Ушбу форум доирасида «Агробанк» АТБ томонидан Германиянинг Landesbank Hessen-Thüringen, Россиянинг «Совкомбанк» ҳамда «МКБ» банклари билан ўзаро манфаатли молиявий келишувлар имзоланди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 0,09 сўмга кўтарилиб, 10 692,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Антимонополия қўмита раҳбари Шахрух Шарахметовнинг айтишича, қўмита UzAuto Motors шартномаларидаги автомобиль вариантларининг номувофиқлиги билан боғлиқ қўшимча тўловлар бандини ўрганади.
Россиянинг ВТБ банки Навоий кон-металлургия комбинатининг инвестиция дастурини молиялаштириш учун 1 млрд долларлик кредит линиясини тақдим этди.
1−2 октябрь кунлари совуқ атмосфера фронти ўтиши билан республиканинг айрим ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +12…+17 даража атрофида бўлади.
Фарзандликка олиш тартиблари соддалаштирилмоқда. Жумладан, унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга фарзандликка олиш имконияти яратилади. Ушбу жараёнга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахслар рўйхати тасдиқланади.
Тошкент иссиқлик таъминоти тизими 30 йил муддатга Франциянинг Veolia компанияси бошқарувига топширилди. Биринчи икки йилда Бектемир ва Сергели туманларида иситиш тизимини модернизация қилиш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилади, сўнгра бутун шаҳарни қамраб олувчи «улкан модернизация дастури»ни ишга тушириш кутилмоқда.
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Мазкур қонун билан мамлакатда ҳокимият вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланиши айтилди.
Ўзбекистон ҳукумати Coca Cola Uzbekistan компаниясини тўлиқ хусусийлаштириш юзасидан битимни якунлади. 57,118 фоизлик давлат улушини Туркиянинг Coca Cola İçecek компанияси сотиб олди.
UzCard банкоматларида 50 ва 100 АҚШ доллари қийматидаги купюраларни айирбошлаш вақтинча тўхтатилди.
USM Telecom, МегаФон ва Ўзбекистон ҳукумати Digital Holding қўшма корхонасини тузишди. Унга USM — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳолдинги активлари кирди. Россия томони корхонани ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади. Унга Ucell`нинг собиқ бош директори Владимир Кравченко раҳбарлик қилади.
Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёси орқали ўтадиган янги кўприк қурилиши бошланди. Кўприк 4Р12 «Тошкент — Чорвоқ» йўлидан Чирчиққа кираверишдаги дарёдаги тўғон яқинида қурилади.
30 сентябрь куни Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн 458 минг 820 дозаси СЭС хизмати вакилларига топширилди. Ҳозирги кунда корхона томонидан жами 7 млн доза вакцина ишлаб чиқарилган.
«Туркистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилоти аъзоси, 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкентда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этгани гумон қилинган фуқаро қўлга олинди. Мазкур шахс 23 йилдан буён қидирувда бўлган.
Россия Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этганликда айбланган тўрт кишини Ўзбекистонга топширди. Улар турли вақтларда ҳибсга олинган.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков эпидемиологик вазиятнинг яхшиланганини аҳолининг бир қисми касалланиб бўлгани ёки COVID-19га қарши вакциналангани билан боғлади. Бироқ вазиятнинг ёмонлашиш хавфи сақланиб қолмоқда, деди у.
Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва мураббийларга табригида таълим соҳасининг асосий вазифаларидан бири «фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, Ватан ва халқ манфаатларини қатъий ҳимоя қила оладиган, замонавий, кенг фикрлайдиган ёшлар авлодини шакллантиришдан иборат» эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёевнинг андижонлик сайловчилар билан учрашуви, «суперконтракт»нинг минимал миқдорлари белгиланиши, Ўзбекистонда бир кун ичида икки марта зилзила сезилиши — «Газета.uz»нинг 29 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тунис тарихида илк бор аёл кишининг ҳукумат раҳбари этиб тайинланиши, «Толибон»нинг Кобул ва Нангархорда ИДга қарши операцияни бошлагани, Францияда 2017 йилдан буён 650 та исломий ташвиқот маркази ёпилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва «техпаспорт"ларни янгиларига ўзгартириш муддатини 2022 йилнинг 31 декабрига қадар узайтириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг