Архив

Қатор ЕИ давлатлари «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар киритмоқчи — FT
22 май 2024, 15:59

Қатор ЕИ давлатлари «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар киритмоқчи — FT

Европа Иттифоқининг тўртта давлати «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар қўллашни таклиф қилмоқчи. Эҳтимолий чекловлар қаторига Грузия фуқаролари учун ЕИда визасиз режимни бекор қилиш киради.

Ўзбекистон ва Озарбайжон тижорий онлайн платформани яратмоқчи — Лазиз Кудратов
22 май 2024, 15:51

Ўзбекистон ва Озарбайжон тижорий онлайн платформани яратмоқчи — Лазиз Кудратов

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукумати тадбиркорлар учун онлайн-тижорат платформасини яратиш ва 1 млрд долларлик савдо айланмасига эришишни режалаштирмоқда, деди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов. У, шунингдек, Озарбайжон раҳбарининг август ойида Тошкентга ташрифи режа қилинганини айтди.

Тошкент вилоятида маҳкумни бошқа колонияга кўчиришни ваъда қилганлар ушланди
22 май 2024, 15:41

Тошкент вилоятида маҳкумни бошқа колонияга кўчиришни ваъда қилганлар ушланди

Ички ишлар вазирлиги ходимлари 1000 доллар олаётган икки шахсни қўлга олди. Улар маҳкумни таниши орқали Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониядан Оҳангарон ёки Олмалиқдаги колонияга кўчиришни ваъда қилган.

Ўзбекистон Каспий денгизида газ қазиб олиш бўйича Озарбайжон лойиҳасига қўшилиши мумкин
22 май 2024, 15:18

Ўзбекистон Каспий денгизида газ қазиб олиш бўйича Озарбайжон лойиҳасига қўшилиши мумкин

«Ўзбекнефтгаз» компанияси Озарбайжонда газ қазиб олиш лойиҳасига қўшилиши мумкин, дея маълум қилди Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов. Гап Каспий денгизидаги «Шаҳ-Дениз» лойиҳаси ҳақида кетмоқда.

Фарруҳ Миразизов тиббиётда инновацияларнинг муҳим роли ҳақида гапирди
22 май 2024, 15:00

Фарруҳ Миразизов тиббиётда инновацияларнинг муҳим роли ҳақида гапирди

Фармацевтика соҳасининг етакчи мутахассисларидан бири Фарруҳ Миразизов маълумотларни таҳлил қилиш, янги дори воситаларини излаш ва тадқиқот жараёнларини оптималлаштириш лойиҳасини жорий этди.

1,5 млрд доллар: Ўзбекистон жаҳон молия бозорларига навбатдаги суверен халқаро облигацияларни чиқарди
22 май 2024, 13:42

1,5 млрд доллар: Ўзбекистон жаҳон молия бозорларига навбатдаги суверен халқаро облигацияларни чиқарди

Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб 1,5 млрд долларга тенг навбатдаги суверен халқаро облигациялари 3 та валютада жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди. Облигациялардан тушган маблағ Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

«Тоза ҳаво сари» шиори остида IT ECO FEST бўлиб ўтди
22 май 2024, 13:00

«Тоза ҳаво сари» шиори остида IT ECO FEST бўлиб ўтди

4−5 май куни Тошкентда анъанавий баҳорги IT ECO FEST 2024 эко-фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль «Тоза ҳаво қани?» ва «Тоза ҳаво сари» шиорлари остида ташкил этилди.

Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди
22 май 2024, 12:52

Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Бу билан Европа Иттифоқининг Фаластинни тан олган давлатлари сони 13 тага етди. Қарор ортидан Исроил Норвегия ва Ирландиядан элчиларини чақириб олиши айтилди.

Ўзбекистонда маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда
22 май 2024, 12:41

Ўзбекистонда маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузурида Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. Уюшмага маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аҳолининг мурожаатлари учун call-марказ очиш топширилди.

ДХХ фуқароларни Ҳажга ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди
22 май 2024, 12:31

ДХХ фуқароларни Ҳажга ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида фуқароларни Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди.

Тошкентда транспорт вазнини 2 тонна кўп ёзиб, 791 млн сўмлик имтиёзни ўзлаштирмоқчи бўлганлар аниқланди
22 май 2024, 12:07

Тошкентда транспорт вазнини 2 тонна кўп ёзиб, 791 млн сўмлик имтиёзни ўзлаштирмоқчи бўлганлар аниқланди

Божхона ходимлари ёқилғи ташиш машинасини ҳужжатларда вазни 18 тоннадан 20,6 тоннага ўзгартириб ёзиб, 791 миллион сўмлик божхона имтиёзларини ўзлаштиришга уринган шахсларни аниқлади. 2025 йил 1 январгача 20 тоннадан ошадиган махсус ва юк транспорт воситалари божхона тўловларидан озод этилади.

Тошкентда тунда дарахт қўпориб олган шахслар 5 суткага қамалди
22 май 2024, 10:47

Тошкентда тунда дарахт қўпориб олган шахслар 5 суткага қамалди

Юнусобод туманида тунда экскаватор ёрдамида бир туп дарахтни қўпориб олган икки шахсга суд ҳукми ўқилди. Уларга 5 сутка қамоқ ва жарима жазоси тайинланди, 27,8 млн сўм зарар ундириб олинди.

Тошқинлар муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди
22 май 2024, 10:38

Тошқинлар муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ёрдам таркибида чодирлар, шунингдек, ун, гуруч, консерва, макарон, ёғ ва бошқа маҳсулотлар бор.

«Вазирликнинг 2 млрд сўм тиккани ҳамманинг кўзига кўриняпти». Озодбек Назарбеков — «Овоз» лойиҳаси ҳақида
22 май 2024, 10:19

«Вазирликнинг 2 млрд сўм тиккани ҳамманинг кўзига кўриняпти». Озодбек Назарбеков — «Овоз» лойиҳаси ҳақида

Маданият вазири Озодбек Назарбеков бюджет тақчиллиги шароитида «Овоз» телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганига муносабат билдирди. Унинг айтишича, бошқа соҳаларни бўлгани каби санъат ва маданиятни ҳам қўллаб-қувватлаш керак.

Ўзбекистонда 2023 йилда музейларга 5,7 млн киши ташриф буюрган
22 май 2024, 10:18

Ўзбекистонда 2023 йилда музейларга 5,7 млн киши ташриф буюрган

2023 йилда Ўзбекистондаги 140 та музейга 5,7 млн киши ташриф буюрган. Регистон ансамбли ва Самарқанд давлат музей қўриқхонасининг ҳар бирига миллиондан ортиқ одам келган.

Тошкент халқаро аэропортида автомобилларни ижарага олиш нуқтаси очилди
22 май 2024, 09:22

Тошкент халқаро аэропортида автомобилларни ижарага олиш нуқтаси очилди

Тошкент халқаро аэропортида 20 майдан Europcar бренди остидаги автомобилларни ижарага олиш имконияти яратилди. У ерда ишлаб чиқарилган йили 4 йилдан, юрган масофаси 80 минг километрдан ошмайдиган автомобиллар ижарага берилади.

Chery 2024 Fortune China ESG Impact List`га киритилди
22 май 2024, 09:00

Chery 2024 Fortune China ESG Impact List`га киритилди

13 майда эълон қилинган 2024 Fortune China ESG Impact List рўйхатида Chery компаниясининг ESG соҳасида эришган ютуқлари эътироф этилди.

World2Fly авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўяди
22 май 2024, 00:10

World2Fly авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўяди

Испаниянинг World2Fly авиакомпанияси Урганч ва Тошкент шаҳарларидан Мадридга чартер рейсларни йўлга қўяди. Илк парвоз 23 майда амалга оширилади.

Фарғонада газ «заправка» 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
21 май 2024, 23:47

Фарғонада газ «заправка» 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фарғона туманида жойлашган АГТКШ табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга 1 млрд 136 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлди. Қоидабузар истеъмолчига чора кўриш учун ҳужжатлар тегишли органларга тақдим қилинди.

21 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
21 май 2024, 22:29

21 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Давлат ташрифи билан Тошкентга келадиган Путин, Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси, Қибрайдаги 6 гектар майдонда қуриладиган чиқинди полигони, Париждаги олимпия ўйинларига тайёргарлик учун 73,3 млрд сўм ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг