Давлат компаниялари учун индивидуал тарзда давлат харидларини тендерсиз ўтказишнинг мавжуд талаблари бекор қилинди. Уларга давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ва ОАВда эълон қилиш мажбурияти юклатилди.
27 июнь куни Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжоновнинг «Алламжонов айбдор» номли китоби омма учун тақдим этилди. Блогер Мирзаёр Эркинов «Газета.uz» учун мақоласида муаллифнинг асардаги асосий фикрлари ва китобда келтирилган қизиқарли воқеалар тафсилоти ҳақида ёзади.
Долларнинг расмий курси 19,94 сўмга пасайди ва жами 10 593,60 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Яшнобод туманида Matiz уч қаватли йўл айланмасининг иккинчи қаватидан пастга тушиб кетди. Oқибатда ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Тошкент метросидаги носозликлар ортидан Транспорт прокуратураси метрополитен фаолиятини ўрганиб, инсон омилига боғлиқ бўлган 650 та камчиликни аниқлади. Метродаги муаммоларни ҳал этиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилгани айтилди. Қолаверса, «Тошкент метрополитени» йўловчилар сонини ошириб, кунлик даромадни 560 млн сўмга чиқариш, рекламадан тушадиган даромадни эса 6 ойда 4,1 млрд сўмга етказишни режа қилаяпти.
Ҳукумат жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади. Банклар, фонд биржалари, адвокатлар ва нотариуслар шубҳали операциялар тўғрисида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига хабар беришлари мажбурий этиб белгиланди.
Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган бир гуруҳ Тошкент вилояти спортчиларига уй, Spark русумли автомобиллар ҳамда пул мукофотлари топширилди. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев мусобақадан олдин спортчиларнинг кайфиятини кўтариш кераклиги ҳақида айтган эди. «Қанча уларни эътироф этсак уларда ғалабага эҳтиёж пайдо бўлади», — деган эди президент.
5 июлга ўтар кечаси «Толибон» кучлари Афғонистоннинг Бадахшон провинциясидаги олтита округни ўз назоратига олди. Тожикистон қўшни давлат ҳудудига чекинган Афғонистон ҳукумат қўшинларининг 1000 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини қабул қилди.
Ҳафтанинг катта қисми давомида ҳаво ҳарорати +41…+43, жанубда ва чўл ҳудудларида +44…+46 даражагача бўлиши кутилмоқда. Жума кунидан бошлаб республика ҳудудига салқин ҳаво массалари кириб келади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашади. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот ва Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш режалаштирилган.
Ўзбекистонда TikTok, Twitter ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоқлар фаолиятига чеклов қўйилганидан сўнг, VPN дастурига талаб бирданига ортди. Сўнгги марта бундай ҳолат 2018 йилнинг кузида, Facebook ва YouTube блокланганида кузатилган эди.
Кеча Ўзбекистонда 475 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 304 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Бугун тунда Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. 10 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти келтирилган эди.
Филиппиннинг жануби-ғарбий қисмида C-130 самолёти қулаши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди. Улар орасида 47 нафар ҳарбий ва 3 нафар тинч аҳоли вакиллари бор. Ҳодиса натижасида 49 нафар аскар жабрланган.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ёшлар кўпроқ китоб ва газеталарни ўқишлари учун ижтимоий тармоқларни бир ойга ёпишни таклиф қилди. Ўз навбатида, депутат Расул Кушербаев ахборот асрида ижтимоий тармоқларни чеклашни кулгули ва абсурд қарор деб атади.
Жомбой туманидаги «Зарафшон Миллий табиат боғи»нинг 1,5 гектар майдонида ёнғин содир бўлди. Ёнғин олти соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
«Эль-классико»нинг бўлиб ўтадиган саналари, ЖЧ саралаш учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими, Жалолиддин Машариповнинг «Ан Насср» жамоасига қайтиши — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
ССВ қуёш урганда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тавсиялар берди. Иссиқдан сақланиш учун ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, танага ёпишмайдиган кийимларни кийиш кераклиги айтилди. ФВВ энг иссиқ вақт — 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмасликни тавсия қилди.
Ўзбекистон ҳукумати июль ойининг биринчи ярмида мамлакатга иссиқ ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан шошилинч чоралар кўришга киришди. Унга кўра, аҳоли гавжум жойларда вақтинчалик тиббиёт пунктларини ташкил этиш, дарё ва кўллар, аҳоли дам олиш масканларида хавфсизлик масалаларини кучайтириш, электр энергияси ва табиий газ таъминоти тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш зарур.
Ўзбекистон январь-май ойларида қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,3 минг тоннага кўп.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг