Архив

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 февраль 2023, 23:58

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзила қурбонлари сонининг умумий 2200 нафарга яқинлашгани, Грецияда кучли қор туфайли мактаб ва дўконларнинг ёпилгани, Фаластин ҳукуматининг миллий ярашув бўйича учрашувга тайёргарликни бошлагани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистон президенти мамлакатдаги миссиясини якунлаётган Хитой элчисини мукофотлади
6 февраль 2023, 23:10

Ўзбекистон президенти мамлакатдаги миссиясини якунлаётган Хитой элчисини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой элчиси Цзян Янни қабул қилди. Президент дипломатга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» орденини топширди.

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича янги ишда 39 нафар судланувчи нималарда айбланмоқда?
6 февраль 2023, 22:44

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича янги ишда 39 нафар судланувчи нималарда айбланмоқда?

Нукус воқеалари бўйича янги иш бўйича суд жараёнида прокуратура 39 нафар айбланувчига оммавий тартибсизликлар уюштириш, сепаратистик ғояларни тарқатиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилиш, автомашиналарга ўт қўйиш ва йўлларни тўсиб қўйиш каби айбловларни ўқиб эшиттирди.

6 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 февраль 2023, 22:00

6 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон зилзила сабаб Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатиши, шифокорларга кутилмаган таклиф билан чиққан ССВ раҳбари, ҳафта ярмидан яна кунлар совиши, «Open Budget»нинг янги мавсуми, 47% виза аризаларини рад этган АҚШ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ФВВ: Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас
6 февраль 2023, 21:34

ФВВ: Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас

ФВВ Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси 5 дан юқори бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмагани ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Газ ва электр энергия соҳасида ўғирлик жуда катта — Ўзбекистон президенти
6 февраль 2023, 21:23

Газ ва электр энергия соҳасида ўғирлик жуда катта — Ўзбекистон президенти

Президент иштирокидаги йиғилишда Ўзбекистонда газ ва электр соҳасида ўғирлик даражаси жуда юқори экани айтилди. Шавкат Мирзиёев энергетика назорати бўйича икки йил «фавқулодда тартибда» ишлаш вазифасини қўйди.

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1500 нафардан ошди
6 февраль 2023, 21:15

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1500 нафардан ошди

Туркияда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 1541 нафарга етди, 9730 дан ортиқ киши жароҳатланди. 3471 бино қулаган.

Пискентда кўпкари: 100 минг томошабин, 5 та автомобиль, Умрага йўлланмалар
6 февраль 2023, 18:55

Пискентда кўпкари: 100 минг томошабин, 5 та автомобиль, Умрага йўлланмалар

Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган автодромда 5 февраль куни Марказий Осиё республикаларидан келган чавандозлар иштирокида йирик кўпкари бўлиб ўтди. Ғолиблар 5 та автомобиль, Умрага йўлланмалар, 40 дан ортиқ туя ва тойларни қўлга киритди. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам репортажи.

Тошкент метросининг поездларида вагонлар сони кўпайтирилади
6 февраль 2023, 18:20 2

Тошкент метросининг поездларида вагонлар сони кўпайтирилади

Тошкент метрополитенининг тўртта поездига биттадан вагон қўшилди. Бундай поездлар ўртача 1300 нафар йўловчини ташиши мумкин. Тез орада беш вагонли поездлар сони 12 тага етказилади.

ФВВ Андижондаги учта хонадонда портлаш юз берганини рад этди
6 февраль 2023, 17:59

ФВВ Андижондаги учта хонадонда портлаш юз берганини рад этди

ФВВ Андижон тумандаги учта хонадонда портлаш содир бўлганини инкор этиб, фақат хонадонларнинг бирида ёнғин келиб чиққанини маълум қилди. Бунинг оқибатида уйнинг 50 кв. метр майдонига зарар етган, жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Fujairah Open-2023: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та олтин медаль олди
6 февраль 2023, 17:26

Fujairah Open-2023: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та олтин медаль олди

БААда таэквондо бўйича ўтаётган Fujairah Open-2023 мусобақасининг катталар ўртасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медаль олди. Уларнинг 6 таси олтин (илк бор), 2 таси кумуш ва биттаси бронза.

Ўзбекистон ва Испания ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
6 февраль 2023, 17:24

Ўзбекистон ва Испания ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида Испания сайёҳлик компанияларидан бири билан икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ва чартер рейсларини йўлга қўйиш муҳокама қилинди. Бу бўйича бир неча соҳа вакиллари учун инфотур ташкиллаштириш масаласини ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат йўллади
6 февраль 2023, 17:22

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат йўллади

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди. Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг, — дейилади хабарда.

12 ёшли қизнинг жасади топилган ҳудудда ободонлаштириш ишлари бошланди
6 февраль 2023, 16:37 2

12 ёшли қизнинг жасади топилган ҳудудда ободонлаштириш ишлари бошланди

Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг жасади топилган ташландиқ ҳудудни ободонлаштириш ишлари бошланди. Ҳудуддаги дарахтларнинг ортиқча шохлари олиниб, йўллар очилади, чироқлар ўрнатилади. Аввалроқ марҳуманинг бувиси кўчалар ёритилмаслиги, камералар йўқлигидан шикоят қилганди.

«Бу банкни обрўсизлантириш ҳисобланади». «Агробанк» Қашқадарё вилояти прокуратураси тарқатган хабарга муносабат билдирди
6 февраль 2023, 16:16

«Бу банкни обрўсизлантириш ҳисобланади». «Агробанк» Қашқадарё вилояти прокуратураси тарқатган хабарга муносабат билдирди

«Агробанк» АТБ Қашқадарё вилояти прокуратураси тарқатган банкнинг Қамаши филиали томонидан 4 млрд сўм талон-торож қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. «ОАВ орқали маълумот тарқатиш шахснинг ҳуқуқини поймол қилиш ва банкни обрўсизлантириш деб ҳисобланади», — дейилади хабарда.

«Бемор берган маблағни эътироф этиш мамлакат сиёсатига зид». Антикоррупция агентлиги жамоатчилик кенгаши ССВ раҳбарининг таклифи ҳақида
6 февраль 2023, 15:42 2

«Бемор берган маблағни эътироф этиш мамлакат сиёсатига зид». Антикоррупция агентлиги жамоатчилик кенгаши ССВ раҳбарининг таклифи ҳақида

ССВ раҳбари ойлиги харажатларига етмаётган шифокорларга «беморга меҳр билан ёндашсангиз, ўзи сизга бериб кетади» мазмунида таклиф билдирганди. Антикоррупция агентлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашига кўра, бу мамлакат сиёсатига зид ҳаракат ва тизимга халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади.

Нукус воқеалари бўйича янги суд жараёни бошланди. 39 нафар судланувчига айблов эълон қилинди
6 февраль 2023, 15:32

Нукус воқеалари бўйича янги суд жараёни бошланди. 39 нафар судланувчига айблов эълон қилинди

Ўтган ёзда Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларда иштирок этганликда гумон қилинган яна 39 нафар фуқаро устидан Бухорода суд жараёни бошланди. Улар орасида банк ҳуқуқшуноси, адвокат, журналистлар, ҳайдовчилар, ишсизлар ва бошқалар бор. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатади
6 февраль 2023, 15:25

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатади

Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми бошланди
6 февраль 2023, 15:11

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми бошланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджетлаштиришнинг янги мавсуми бошланганини эълон қилди. Унда фуқаролар инфратузилма, йўл, мактаб ва бошқа объектларни яхшилаш бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда иштирок этади. Таклифлар 26 февралгача қабул қилинади.

Тошкент ва Жиззахда содир бўлган 4 та ЙТҲда 4 киши вафот этди
6 февраль 2023, 13:54

Тошкент ва Жиззахда содир бўлган 4 та ЙТҲда 4 киши вафот этди

27−30 январь кунлари оралиғида Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида одам ўлими билан боғлиқ 4 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 4 нафар фуқаро вафот этган, 2 нафари жароҳатланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг