгача вазирлик ва идоралар хизмат машиналарини электромобилга алмаштириш таклиф этилди
25 март 2022, 12:27

2030 йилгача вазирлик ва идоралар хизмат машиналарини электромобилга алмаштириш таклиф этилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасига кўра, вазирлик, идора ва барча бюджет ташкилотлари хизмат машиналарининг 2025 йилгача камида 10 фоизи, 2030 йилгача 100 фоизи электромобилларга алмаштирилади. Қолаверса, «тез ёрдам» машиналари ҳам 2023−2026 йилларда электрда ҳаракатланувчи транспортга ўзгартирилади.

Шанба куни яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, якшанбада эса ёғингарчилик тўхтайди
25 март 2022, 12:11

Шанба куни яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, якшанбада эса ёғингарчилик тўхтайди

Ўзгидромет шанба куни Ўзбекистонга яна нам ва салқин ҳавонинг бир қисми кириб келишини маълум қилди. Шу куни республиканинг шимолидан бошқа барча ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни ёмғир тўхтайди. Дам олиш кунларидаги ҳарорат +15 даражагача исиши кутилмоқда.

MOBIUZ ва Tashkent City боғи сотилади
25 март 2022, 11:29

MOBIUZ ва Tashkent City боғи сотилади

MOBIUZ, Tashkent City, «Ўздонмаҳсулот» корхоналари ва қатор тижорат банкларининг давлат улушлари сотилади. Шунингдек, вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг 3 ойдан кўп фойдаланилмасдан бўш турган объектлари уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.

Шерзод Шерматов — Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар учун яратилаётган шароитлар ҳақида
25 март 2022, 11:02

Шерзод Шерматов — Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар учун яратилаётган шароитлар ҳақида

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида АКТ вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда IT-компаниялар учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, IT-парк резидентлари 2028 йилгача барча корпоратив солиқлардан озод қилинган, қолаверса, бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари ҳам берилади. Ишлаш учун рухсатнома олиш тартиби эса бекор қилинган ҳамда 3 кун ичида «IT-visa» тақдим этилади. Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар эса зарур инфратузилма билан таъминланади.

БМТ Бош Ассамблеяси Украинага қарши тажовузнинг гуманитар оқибатлари тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди
25 март 2022, 10:45

БМТ Бош Ассамблеяси Украинага қарши тажовузнинг гуманитар оқибатлари тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси «Украинага қарши тажовузнинг гуманитар оқибатлари» резолюциясини қабул қилди. Уни 140 давлат қўллаб-қувватлади, Россия ва 4 давлат қарши чиқди. 38 давлат, жумладан Ўзбекистон бетараф қолди. Резолюцияда Россиядан ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, фуқаро объектлари ва аҳолига ҳужум қилмаслик, шаҳарлар блокадасини тўхтатиш талаб қилинади.

Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
25 март 2022, 10:12

Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Наманганда муқаддам судланган шахс Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келган АКС-74 жанговор ўқотар қуролини сотмоқчи бўлганида ушланди.

Тест: Вокзалга қараб шаҳарни топинг!
25 март 2022, 10:11

Тест: Вокзалга қараб шаҳарни топинг!

Вокзал — сайёҳлар шаҳарга келиши билан кўрадиган ва уларда таассурот уйғотадиган биринчи бино. 2000-йиллар ўртасида Тошкент Шимолий вокзали реконструкция қилинди, натижада вокзал архитектураси оқ алюкобонд ва кўк ойналар билан «безатилди» ва бино тўсиқлар билан ўраб олинди. Пойтахт вокзалининг янги кўриниши мамлакатдаги бошқа бекатларга ҳам ўрнак бўлди. Бугунги кунда бизнинг вокзалларимиз бир-бирига жуда ҳам ўхшаш. Сиз уларни ажрата оласизми?

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришда ҳоким қарори талаб қилинмайди
25 март 2022, 09:48

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришда ҳоким қарори талаб қилинмайди

Президент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда ҳоким қарори талаб қилинмаслигини кўзда тутган фармонни имзолади. Шунингдек, 1 мартдан кейин хориждан қайтиб келган мигрантларга очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда алоҳида устуворлик берилади.

24 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 март 2022, 22:00

24 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Инвесторлар муваффақиятини кафолатлашини айтган президент, йил охиригача ўзгармайдиган ипотека ва таълим кредитларининг фоиз ставкалари, Autodriver Study атрофидаги воқеалар, шакар нархи ошишига «ваҳимачи тадбиркорлар» сабабчи эканлиги, ЙПХ ходими суратини унинг рухсатисиз тарқатишни тақиқлаш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 24 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди
24 март 2022, 19:02

Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Чоршанба куни Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан, 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етгаман бола ва 2 нафар чақалоқ Польша орқали олиб келинди. Эвакуация бошланган кундан то ҳозирга қадар 27 та авиарейс ёрдамида жами 6030 нафар фуқаро ватанга қайтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг