«Ўзавтосаноат» UzAuto Motors заводи базасида Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 427,7 млн доллар йўналтиради. Лойиҳанинг 2022 йил сентябрида ишга тушиши кутилмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 406 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 37 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
Иккинчи фуқароликни олган шахсларга давлат органларига хабар бермаганлиги учун жавобгарлик белгиланиши мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «қонунчиликдаги бўшлиқ»ни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади.
Наманган вилоятида «Янги Ўзбекистон» боғини қуриш режалаштирилмоқда. У Тошкент вилоятида барпо қилингани каби Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ифодаловчи дарахтнинг бешта шохи кўринишида бунёд этилади. Шунингдек, «Янги Наманган» шаҳарчасини қуриш ҳам режалаштирилмоқда.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳар куни рақиблардан ҳам кўп нарса ўрганиши кераклигини айтиб ўтди. У бошқа номзодларнинг ҳаётни билмаслигини, бу билан уларни ёмонлаш нияти йўқлигини таъкидлади.
Қумқўрғон туманида Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходими илтимосига бўйсунмасдан, уни капотда 3 км дан ошиқ масофага ҳайдаб кетди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви, талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланиши, Абдулазиз Камиловнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги иштироки — «Газета.uz»нинг 27 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Европа Иттифоқининг 2 мингдан ортиқ муҳожирни Беларусга чиқариб юборишга ҳаракат қилгани, «Толибон»нинг эркакларга соқол олишни тақиқлагани, Критдаги кучли зилзила ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Январь-август ойларида Ўзбекистонга хориждан 1,6 млн дона мобил телефон импорт қилинди. Тошкентга 1,56 млн, Қорақалпоғистонга эса 2 дона телефон импорт қилинган.
Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ушбу лойиҳада янги иш ўринларини яратиш, мамлакатдаги кон манбааларини такомиллаштириш ва энергия қувватини тежаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш кўзда тутилган.
Афғон томони ташаббуси билан Термизад Ўзбекистон ва Афонистоннинг чегарадош ҳудудлари раҳбарлари учрашди. Унда Афғонистонга импорт молларининг транзит ташуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Дунё давлатлари учун устувор вазифа Афғонистонни иқтисодий тусдаги минтақавий интеграция жараёнларига янада фаол жалб қилиш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб қолиши керак. Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Камилов Туркия Кенгаши мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида ушбу фикрларни билдирди.
Шавкат Мирзиёев халқнинг пули самарасиз сарфланаётгани, ҳали ўғриликлар ва коррупция кўплигини таъкидлади. У пойтахт маҳаллаларини асфальтлаштиришни мисол қилиб келтирди. «Йўлларга катта қилиб ярим метрли бордюр қиляпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта қилиб, бордюр қилиб нима қиласан?» — деди президент. Тошкентликлар бир неча ойлардан буён шу каби бордюрлардан шикоят қилиб келмоқда.
Энергетика вазирлиги ва «Ўзатом» агентлиги ходимлари Венгрияда «Пакш-2» атом электр станциясини қуриш тажрибасини ўрганадилар. Бундан ташқари, ўзбекистонлик абитуриентларни Будапешт техника ва иқтисодиёт фанлари университети ва Дунауйварош университетида грант асосида ўқитиш режалаштирилмоқда.
«Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдухалимов эркин жамият ва адолатли давлат қурилиши, ЯИМнинг адолатли тақсимланиши, иқтисодиётда рақобатнинг кучайиши, жазони ижро этиш муассасаларини адлия органларига топшириш, ягона Тергов қўмитасини тузиш, барча қишлоқларни газ ва энергия билан таъминлаш масалаларини ўз сайловолди дастурида илгари сурди.
«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Тошкентга келиб ўқиётган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган қизлар билан суҳбатнинг 2-қисмини ҳавола қилади. Қизлар пойтахтдаги қийинчиликлар, ўз йўлларини топишдаги иккиланишлар ва жамиятда хотин-қизларга бўлган муносабатлар ҳақида сўзлаб беришди.
«Тонировка»га рухсатноманинг фақат my.gov.uz орқали берилиши, энг яхши лойиҳалар учун ёшларга 54 млн сўмгача грант маблағларининг берилиши, экспортёр корхоналарга $5 млнгача бир марталик молиявий ресурсларнинг тақдим этилиши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айрим турларига солиқ ставкаларининг оширилиши — 1 октябрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,67 сўмга кўтарилиб, 10 665,73 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
ДХА маълумотларига кўра, 3,6 млн ҳайдовчи эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига ўзгартирган. 2 млн ндан ортиқ киши эса ҳали ҳам ўзгартирмаган. Агентлик навбатларнинг олдини олиш учун яратилган қулайликларни яна бир бор эслатиб ўтди.
ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 2027 йилгача мамлакатда камбағалликни камида 2 бараварга камайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат бошқарувини такомиллаштиришни назарда тутувчи беш йиллик Янги Ўзбекистон стратегиясини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг