22 августдан 5 сентябргача давом этадиган «АрМИ — 2021» Халқаро армия ўйинларидан аввал ўтказилган матбуот анжуманида мусобақада қатнашадиган иштирокчиларнинг барчаси коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди. Таъкидланишича, хорижий иштирокчилар уйига қайтиб кетишидан олдин ҳам тўлиқ текширувлардан ўтади.
Олий Мажлис Сенати аъзоси, Фарғона вилояти Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Топиболди Холдоров 79 ёшида вафот этди.
Ташқи сиёсий вазият туфайли Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими номаълум муддатгача ёпиқ бўлади.
Данғара туманида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомобили ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 855 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 371 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Бино ва иншоотларнинг бузилиши муносабати билан ҳокимиятлар тадбиркорладан 123 млрд сўм қарздор. Президент ҳокимларга 1 сентябрга қадар компенсацияларни тўлаб бериш вазифасини топширди. «Бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт», — деди у.
Ўзбекистон ҳукумати Jurabek Laboratories компаниясида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 ва «Спутник V» вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказишга розилик берди.
Қонунчиликка киритилган ўзгартишлар асосида муаллифлик ҳуқуқининг муаллиф вафотидан кейин амал қилиш муддати 50 йилдан 70 йилга узайтирилмоқда.
Токиодаги ёзги Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида енгил атлетикачилар Муҳаммад Рехсимов ва Нурхон Қурбонова Ўзбекистон байроқдорлари бўлади.
Тошкент ҳокимлиги ва пойтахт ИИББ ЙҲХББ Нурафшон айланма йўли бўйлаб 12 та чорраҳага «ақлли светофорлар» ўрнатади.
PDP Academy «Unicorn» таълим гранти доирасида 210 та талабани пулсиз ўқитади ва IT-компанияларда иш билан таъминлайди.
Тест синовларида тана ҳарорати юқори бўлгани ва COVID-19`га чалингани туфайли қатнаша олмаган абитуриентлар учун 23 август куни қўшимча тест синовлари ташкил этилади.
Афғонистонлик ҳомиладор аёл Ўзбекистон орқали эвакуация вақтида Тошкентдаги туғруқхонада ўғил фарзандни дунёга келтирди.
Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бехзот Нарматов «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
2009 йилнинг охиридан бошлаб Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида назоратсиз равишда асрий дарахтлар кесиб ташланмоқда. Биз мактаб парталарида эшитганимиз буюк аждодларимизнинг меросидан ибрат олмасдан, ўз қўлларимиз билан ватанимизни саҳрога айлантирмоқдамиз. Тарихчи Таир Гюл Темурийзодалар ўз империяларини кўкаламзорлаштиришга қандай эътибор қаратганлари, Ўрта Осиё боғчилик санъатининг дунёга таъсири ҳамда нима сабабдан ота-боболаримизнинг яшил анъаналарини давом эттиришимиз лозимлиги ҳақида сўзлаб берди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 881 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, жума куни 412 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Сабзавотли, пишлоқ ва творогли, товуқ ва помидорли, балиқли — Zira.uz мазали кишлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти, 5000 сўм ва 10 000 сўм номиналдаги янги банкноталарнинг янги дизайни, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг баёноти — «Газета.uz»нинг 20 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Охирги бир неча кунда Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистондан қарийб 2000 нафар чет давлатлар фуқаролари эвакуация қилинди, дея хабар берди ТИВ.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспортга ички бозорга нисбатан 30−40 фоиз арзонроққа сотилган, дея таъкидлади президент. Унинг сўзларига кўра, келгусида рақобат муҳитининг шаклланиши, Тошкент, Наманган ва Жиззах вилоятларида янги заводлар қурилиши натижасида автозавод ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишига тўғри келади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг