Архив

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий эълон қилинди
7 апрель 2021, 12:17

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий эълон қилинди

Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторий эълон қилинди. Ушбу тақиқ 1 апрелдан 31 декабрга қадар амал қилади ва у ташқи реклама конструкцияларида жойлашган рекламага тааллуқли эмас.

17 майдан «Ҳаж» ва «Умра» сафарига рухсат берилиши мумкин — Дин ишлари бўйича қўмита
7 апрель 2021, 12:13

17 майдан «Ҳаж» ва «Умра» сафарига рухсат берилиши мумкин — Дин ишлари бўйича қўмита

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Камилов 17 май санасидан «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиши мумкинлигини қайд этди. У сафар масаласи Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазият барқарорлашишига боғлиқлигини қўшимча қилди.

Тошкентдан Москвага мунтазам авиақатновлар ҳар шанба куни
7 апрель 2021, 11:41

Тошкентдан Москвага мунтазам авиақатновлар ҳар шанба куни

Uzbekistan Airways 2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб, ҳар шанба куни Тошкент — Москва — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилиши ҳақида хабар берди.

Мактаблардаги муаммоларни юзимизга солиш ўрнига, ёрдам берадиган раҳбарлар кўпаяверсин — халқ таълими вазири
7 апрель 2021, 11:32

Мактаблардаги муаммоларни юзимизга солиш ўрнига, ёрдам берадиган раҳбарлар кўпаяверсин — халқ таълими вазири

Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, мактаблардаги муаммоларни ҳал этиш ўрнига, «баъзилар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишдан нарига ўта олмаяпти». У президент топшириқларини тўғри тушунган раҳбарлар бюджетдан ташқари маблағларни топиб, мактабларга ёрдам беришга ҳаракат қилишини айтди.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ташкил этилди
7 апрель 2021, 11:16

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ташкил этилди

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва хориждаги Ўзбекистон маданий бойликларни ўрганиш маркази асосида Маданий мерос агентлиги ташкил этилди.

Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи чорагида 9213 та ажрим қайд этилди
7 апрель 2021, 09:47

Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи чорагида 9213 та ажрим қайд этилди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи чорагида 9213 та ажрим қайд этилди. Статистик маълумотларга қараганда, энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида, энг кам кўрсаткич эса Қорақалпоғистонда рўйхатга олинган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 апрель 2021, 21:33

Жаҳон янгиликлари дайжести

Саудия Aрабистонида эмланганларга Рамазон ойида ҳаж зиёратига рухсат берилгани, Беларуснинг бир қатор мамлакатлардаги элчихоналарининг ёпилиши мумкинлиги, Иорданияда қиролга қарши фитна ҳақидаги хабарларга тақиқ қўйилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Forbes 2021 йил бўйича дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатини эълон қилди
6 апрель 2021, 20:14

Forbes 2021 йил бўйича дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатини эълон қилди

Forbes нашрига кўра Amazon асосчиси Жефф Безос 2021 йил бўйича дунёнинг энг бой инсони бўлди. Шунингдек, иккинчи ўриндан SpaceX ва Tesla’нинг асосий акциядори Илон Маск ва учинчи ўриндан Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялар гуруҳи президенти Бернард Арно жой олди.

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди
6 апрель 2021, 20:10

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди/

Ўзбекистон нефт-газ соҳасида йирик лойиҳалар бўйича битимлар имзоланди
6 апрель 2021, 19:00

Ўзбекистон нефт-газ соҳасида йирик лойиҳалар бўйича битимлар имзоланди

6 апрель куни Тошкентда 35 йилга мўлжалланган ва тахминий қиймати 2 млрд долларни ташкил қиладиган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» лойиҳасига молиявий маблағларни жалб этиш бўйича шартлар белгилаб олинди. Шартнома 10 йил муддатга 900 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредит линияларини жалб этиш бўйича имзоланди. Лойиҳа доирасида Сурхондарё вилоятида табиий газ захираларини қидириш ва қазиб олиш, ҳамда 5 млрд куб метр қувватга эга бўлган газни қайта ишлаш заводини қуриш назарда тутилган (реклама ҳуқуқлари асосида).

Ўзбекистонда 1 км йўлни қуриш нархи 950 минг долларни ташкил этади — Абдураҳмон Абдувалиев
6 апрель 2021, 18:39 2

Ўзбекистонда 1 км йўлни қуриш нархи 950 минг долларни ташкил этади — Абдураҳмон Абдувалиев

Ўзбекистонда 1 км йўлни қуришнинг энг қиммат нархи 950 минг долларни ташкил этиши маълум қилинди. Мазкур нархга ўтиш йўлаклари, лотоклар ва бошқаларни таъмирлаш ҳамда ўрнатиш ҳам киради. «Лекин дунёда ҳеч ким бунақа суммада йўл қурмайди», — деди Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси.

AstraZeneca вакцинаси ва тромбоз ҳолатлари ўртасида боғлиқлик борлигини тасдиқлашди
6 апрель 2021, 17:56

AstraZeneca вакцинаси ва тромбоз ҳолатлари ўртасида боғлиқлик борлигини тасдиқлашди

Европа дори воситалари бўйича агентлиги коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси ва вакцинани қабул қилганлар орасида кузатилган тромбоз ҳолатлари орасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. Агентлик ушбу ҳолатларни вакцинанинг жуда камдан-кам учрайдиган акс (ён) таъсири деб атамоқда.

Қозоғистон президенти «Спутник V» вакцинаси билан эмланди
6 апрель 2021, 17:16

Қозоғистон президенти «Спутник V» вакцинаси билан эмланди

Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанда заводида ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси билан эмланди.

Долларнинг расмий курси пасайди
6 апрель 2021, 17:02

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 15 сўмга арзонлади ва жами 10 468 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам арзонлади, евро эса бироз кўтарилди.

Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда — Алишер Қодиров
6 апрель 2021, 16:25

Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда — Алишер Қодиров

Қиймати қарийб 157 млн доллар бўлган «Биринчи резинотехника заводи» қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Завод 2018 йил августида қурилган, бироқ сифат талабга жавоб бермагани учун 100 мингта шина сотилмай қолган, бу муддат давомида UzAuto Motors 60 млн долларга шина сотиб олган. Парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ташқи қарзлар қанчалик самарали сарфланаётганини сўради.

Ёшлар иттифоқи раиси Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди
6 апрель 2021, 16:09

Ёшлар иттифоқи раиси Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

Акмал Жумабоев Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган.

Ўзбекистонда 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши COVID-19`га қарши эмланди
6 апрель 2021, 15:11

Ўзбекистонда 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши COVID-19`га қарши эмланди

Ўзбекистонда 1 апрель санасидан буён 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши коронавирус инфекциясига қарши вакцинани қабул қилди. Энг кўп эмланиш ҳолати Самарқанд вилояти (1783 нафар) ҳамда Тошкент шаҳрига (1691 нафар) тўғри келмоқда.

Газ узатиш тизимини модернизация қилиш учун Ўзбекистон $618 млнгача кредит жалб қилиши мумкин
6 апрель 2021, 15:08

Газ узатиш тизимини модернизация қилиш учун Ўзбекистон $618 млнгача кредит жалб қилиши мумкин

Молия вазирлиги, «Ўзтрансгаз», ВЭБ.РФ ва «Газпромбанк» Ўзбекистоннинг газ-транспорт тизимини модернизация қилишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Лойиҳага 618 млн долларгача кредит ажратилиши мумкин.

Туркманистонда халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқарларга ойлик устамалар белгиланди
6 апрель 2021, 15:07

Туркманистонда халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқарларга ойлик устамалар белгиланди

Туркманистонда халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқар унвонлари таъсис этилиб, унвонлар соҳибларига бир марталик пул мукофотлари ҳамда ойлик, нафақа ва стипендияларига устамалар белгиланди.

Тошкентда авиачипта сотувчи операторлар 130 минг долларни талон-торож қилишди
6 апрель 2021, 14:56

Тошкентда авиачипта сотувчи операторлар 130 минг долларни талон-торож қилишди

Тошкентда авиачипта сотувчи операторлар авиачипталар сотувидан тушган 771,2 млн сўм ва 58,7 минг АҚШ долларини кирим қилмасдан талон-торож қилишганликлари аниқланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг