Архив

Phanes Group компанияси Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуради
6 апрель 2021, 13:54

Phanes Group компанияси Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуради

Phanes Group халқаро компанияси Навоий вилоятининг Нурота туманида 200 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуради.

Украина авиакомпанияси Киев-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейсларини амалга оширади
6 апрель 2021, 12:25

Украина авиакомпанияси Киев-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейсларини амалга оширади

Украинанинг МАУ авиакомпанияси 8 апрелдан 29 апрелгача Киевдан Тошкентгача ва Тошкентдан Киевгача чартер рейсларини амалга оширади.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган 493 млн сўм талон-торож қилинди
6 апрель 2021, 12:19 1

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган 493 млн сўм талон-торож қилинди

Тошкент вилоятидаги 3 та шаҳар ва 3 та туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган 500 млнга яқин пул маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.

Makro расман Samarqand Darvoza`дан кетди
6 апрель 2021, 10:54

Makro расман Samarqand Darvoza`дан кетди

Carrefour бренди Samarqand Darvoza савдо марказидаги Makro ўрнида ўз супермаркетининг очилиши ҳақида хабар берган эди. Тошкент туманлараро иқтисодий суди Makro`нинг мазкур масала бўйича даъволарини қондирмади.

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
6 апрель 2021, 09:54

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Миробод туманида Lacetti, Toyota, Spark, Malibu ва Nexia автомобилларининг тўқнашуви содир бўлди. Nexia ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўзбекистон Эроннинг денгиз портларига қизиқиш билдирмоқда
5 апрель 2021, 23:58

Ўзбекистон Эроннинг денгиз портларига қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Эроннинг денгиз портларидан самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт йўлагини ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади.

Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори этиб тайинланди
5 апрель 2021, 23:46

Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори этиб тайинланди

Адлия маслаҳатчиси Норсулув Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинлади. У билан Ўзбекистонда аёл прокурорлар сони икки нафарга етди.

Сенатор қурол тўғрисидаги қонунчиликда мавжуд «ҳуқуқий бўшлиқ»ни маълум қилди
5 апрель 2021, 23:30

Сенатор қурол тўғрисидаги қонунчиликда мавжуд «ҳуқуқий бўшлиқ»ни маълум қилди

Сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси «ҳуқуқий бўшлиқ"лар мавжуд бўлган қурол тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиш киритишни кўриб чиқмоқда, дея қайд этди сенатор Фарҳод Боқиев. Қурол ва ўқ-дорилар муомаласи устидан давлат назорати функцияларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказиш, қолаверса, ўқотар бўлмаган қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 апрель 2021, 21:35

Жаҳон янгиликлари дайжести

Иорданияда қиролнинг ўгай укаси давлат тўнтаришини уюштиришда гумон қилиниши, Владимир Путиннинг унга яна президентлик сайловларида қатнашишга рухсат берувчи қонунни имзолагани, Мьянмадаги тўқнашувларда вафот этганлар сонининг 564 кишига етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қонликўлда боғча опалар намойиш ўтказгани юзасидан маълумот берилди
5 апрель 2021, 20:42 1

Қонликўлда боғча опалар намойиш ўтказгани юзасидан маълумот берилди

Уч йил давомида қарийб 400 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйган Қонликўлдаги 1-ДМТТ директори суд томонидан лавозимига қайта тикланган. Бундан норози бўлган тарбиячилар намойиш ўтказди. Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги боғча мудирасини қайтадан лавозимидан четлаштирди.

Собиқ бош инфекционист Гулжаҳон Йўлдошевага суд ҳукми ўқилди
5 апрель 2021, 19:30

Собиқ бош инфекционист Гулжаҳон Йўлдошевага суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг собиқ бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қарийб 3,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Тошкентда ИИБда сўроқ қилингандан сўнг вафот этган фуқаро юзасидан расмий муносабат билдирилди
5 апрель 2021, 17:33 2

Тошкентда ИИБда сўроқ қилингандан сўнг вафот этган фуқаро юзасидан расмий муносабат билдирилди

Тошкентнинг Юнусобод туманида кечки пайт 3 нафар фуқаро ИИБга сўров учун олиб келинган. Фуқаролар қўйиб юборилгандан кейин тахминан 6 соатлардан сўнг улардан бирининг мурдаси топилган. Суд-тиббиёт экспертизасида марҳумнинг бир нечта касалликлари бўлгани аниқланди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
5 апрель 2021, 16:30

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 10 сўмга қимматлади ва жами 10 483 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз арзонлади.

Ҳокимликдаги машиналар четдан келадиган меҳмонлар учун керак — Шавкат Aбдураззоқов
5 апрель 2021, 16:18

Ҳокимликдаги машиналар четдан келадиган меҳмонлар учун керак — Шавкат Aбдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов ҳокимликдаги қимматбаҳо машиналар четдан келадиган меҳмонлар учун кераклигини таъкидлади. У бу орқали кўплаб инвестициялар келиши мумкинлигига урғу қаратди.

Тошкентда иситиш мавсуми 7 апрелдан якунланади
5 апрель 2021, 16:00

Тошкентда иситиш мавсуми 7 апрелдан якунланади

Пойтахт ҳокимининг қарорига мувофиқ, 7 апрелдан Тошкентда иситиш мавсуми якунланади.

Ўзбекистон аэропортларида асосий йиғим ва тарифлар 27 фоизга пасайтирилмоқда
5 апрель 2021, 15:59 1

Ўзбекистон аэропортларида асосий йиғим ва тарифлар 27 фоизга пасайтирилмоқда

Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш учун асосий йиғим ва тарифларни пасайтиради. Ушбу қарор ҳаво транспорти орқали саёҳат қилишни жамоатчилик учун янада қулайроқ қилиши кутилмоқда.

Никол Пашинян апрель ойи охирида истеъфога чиқади
5 апрель 2021, 15:58

Никол Пашинян апрель ойи охирида истеъфога чиқади

Маълум қилинишича, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосининг «ҳозирча аниқ куни маълум эмас, лекин бу апрель охирида рўй беради». 20 июнь куни эса Арманистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Навоийда 150 минг долларга ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган мансабдор шахс ушланди
5 апрель 2021, 15:52

Навоийда 150 минг долларга ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган мансабдор шахс ушланди

Навоий шаҳрида ўзига тегишли бўлмаган 200 кв/метр ер майдонини 150 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлади
5 апрель 2021, 15:13

Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта давомида республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши, бунинг оқибатида об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати марказий, шарқий ҳудудларда кундузи 23−26° илиқгача, шимолда ва жанубда 27−32° илиқгача кўтарилади.

Ўзбекистонда Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади
5 апрель 2021, 15:08

Ўзбекистонда Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади

Апрель охирига қадар Жамоат хавфсизлиги концепциясининг тасдиқланиши кутилмоқда. Ҳужжатда патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизматлари бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши бўйича янги механизмларни белгилаш кўзда тутилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг