16 сентябрь куни Ўзбекистонда 216 минг 245 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 млн 517 минг 178 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 10,04 фоизини ташкил қилмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 624 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 133 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.
«Uzbekistan Airways» 26 сентябрдан Тошкент — Киев — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Қатновлар 6 йилдан буён амалга оширилмаётган эди.
Қайси ҳолларда президентликка номзод ўз мақомидан маҳрум этилиши мумкин? Сайловда ташвиқотнинг қандай турларига рухсат берилган ва қайсилари тақиқланган? Сайлов кампанияси давомида номзодларга ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари учун қандай жазо чораси қўлланилади? «Газета.uz» мухбирининг номзодларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига оид саволларига МСК доимий аъзоси Баҳодир Юнусов жавоб берди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов жамиятнинг ҳукуматга бўлган ишончи ва вакцинация даражаси ўртасидаги боғлиқликка тўхталди. «Қаерда, қайси мамлакатда давлатга халқнинг ишончи юқори бўлса, вакцинация даражаси шунча юқори бўляпти», — деди вазир. У «снос» масаласи халқнинг давлат органларига ишончига таъсир кўрсатганини эсга олди.
Йўқолиб кетиш арафасида турган Бухоро кийиклари яшаётган Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКО бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Эмомали Раҳмон билан учрашуви, Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қурилиши, ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги формаси тасдиқланиши — «Газета.uz»нинг 16 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Афғонистонда хорижий визалар «қора бозори» шаклланаётгани, Хитойда 1 млрддан ортиқ аҳолининг COVID-19'га қарши тўлиқ эмлангани, SpaceX биринчи тижорат экипажини орбитага олиб чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2021 йилда қарийб 893 минг абитуриент ОТМларга имтиҳон топширди, улардан 319 минг нафари (36% га яқини) 56,7 балл тўплай олмади. Энг ёмон кўрсаткичлар Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов президентга тақдим этилган, бироқ IKEA томонидан рад этилган мебел фабрикаси қурилиши лойиҳаси тадбиркорлар томонидан таклиф сифатида айтилганини маълум қилди. IKEA компаниясининг Туркиядаги ваколатхонаси билан музокаралар олиб борилган ва томонлар дастлабки келишувга эришгани боис тақдимотга киритилган.
АҚШ, Австралия ва Буюк Британия AUKUS мудофаа альянси тузилишини эълон қилишди. Пакт доирасида Австралия ўз тарихида илк бор атом сувости кемаларини қуришга муваффақ бўлади.
Қорақалпоғистонда қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича ўтказилган тендерда Саудиянинг ACWA Power энергетика компанияси ғолиб деб топилди. Хорижий инвестициялар ҳажми 140 млн долларга баҳоланмоқда.
ДСҚ томонидан ўтказилган камерал текширувларда 16,5 мингдан зиёд юридик шахс томонидан 1,5 трлн сўмлик ҚҚС нотўғри ҳисобга олингани аниқланди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 24,94 сўмга пасайиб, 10 681,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
«Пистали» конида умумий қиймати 274 млн доллардан зиёд бўлган, таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш лойиҳаси «Навоий КМК» томонидан амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг янги намунадаги формали кийим-боши тасдиқланди. ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамбли кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
ДСҚ маълумотларига кўра, сўнгги уч йилда 6,7 трлн сўм солиқларни тўламаслик мақсадида 3500 та компания банкротлик асосида тугатилган. Ушбу корхоналар таъсисчилари янгидан корхоналар ташкил этишда давом этмоқда.
Июнь ойида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш пайтида вафот этган эди. Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди ва 2 нафар шахсга «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Душанбега жўнаб кетди. Саммит якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек ШҲТга раислик Ўзбекистонга ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг