Тошкентда реклама баннерларининг бузилиши масаласини ўрганган бизнес-омбудсман пойтахт халқ депутатлари кенгашининг бу тўғрисидаги қарорининг лойиҳаси адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлигини аниқлади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н. И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети билан ҳамкорлик тўғрисида келишувни имзолади. Мамлакатда мазкур таълим муассасасининг филиали очилади.
Молия вазири Тимур Ишметов 2020 йилда давлат бюджетига қанча даромад тушганини очиқлади. Йил бошидаги прогнозга нисбатан давлат бюджетига ҚҚСдан 13 трлн сўм кам маблағ тушган. Вазир камомадлар ниманинг ҳисобига қопланганлигини ҳам маълум қилди.
Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди, жуда иссиқ об-ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати 36−39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40−42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Тошкентда болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилади, вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларида болалар гематологияси ва онкология бўлимлари очилади. Республика гематология ва онкология ва радиология марказлари янги биноларга кўчиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланади. Туман поликлиникаларида аёлларни оммавий текширувдан ўтказиш учун «Онко-назорат» хоналари ташкил этилади.
Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 40 йилга 100 млн доллар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан эса 30 йилга 100 млн доллар қарз олади. Маблағлар Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш лойиҳаси доирасида сарфланади. Жумладан, 35 млн долларга 1000 та тез тиббий ёрдам машинасини харид қилиш режалаштирилган.
2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзи 21,1 млрд долларни ташкил этди. Сенат мажлисида молия вазири Тимур Ишметов ташқи қарз нималарга сарфлангани ҳақида маълумот берди.
Сенатнинг 15-ялпи мажлисида Танзила Нарбаева қарздор корхона ва ташкилотлардан қарзни ундиришнинг ўрнига, мукофот пули учун уларни банкрот деб эълон қилишга интилаётган суд бошқарувчиларини танқид қилди. Молия вазири Тимур Ишметов эса мазкур тартиб ўтган чоракдан тўхтатилгани ва қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Ушбу тартиб, президентнинг 2019 йил 1 февралдаги қарори билан белгилаб берилганди.
Январь-март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи миқдори $23,2 миллиардни ташкил этиб, йил бошига нисбатан $133,7 миллионга камайган.
27 май куни пойтахтнинг Яккасарой туманида Nexia ва Isuzu автобуси тўқнашуви оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси вафот этди. Худди шу куни Яшнобод туманида пиёда Matiz уриб юбориши натижасида вафот этди.
Пойтахтнинг Миробод туманида 3 нафар аёл 24 ёшли кар-соқов бўлган аёлни калтаклаб, тан жароҳати етказишди. Жабрланувчи тез тиббий ёрдам машинасини тўхтатиб, қўл ҳаракатлари билан тиббий ёрдамга муҳтожлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Банк кассалари орқали нақд пул айланмасининг кўпайиши пул муомаласининг бир қисми сифатида муомаладаги нақд пул миқдорининг кўпайганини англатмайди, дея изоҳ берди Марказий банк. 2021 йил бошидан буён муомаладаги нақд пуллар ҳажми камайиб, депозитлар улушининг ортиши кузатилмоқда.
Ўзбекистонда 1,8 млн дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 298 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.
Суриядаги президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Башар Асад 95,1% натижа билан ғалаба қозонди. У 20 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакатни бошқариб келмоқда.
Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонни хусусий сектор ҳам ўтказиши, болалар қатор дорилар билан бепул таъминланиши, ички бозорда баъзи товарларнинг фақат биржа орқали сотилиши, Uzbekistan Airways Москвага рейсларини бошқа аэропортга кўчириши, аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда бир қатор қулайликлар — 1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
Қонунчилик палатаси йиғилишида ҳозирда 1,7 миллион ўзбекистонлик чет элда, асосан Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётганлиги маълум қилинди.
«Ашхобод» сайилгоҳи бошқарувчиси бўлган J-United Group компанияси рекламалардаги нотўғри маълумот сабаб ташриф буюрувчиларга етказилган моддий зарарни қоплаши керак. Суд Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг қарорини ўз кучида қолдирди.
БМТ, Евроиттифоқ ва АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига можароли ҳудудлардан қайтарилган аёллар ва болаларни жамиятга қайта интеграциялашувига кўмаклашиш учун техник ва молиявий ресурсларни тақдим этади.
Озарбайжоннинг Арманистон Қуролли Кучларининг олти нафар аскарини асирга олгани, «Белавиа»нинг саккизта мамлакатга рейсларни бекор қилгани, Берлинда уч жаҳон дини ибодатхонаси қурилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Трест 12» 5 трлн сўмга яқин лойиҳаларни тендерсиз амалга оширганлиги, ЮНЕСКОнинг 44-сессияда Шаҳрисабз масаласи кўтарлиши, Исроил билан авиақатновларнинг йўлга қўйилиши, Миср самолётининг Тошкентдан учиб ўтиши — «Газета.uz»нинг 27 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг