Кеча Ўзбекистонда 897 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 546 нафар кишида пневмония аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди.
Қибрай туманида беш киши шафқатсиз равишда ўлдирилди, гумондор қўлга олинди.
Ўзбекистонга COVAX механизми доирасида АҚШдан 3 миллион доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Ушбу вакцина бутун мамлакат бўйлаб 18 ёшдан ошган фуқароларни эмлашда қўлланилади. Кузда AstraZeneca ва Pfizer вакциналарини етказиб бериш режалаштирилган.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг еттинчи кунида тўртта спорт тури бўйича 5 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Қорақалпоғистонинг Тахиатош туманида маст ҳолда ИИБга олиб кетилган фуқаро вафот этди. Фуқаронинг яқинлари унинг ўлимида профилактика инспекторини айбламоқда. Ҳозирда ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечириб, самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашди. Шавкат Мирзиёев ундан машинанинг қулайликлар, ойлик маоши, ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўради. «11−12 млн, кўтарилиб боряпти ҳозир. Уйим йўқ эди, уйли бўлдим. Ҳозир Malibu автомашинам бор», — деди ҳайдовчи.
Туркиядаги ўрмон ёнғинлари, Бразилияда қор ёққани, Малайзия мухолифатининг мамлакат бош вазирини истеъфога чиқишга чақираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган 18 млн сўмлик пойабзаллар тақдим этди. Адлия вазирлиги буни «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади. Шунингдек, Тошкент адлия бошқармаси пойтахтдаги давлат органларида давлат рамзларидан фойдаланишда 363 та қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаган. Натижада, 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.
Ўзбекистон ўзбек спортчилари иштирокидаги икки бокс жанги натижаларидан норози бўлиб, Токиодаги Олимпия ўйинлари комиссиясига мурожаат қилди. Комиссия беш нафар ҳакам фаолиятини экспертлар кузатаётгани, бироқ жанглар натижалари қайта кўриб чиқилмаслигини маълум қилди.
Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилиши, Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиққа ташрифи, Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 17,9 млн доза вакцина олиб келиниши режалаштирилаётгани — «Газета.uz»нинг 29 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Rost24 нашри Зангиотадаги «Ибрат» маҳалласида болалар майдончаси очилиш маросимидан сўнг у ерга тўшалган сунъий қоплама йиғиштириб олингани ҳақида хабар қилди. Туман ҳокимлиги сунъий майсазор кун иссиқлиги сабабли яроқсиз ҳолга келганини ва янгиси билан алмаштирилишини маълум қилди.
Сурхондарё вилояти Денов туманида икки нафар ИИО ФМБ профилактика инспектори ёрдамчилари фуқарони бир неча бор уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда фуқаро шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш онлайн рўйхатдан абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 1 август санасидан бошланади.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайлови учун бешта партиянинг ваколатли вакилларини рўйхатга олди. Улар МСК мажлислари, ҳужжатларни топшириш, имзо варақалари тўғри тўлдирилганини текшириш, овозларни санаб чиқиш жараёнларида иштирок этади.
Бухоро шаҳрида маиший техника, мебель, сантехника воситалари, спорт анжомлари ва бошқа кўплаб маҳсулотлар муддатли тўлов асосида сотиладиган «ISHONCH» дўконлар тармоғининг филиали иш бошлади.
1 ноябргача Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилмоқда. Ҳозирга қадар республика бўйлаб 5,4% аҳоли инфекцияга қарши тўлиқ эмланган. Энг юқори кўрсаткичлар Наманган, Андижон, Жиззах ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.
Долларнинг расмий курси 23,03 сўмга пасайди ва жами 10 625,00 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Марказий банк берган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг июнь ойи якунлари бўйича йиллик инфляция даражаси май ойида кузатилгани каби 10,9 фоизни ташкил этиб, сўнгги тўрт-беш ойдан бери деярли ўзгаришсиз шаклланмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг I ярим йиллигида ялпи ички маҳсулот реал ҳажмда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга ошди.
Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 17,9 млн доза вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда. Улар орасида Pfizer/Bio N Tech вакцинасининг 1,2 млн дозаси олиб келиниши ҳам кўзда тутилган.
Jurabek Laboratories томонидан «Спутник V» вакцинасининг биринчи намунаси ишлаб чиқилиб, Гамалея институтига текшириш учун юборилган. Ижобий жавоб олингач ва Россиядан хом-ашё келтирилгач, Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қуйиш август ўрталарида бошланиши мумкин. Jurabek Laboratories ишлаб чиқариш директорининг маълум қилишича, компания биринчи босқичда 2 млн доза «Спутник V» ва 10 млн доза хитой-ўзбек вакциналарини ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг