Архив

Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини прогноз қилди
6 январь 2021, 11:42

Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини прогноз қилди

Жаҳон банкининг прогнозларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2021 йил 4,3%га, 2022 йилда 4,5% га ўсиши кутилмоқда. Марказий Осиё минтақасида иқтисодий ўсиш суратлари 3%гача етиши тахмин қилинган.

Вьетнамда ҳукуматни танқид қилган журналистлар «ҳукуматга қарши пропаганда учун» қамалди
6 январь 2021, 11:38

Вьетнамда ҳукуматни танқид қилган журналистлар «ҳукуматга қарши пропаганда учун» қамалди

Вьетнамда уч нафар мустақил журналист-блогерларга бир кунлик суд жараёнида 11 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. Улар «давлат сиёсатига қарши материаллар ва маълумотлар тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишда» айбдор деб топилди.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
6 январь 2021, 10:52

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган фан олимпиадасига ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаёган машина ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи вафот этди.

Сурхондарё ҳокимлиги сайти ҳужумга учради
6 январь 2021, 10:22 1

Сурхондарё ҳокимлиги сайти ҳужумга учради

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради. Хакерлар вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтакланганлигини айтмоқда.

«Ҳеч ким қозоқларга бундай катта ҳудудни совға қилмаган» -Тоқаев
6 январь 2021, 10:02 2

«Ҳеч ким қозоқларга бундай катта ҳудудни совға қилмаган» -Тоқаев

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига шубҳа билан қараган чет элликларнинг провокацияларига қарши туришга чақирди.

1 январдан нималар ўзгарди?
5 январь 2021, 22:02

1 январдан нималар ўзгарди?

2021 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигидаги асосий ўзгаришлар ва бошқа янгиликлар ҳақидаги умумий маълумот тайёрланди.

Навоийда «Matiz» ағдарилиб кетди, бир киши вафот этди
5 январь 2021, 17:38

Навоийда «Matiz» ағдарилиб кетди, бир киши вафот этди

Навоий вилоятида «Matiz» автомашинаси чўл ҳудудига ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, йўловчи сифатида кетаётган 30 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Барча таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус курслар жорий этилади
5 январь 2021, 17:15

Барча таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус курслар жорий этилади

Болалар боғчаси, мактаб ва олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус курслар жорий этилади. Бунга хорижий ташкилотлар экспертлари жалб қилинади. Ўқув материалларини тайёрлаш учун эса ягона методологик талаблар ишлаб чиқилади.

Наманганда «Nexia» ва «Cobalt» тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди, 4 киши жароҳатланди
5 январь 2021, 16:57

Наманганда «Nexia» ва «Cobalt» тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди, 4 киши жароҳатланди

Наманган вилоятида «Nexia» ва «Cobalt» автомашиналари иштирокида тўқнашув рўй берди. ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди, 4 киши жароҳатланиб, турли ташхислар билан шифохонага ётқизилган.

Саудия Арабистони уч йиллик блокададан сўнг Қатар билан чегарани очди
5 январь 2021, 16:39

Саудия Арабистони уч йиллик блокададан сўнг Қатар билан чегарани очди

Саудия Арабистони Қатар билан муносабатларни яхшилаш бўйича келишув имзолайди. Унга кўра, мамлакатлар ўртасидаги 2017 йилда ёпилган чегаралар, шу жумладан, ҳаво ва денгиз чегаралари очилади.

Тошкентда Каримов даврида ёпилган яна бир йўл қайта очилмоқда
5 январь 2021, 16:38 1

Тошкентда Каримов даврида ёпилган яна бир йўл қайта очилмоқда

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент ва Мустақиллик кўчаларини боғлайдиган йўл орадан беш йил ўтиб қайтадан автомобиллар ҳаракати учун очиладиган бўлди. Бу йўл беш йил давомида автотураргоҳ вазифасини бажараётган эди.

Жиззахда 2 ойлик чақалоғини ўлдириб қўйган ота 5 йилга қамалди
5 январь 2021, 16:15

Жиззахда 2 ойлик чақалоғини ўлдириб қўйган ота 5 йилга қамалди

Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, фарзандини ўлдириб қўйди. Унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

2020 йилда чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар эълон қилинди
5 январь 2021, 16:12

2020 йилда чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар эълон қилинди

2020 йил бўйича Ўзбекистондаги энг машҳур исмлар Солиҳа ва Муҳаммадали бўлди. Ушбу исмлар 2019 йилда ҳам энг кўп қўйилган исмлар бўлган эди.

Туркияда ўзини ўнинчи қаватдан ташлаган ўзбекистонлик бўйича расмий муносабат билдирилди
5 январь 2021, 16:06

Туркияда ўзини ўнинчи қаватдан ташлаган ўзбекистонлик бўйича расмий муносабат билдирилди

2 январь куни Туркиянинг Измир шаҳрида ўзини ўнинчи қаватдан ташлаб вафот этган Ўзбекистон фуқароси 18 ёшда бўлганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, ТИВ 46 ёшли яна бир ўзбекистонлик эркакнинг вафоти ҳақида ҳам хабар берди.

Жарималар, йўл-транспорт ҳодисалари, ёпилган йўллар ва бошқа маълумотларни бериб борадиган мобил илова яратилди
5 январь 2021, 15:30

Жарималар, йўл-транспорт ҳодисалари, ёпилган йўллар ва бошқа маълумотларни бериб борадиган мобил илова яратилди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан йўл ҳаракати соҳасида интерактив хизматларни тақдим этиш бўйича Road24 ахборот тизимини жорий этмоқда. Тизим орқали йўллардаги ҳодисалар, вақтинча ёпилган йўллар, янги ўрнатилган йўл белгилари ва автожарималар ҳақида маълумот олиш мумкин.

Сурхондарёда пиёданинг умрига зомин бўлиб, яширинган ҳайдовчи топилди
5 январь 2021, 14:40 1

Сурхондарёда пиёданинг умрига зомин бўлиб, яширинган ҳайдовчи топилди

Сурхондарёда пиёданинг вафотига сабабчи бўлиб воқеа жойидан қочиб кетган хайдовчи топилди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

2020 йил — Aндрей Прохожий манзараларида
5 январь 2021, 14:21

2020 йил — Aндрей Прохожий манзараларида

Фотосуратчи Aндрей Прохожий 30 йилдан ортиқ вақтдан буён тоғ туризми билан шуғулланади. «Газета.uz» ундан ўтган йил фотосуратлари билан бўлишишини сўради.

Газ қуйиш шоҳобчалари хизмати кунига 10 соат қилиб қўйилди
5 январь 2021, 13:37

Газ қуйиш шоҳобчалари хизмати кунига 10 соат қилиб қўйилди

Магистрал газ қувурларида газ босимини тиклаш учун 4 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг аксарият газ қуйиш компрессор шоҳобчалари (АГҚШ) чекланган режимда ишлайди. Энергетика вазирлигининг таъкидлашича, ёқилғи қуйиш шоҳобчалари фақат соат 5:00 дан 15:00 гача ишлайди.

Тошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилади
5 январь 2021, 12:17

Тошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилади

7 январь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий театри олдида очиқ муз майдони ишга туширилади. Очилиш маросимида Россия муз спорт юлдузи Алексей Ягудин иштирок этади. Бир ой давомида муз майдони бўйлаб турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент-Термиз автомобиль трассаси реконструкциясига 40 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади
5 январь 2021, 11:57

Тошкент-Термиз автомобиль трассаси реконструкциясига 40 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади

Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликда узунлиги 21 км бўлган Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг иккита участкасини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳага 35,1 млн доллар миқдорида кредит ажратилиши кўзда тутилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг