Архив

НАТО мамлакатлари Украинанинг альянсга кириш бўйича аризасини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишга келишди
10 июль 2023, 16:51

НАТО мамлакатлари Украинанинг альянсга кириш бўйича аризасини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишга келишди

НАТО давлатлари Украинанинг ҳарбий блокка аъзо бўлиш бўйича аризасини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишга келишди. «Бу бизнинг НАТО`га йўлимизни қисқартиради», — деди Украина Ташқи ишлар вазири.

Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим кўчаларда 11 июль куни электр вақтинча ўчирилади
10 июль 2023, 16:19

Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим кўчаларда 11 июль куни электр вақтинча ўчирилади

Таъмирлаш ишлари туфайли 11 июль куни пойтахтнинг Янгиҳаёт, Яшнобод, Юнусобод ва Яккасарой туманларидаги баъзи кўчаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Алишер Усмонов дивидендлардан даромад бўйича Россияда 7-ўринни эгаллади
10 июль 2023, 15:43

Алишер Усмонов дивидендлардан даромад бўйича Россияда 7-ўринни эгаллади

Алишер Усмонов дивидендлардан энг кўп даромад олган россияликлар рейтингида 7-ўринни эгаллади. Рўйхатда миллиардер «Металлоинвест»дан 64,7 млрд рубль дивиденд олгани кўрсатилган.

МДҲ миссияси: «Ўзбекистонда сайлов шаффоф, очиқ ва адолатли ўтди»
10 июль 2023, 15:21

МДҲ миссияси: «Ўзбекистонда сайлов шаффоф, очиқ ва адолатли ўтди»

Ўзбекистонда ўтган муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича МДҲ кузатувчилари ўз миссиясини якунлади. Миссия «сайлов муқобиллик асосида, шаффоф, очиқ, адолатли ва демократик тамойилларга мос равишда ўтганини» қайд этди.

Александр Крестинин «Бунёдкор»га бош мураббий бўлди
10 июль 2023, 15:01

Александр Крестинин «Бунёдкор»га бош мураббий бўлди

Россиялик мутахассис Александр Крестинин пойтахтнинг «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббийига айланди. Бунгача у Қирғизистон футбол терма жамоаси бош мураббийи эди.

Тошкент ҳайвонот боғида фламинго болалади — фото
10 июль 2023, 15:00

Тошкент ҳайвонот боғида фламинго болалади — фото

Тошкент ҳайвонот боғида 3 та пушти фламинго жўжалари дунёга келди. Ҳозирда уларнинг патлари ранги кулранг, пуштилари бир неча ойда чиқади. Шу пайтга қадар фламинголарнинг кўпайишига майдоннинг кичиклиги ва ташриф буюрувчиларнинг жуда яқин келиши имкон бермаган.

ОТБ Ўзбекистон электр узатиш тармоғини такомиллаштириш учун 125 млн доллар қарз ажратади
10 июль 2023, 12:36

ОТБ Ўзбекистон электр узатиш тармоғини такомиллаштириш учун 125 млн доллар қарз ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 125 млн доллар миқдорида қарз ажратишни маъқуллади. Маблағ мамлакатнинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш, хусусан, 7 та вилоятда 359 километр узунликдаги 12 та электр узатиш линиясини реконструкция қилишга йўналтирилади.

Шавкат Мирзиёев табрикларни қабул қилишни бошлади
10 июль 2023, 11:58

Шавкат Мирзиёев табрикларни қабул қилишни бошлади

Шавкат Мирзиёевнинг президент сайловидаги ғалабаси эълон қилингач, у қўшни ҳамда ҳамкор давлатлар раҳбарларидан табрикларни қабул қила бошлади. Биринчилардан бўлиб Туркманистон миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов табриклади. Қутловлар келишда давом этмоқда.

Сайловда судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмади — Олий суд
10 июль 2023, 11:36

Сайловда судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмади — Олий суд

Олий суд раиси ўринбосари президентлик сайлови вақтида судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди. У бунга аҳолининг ҳуқуқий онги ошгани ва ОАВ вакиллари билан тегишли мулоқот ўрнатилганини сабаб сифатида кўрсатди.

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ кучаяди
10 июль 2023, 11:21

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ кучаяди

Ўзбекистонга бу ҳафта Эрондан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ кучаяди. Кундузи ҳарорат +43…+45 даражагача кўтарилади. Жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 14 июлда эса +33…+38 даражагача пасаяди.

Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди
10 июль 2023, 11:16

Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Шавкат Мирзиёев учинчи президентлик сайловида 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, деб хабар қилди МСК. Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 79,88 фоизи жараёнда иштирок этган.

Байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонлик ёшлар 6 та медаль олди
10 июль 2023, 10:57

Байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонлик ёшлар 6 та медаль олди

Ўзбекистон Италияда ўтган ёшлар ўртасидаги байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатини 16-поғонада якунлади. Жамоа 4 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Тошкентда Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди
10 июль 2023, 10:40

Тошкентда Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрида 147-йўналишда ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли автобуснинг мотор қисмида ёнғин содир бўлди, ҳеч ким жабрланмади.

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди
10 июль 2023, 09:54

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Анди Аранитаси 1 сентябрдан бошлаб ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ва раҳбари бўлади. ЕТТБ мамлакат билан ҳамкорликни тиклаган 2017 йилдан бери банк ваколатхонасини Алкис Дракинос бошқариб келаётганди.

Тошкентда чуқур ўпирилиши оқибатида тупроқ остида қолган фуқаро қутқарилди
10 июль 2023, 09:46

Тошкентда чуқур ўпирилиши оқибатида тупроқ остида қолган фуқаро қутқарилди

Мирзо Улуғбек туманида канализация чуқурининг ўпирилиши оқибатида бир киши тупроқ остида қолиб кетди. Фуқаро шаҳар ФВБ ходимлари томонидан қутқарилди. Унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

Банкларда доллар курси ўсишда давом этмоқда
10 июль 2023, 09:45

Банкларда доллар курси ўсишда давом этмоқда

Тижорат банклари 10 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 500−11 570 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 610−11 630 сўм.

«Бизда қатъий методология мавжуд». ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари — Ўзбекистондаги сайловларни кузатиши ҳақида
9 июль 2023, 22:29

«Бизда қатъий методология мавжуд». ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари — Ўзбекистондаги сайловларни кузатиши ҳақида

Президент сайловини ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг 280 дан ортиқ мутахассислари бутун Ўзбекистон бўйлаб кузатиб бормоқда. Улар қатъий методологияни қўллаган ҳолда 80 та саволдан иборат шаклни тўлдиряпти, электрон ручкалар эса маълумотларни онлайн режимда узатиб турибди, деди миссия раҳбари Урсула Гацек.

Президентлик сайловидаги давомат 70 фоизга яқинлашди — МСК
9 июль 2023, 18:49

Президентлик сайловидаги давомат 70 фоизга яқинлашди — МСК

Соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон президенти сайлови бўйича рўйхатга олинган сайловчиларнинг 69,85 фоизи овоз берди, деб хабар қилди МСК.

ФВВ ва Мудофаа вазирликлари Тошкент вилояти тоғларидаги ёнғиннинг олдини олди (видео)
9 июль 2023, 17:51

ФВВ ва Мудофаа вазирликлари Тошкент вилояти тоғларидаги ёнғиннинг олдини олди (видео)

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари Тошкент вилоятидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудида юз бериши мумкин бўлган йирик ёнғиннинг олдини олди.

Президент сайловида иштирок этганлар сони 60 фоиздан ошди — МСК
9 июль 2023, 16:39

Президент сайловида иштирок этганлар сони 60 фоиздан ошди — МСК

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда муддатидан олдин бўлиб ўтаётган президентлик сайловида соат 15:00 ҳолатига сайловчиларнинг 60,74 фоизи овоз берганини маълум қилди (11 млн 705 минг киши).


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг