Президент топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган йирик узилишлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.
Олий суд ижтимоий тармоқлардаги 19 та канал (гуруҳ, материал)ларни экстремистик ва террористик деб топилган саҳифалар рўйхатига қўшди.
«Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам «блэкаут» вақтида пойтахтни тасвирга олди. Ҳозирда Тошкентда электр энергиясини етказиб бериш қисман тикланган.
Қутқарувчилар Чимён ва Билдирсойда электр энергияси узилган вақтда осма йўлларда қолиб кетган 80 кишини эвакуация қилди. Amirsoy курортида эса электр тезда қайта тиклангани учун ФВВ ёрдамига эҳтиёж қолмаган.
Transparency International халқаро ташкилотининг 2021 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага юқорилаб, 180 давлат ичида 140-ўринни эгаллади. Ташкилотнинг ёзишича, сўнгги ўн йил ичида 131 мамлакат коррупцияга қарши сезиларли муваффақиятга эриша олмаган.
«Газета.uz» мухбири электрсиз қолган шаҳар бўйлаб сайр қилиб, йўл назоратчиларининг тирбандликларни қандай бошқараётгани, шаҳарликларнинг эса ишлаётган банкоматларни қидираётганию қоронғуда харидларни қандай амалга ошираётганини суратга олди.
ССВ Ўзбекистонда электр энергиясидаги узилишлар пойтахтдаги йирик тиббий марказлар фаолияти ва узлуксиз операциялар ўтказилишига хавф туғдирмаслигини билдирди. Барча операция блоклари қўшимча генераторларга улангани маълум қилинди.
Халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобига товарлар олиб киришда назарда тутилган солиқ имтиёзлари бекор қилиниши мумкин. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг фикрича, улар Ўзбекистонда бизнес қарорларини қабул қилиш ва рақобат муҳитига таъсир қилади.
Ўзбекистон ва минтақанинг энерготизимидаги йирик авария туфайли, Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади. Кўчаларда ҳаракатни ЙПХ инспекторлари бошқармоқда.
Тахминан соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг айрим ҳудуларида, шу жумладан Тошкент шаҳри электр энергиясида узилиш содир бўлди. Ҳозирча мобил алоқа ишламоқда. «Газета.uz» манбалари Ўзбекистон энерготизимида йирик авария содир бўлганини маълум қилди.
Президент Ўзбекистоннинг 16 та туман ва шаҳрида чарм-пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилишини маълум қилди. Шунингдек, тадбиркорларга ускуналар харид қилиш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилга кредитлар ажратилади, қолаверса, аввал берилган солиқ ва божхона имтиёзлари муддати 2026 йилгача узайтирилади.
Таълимни юқори босқичга кўтариш ва малакали кадрлар тайёрлаш учун мамлакатда таълимни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг ўзи етарли эмас. Юқори академик кўрсаткичларга эришишда институционал омиллардан ташқари, ота-онанинг маълумоти ва даромад даражаси, улар томонидан болаларга ажратилган вақт, оилавий муҳит ҳамда боладаги таълим олишга бўлган рағбат ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Иқтисодчи Муқаддамхон Саидрасулова — таълимдаги тенгсизликка таъсир қилувчи омиллар ҳақида.
Душанба куни 1123 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, шу билан кетма-кет иккинчи кун вируснинг кунлик ҳолати камаймоқда. 3 бемор эса вафот этди. Қолаверса, 98 кишида пневмония қайд этилди.
Меҳнат вазирлиги 2021 йилда 52,5 минг ҳолатда меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганини маълум қилди. Уларнинг энг кўпи иш ҳақини тўламаслик, бўш иш ўринларни яшириш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш билан боғлиқ. Натижада 11 мингдан ортиқ мансабдорга нисбатан 20 млрд сўмдан ортиқ жарималар қўлланилган.
29 ёшли ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев «отасининг илтимоси билан» боксдаги фаолиятини якунлаётганини маълум қилди. Охирги вақтларда спортчи билан промоутер ўртасида можаролар давом этиб келаётган эди.
Украинанинг Россия билан чегарадаги ҳолати фонида содир бўлаётган сўнгги воқеалар, ЖССТнинг COVID-19 пандемияси 2022 йилда тугаши мумкинлигини маълум қилгани, Буркина-Фасо президентининг ҳарбийлар томонидан ҳибсга олингани айтилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонга киришда топширилаётган экспресс тест бекор қилиниши, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани тасдиқланган Кинематография агентлиги ва Sevimli TV раҳбарлари, ҳудудида 40 га яқин дарахт кесиб ташланган Қарши давлат университети, янги тайинланган ҳокимлар, трансафғон темир йўлини тасдиқлаган «Толибон» ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 24 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистонда «Ипак йўли маданий меросини рақамли архивлар орқали сақлаш» лойиҳасига 490 минг доллар ажратади, деб хабар қилди Маданий мерос агентлиги.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани «Камолот» маҳалласидаги бешта уйда яшовчи аҳоли дарахтлар ўсиб турган ҳовлида кўп қаватли уй қурилишига қарши чиқди. Улар митинг ўтказишга рухсат олиш учун мурожаат қилишга мажбур бўлганларини айтишди. Туман ҳокимлиги бундай ҳолат бўлмаганига қарамасдан, митингга чақириқ учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди.
Марказий банк «Газпромбанк» (Россия Федерацияси) ваколатхонасини аккредитация қилди. Ваколатхона банкнинг Ўзбекистонда халқаро бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилгани айтилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг