Архив

Янги Тошкентга Юқори Чирчиқдан 110,4 гектар ер майдони ўтказилди
25 октябр 2024, 14:16

Янги Тошкентга Юқори Чирчиқдан 110,4 гектар ер майдони ўтказилди

Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Юқори Чирчиқ туманидаги 3 та маҳалладан яна ер майдони ажратилди. Ерлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га берилди.

«Мадҳиямизни қайта ёзамиз» — Қирғизистон парламенти спикери
25 октябр 2024, 14:03

«Мадҳиямизни қайта ёзамиз» — Қирғизистон парламенти спикери

Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Шакиев давлат мадҳияси эскирганини айтиб, у қайта ёзилишини билдирди. «Мадҳиямизни 5 ёшдан 95 ёшгача бўлган барча фуқаролар осон куйлаши учун қайта ёзамиз», — деди спикер.

ХЖС Мўғулистонни Путинни ҳибсга олишдан бош тортгани учун Рим статутини бузганликда айблади
25 октябр 2024, 12:46

ХЖС Мўғулистонни Путинни ҳибсга олишдан бош тортгани учун Рим статутини бузганликда айблади

Халқаро жиноят суди (ХЖС) Мўғулистон халқаро қамоққа олиш ордери амал қилаётган Россия президенти Владимир Путинни ўз ҳудудида ҳибсга олмасдан, Рим статутини бузганликда айблади. Путин сентябрь ойида Мўғулистонга ташриф буюрганди.

Бухоро ССБга янги раҳбар тайинланди
25 октябр 2024, 11:44

Бухоро ССБга янги раҳбар тайинланди

Элёр Олтиев Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилмоқда
25 октябр 2024, 11:29

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилмоқда

Ўзбекистонда пробация хизматининг катта инспектори ва инспекторига пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати берилмоқда. Бу кўзда тутилган қонунни Сенат маъқуллади.

SpaceX Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини тақдим этади
25 октябр 2024, 10:33

SpaceX Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини тақдим этади

АҚШнинг SpaceX ва Буюк Британиянинг Surrey Satellite Technology компаниялари Ўзбекистоннинг миллий космик дастурини ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини беради.

Yandex Uzbekistan Express24 активларининг бир қисмини сотиб олади
25 октябр 2024, 10:30

Yandex Uzbekistan Express24 активларининг бир қисмини сотиб олади

Yandex Uzbekistan ва Express24 ягона технологик платформани яратиш бўйича битим имзолади. Бунда Yandex Go`даги Eats ва Express24 хизматлари ягона технологик платформага ўтади. Express24 иловаси ўз фаолиятини давом эттиради.

Британияда 2025 йил ёзидан бир марталик вейплар тақиқланади
25 октябр 2024, 09:41

Британияда 2025 йил ёзидан бир марталик вейплар тақиқланади

Буюк Британия 2025 йил 1 июндан бир марталик вейпларни сотишни тақиқлайди. Бу чора ўсмирларни ҳимоялаш ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга қаратилган. Тақиқнинг киритилиши жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

Самарқандда «Жигули»да ариққа тушиб кетган 7-синф ўқувчиси вафот этди
25 октябр 2024, 01:18

Самарқандда «Жигули»да ариққа тушиб кетган 7-синф ўқувчиси вафот этди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида 7-синф ўқувчиси «Жигули» машинасини миниб, йўл четидаги ариққа тушиб кетди. У оғир жароҳатлар билан шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Миграция агентлигининг айрим функциялари 2026 йилгача хусусий секторга ўтказилади
25 октябр 2024, 00:57

Миграция агентлигининг айрим функциялари 2026 йилгача хусусий секторга ўтказилади

Янги ташкил этилган Миграция агентлиги 2026 йилгача фуқароларни хорижга юбориш ва ишга жойлаштириш билан боғлиқ функцияларини хусусий бандлик агентликларига ўтказади. Иш таклифлари очиқ эълон қилинади, сайтда резюме шакллантириш имкони пайдо бўлади. Мигрантларга 10 млн сўмгача микрокредит берилади.

Сурхондарёда газ таъминоти ходими газ баллонларини яшириб, қимматга сотаётгани аниқланди
25 октябр 2024, 00:37

Сурхондарёда газ таъминоти ходими газ баллонларини яшириб, қимматга сотаётгани аниқланди

Сурхондарё вилоятида газ таъминоти ходими икки нафар танишининг уйига газ баллонларини яшириб, ноқонуний равишда маҳаллий аҳолига оширилган нархда сотиб юргани маълум бўлди. Жами 120 га яқин баллон топилди.

13 та давлат БРИКСнинг ҳамкор давлатлари мақомини олади
24 октябр 2024, 23:41

13 та давлат БРИКСнинг ҳамкор давлатлари мақомини олади

Қозондаги БРИКС саммити давомида 13 та давлат бирлашманинг ҳамкор давлатлари мақомини олиши ҳақида сўз борди. Улар қаторида Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон ва Беларусь бор.

24 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
24 октябр 2024, 22:52

24 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Татаристоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланган президент, давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича янги қонун, фахрий унвон олган Закиржон Алматов, тўла хусусийлаштирилган «Пойтахт банк» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Локомотив» — «Бунёдкор» ўйини вақтида ИИБ ходимлари учрашув комиссарини бўлинмага олиб кетди
24 октябр 2024, 22:42

«Локомотив» — «Бунёдкор» ўйини вақтида ИИБ ходимлари учрашув комиссарини бўлинмага олиб кетди

Суперлига 21-тури доирасидаги «Локомотив» — «Бунёдкор» баҳси танаффуси вақтида ИИБ ходимлари стадиондаги VAR машинаси ва автомобилларни олиб чиқишни буюрди. Талабга қаршилик қилган ўйин комиссарининг телефони олиб қўйилиб, ўзи мажбуран бўлинмага олиб кетилди. Ходимларга хизмат текшируви тайинланди.

Андижонда трансформатордаги носозлик сабаб 20 та хонадон электрдан вақтинча узилиб қолди
24 октябр 2024, 21:46

Андижонда трансформатордаги носозлик сабаб 20 та хонадон электрдан вақтинча узилиб қолди

Андижон туманида трансформатор пунктидаги қисқа туташув сабаб 20 та хонадон электр энергиясидан фавқулодда узилди. Тармоқда тарқалган видеода ҳисоблагичларда ёнғин чиққанини кўриш мумкин. ҲЭТ янги ҳисоблагичлар ўрнатиш ишларини бошлади.

Британия ҳамдўстлиги давлатлари қул савдоси учун Лондондан товон пули талаб қилмоқчи
24 октябр 2024, 21:01

Британия ҳамдўстлиги давлатлари қул савдоси учун Лондондан товон пули талаб қилмоқчи

Бир қатор Британия ҳамдўстлиги давлатлари 17−19 асрлардаги трансатлантик қул савдоси учун Британиядан компенсация ундириш масаласини кўтаришни режалаштирмоқда.

Президент бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади
24 октябр 2024, 20:35

Президент бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Президент Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ИИВ тизимидаги бир гуруҳ хизматчиларни мукофотлади. Хусусан, собиқ вазир Закиржон Алматов хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи унвонини олди.

БАА компанияси «Пойтахт банк»нинг янги эгасига айланди
24 октябр 2024, 20:03

БАА компанияси «Пойтахт банк»нинг янги эгасига айланди

Bond Investments компанияси (БАА) «Пойтахт банк» акцияларининг 100% эгасига айланди. Июнь охирида Давактив шу инвестор билан банкни 10 млн долларга сотишга келишилгани ҳақида хабар берганди.

Терактдан сўнг Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари ҳушёрликка чақирилди
24 октябр 2024, 19:30

Терактдан сўнг Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари ҳушёрликка чақирилди

Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, айниқса, одамлар гавжум жойларда эҳтиёт бўлишга чақирилди. Мамлакатдан кетаётганлардан аэропортларга бир соат олдин етиб келиш сўралди. Теракт ортидан Анқарада хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди
24 октябр 2024, 19:12

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди

Президент фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди. 2025 йилдан ташкилот хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текширишни бошлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг