Президент фармони билан фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига Абдулла Қўлдошев тайинланди. У маҳалла вазири лавозимига ўтган Турсинхан Худайбергенов ўрнини эгаллайди.
Ўзбекистонда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди. Президент фармони билан Зулайҳо Маҳкамова қўмита раҳбари ва бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. У олдинроқ Тўрақўрғон тумани ҳокими ва Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Турсинхан Худайбергенов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди. У 2018 йилнинг апрелидан бери ФВВга раҳбарлик қилиб келаётганди. Қолаверса, Турсинхан Худайбергенов президент маслаҳатчиси лавозимини ҳам сақлаб қолди.
Россия президенти Владимир Путин санкцияларга қарши курашиш бўйича махсус иқтисодий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, резидентлар эндиликда хорижда очилган ҳисоб рақамларига хорижий валютани киритиш, шунингдек, хорижий электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳисобварақ очмасдан маблағ ўтказиш имконига эга эмаслар.
Харьков шаҳри маркази — Озодлик майдони, вилоят администрацияси биноси, опера театри, филармония ва турар-жой массивининг бир қисми ракета зарбасига учради. Дастлабки маълумотларга кўра, олти киши жабрланган.
Apelsin рақамли банки хабарига кўра, рублда пул маблағларини юбориш ва қабул қилиш юқори волатиллик сабабига кўра вақтинча чекланган. VISA, Mastercard ва Western Union пул ўтказмалари одатдаги тартибда ишламоқда.
Россия ҳаво ҳудудларида РФ ҳаво кемалари парвозларини чеклаган 37 та давлат самолётлари учун ўз осмонини ёпди.
Март бошида ҳаво илиқ бўлади, 5 март кунидан эса об-ҳаво ёмонлаша бошлайди. Ой якунига қадар мартга хос беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет баҳорнинг илк ойи қандай бўлиши, қайси йилларда март ойи энг иссиқ ва энг совуқ бўлиб ўтганини маълум қилди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Украинадаги воқеаларга муносабат билдириб, Россия ва Украина музокаралар столида ўзаро тил топишиб олиши кераклигини айтди. «Биз ҳар иккила давлатни ҳам музокаралар столида тил топишишга чақирамиз. Хайрли жанжалдан кўра заиф тинчлик яхшироқ», — деди у.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бортида Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқаролари бўлган биринчи самолёти 28 февраль куни Тошкент шаҳрига келиб қўнди. Самолёт Польшанинг Катовице шаҳридан 251 ўзбекистонликни олиб келди. «Газета.uz» мухбири махсус рейс фуқаролари ва учиб келиш залида уларни кутиб олаётган инсонлар билан мулоқот қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ўртасида 2022−2025 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» имзоланди. У тўртта асосий йўналишдан иборат вазифаларга жами 102,5 млн доллар ажратилади. Ҳамкорлик доирасида перинатал марказлардаги тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади, болалар вирусларга қарши эмланади, шифохоналар замонавий ускуналар билан жиҳозланади, мактаб ўқувчилари саломатлиги билан боғлиқ миллий стратегия ишлаб чиқилади.
Душанба куни республика бўйича 96 кишида коронавирус аниқланди. Кун давомида бир бемор вафот этди, 12 кишида эса пневмония аниқланди.
2021 йил давомида Ўзбекистон давлат қарзи 2,9 млрд долларга кўпайиб, 26,3 млрд долларни ёки ЯИМга нисбатан 38 фоизни ташкил этди. Ташқи қарзнинг 25,2 фоизи ёки 5,9 млрд доллар давлат бюджети учун жалб қилинган.
Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар давомида томонлар «қатор устувор мавзуларни аниқлаб олдилар, улар бўйича муайян қарорлар аниқлаб олинди», деди Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк. У музокараларни «оғир» деб атади, аммо «улар қандайдир мажбурий ультиматумларсиз ўтганини» таъкидлади. Россия делегацияси аъзоси Леонид Слуцкий эса «музокараларнинг асосий натижаси, ушбу музокаралар бўлиб ўтганида ва томонлар бир-бирини эшита олганида», деди.
Наманган вилоятида ерни расмийлаштириб бериш учун 200 минг доллар сўраган давлат хизматчиси қўлга олинди. Самарқанд вилоятида Миллия гвардия ходими 6 гектар ерни 157 минг долларга сотмоқчи бўлганлиги аниқланган. ДХХ бошқа ҳудудларда ҳам ноқонуний ер сотилиши ҳолатларини аниқлади.
1 март куни эрталаб Uzbekistan Airways`нинг иккинчи махсус рейси Украинадан эвакуация қилинган 258 нафар Ўзбекистон фуқаросини Польшадан олиб келди.
Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияларига алоқадор дея ҳисоблаган россиялик миллиардер Алишер Усмонов, бошқа энг бой россияликлар ва Россия компаниялари раҳбарларига санкциялар киритди.
28 февраль куни соат 23:00да Тошкент аэропортига Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг биринчи рейси қўнди.
ФИФА ва УЕФА Россиядаги маҳаллий клублар ва мамлакат миллий терма жамоасини барча мусобақалардан четлатди. Бу санкциялар Россия эркаклар терма жамоаси келаси ой Жаҳон чемпионати плей-офф ўйинларидан ва аёллар жамоаси бу йил ёзги Европа чемпионатидан четлатилганини назарда тутади. Шунингдек, «Спартак» клуби ҳам Европа лигасидан четлатилди, УЕФА эса Россиянинг энергетика гиганти «Газпром» ҳомийлигидан воз кечди.
Владимир Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолагани, Украина ва Россия музокаралари бошлангани, дунёдаги энг йирик самолёт Россия ҳарбийлари томонидан йўқ қилингани, Австралияда сув тошқинлари оқибатида саккиз кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг