Ҳукумат қарори билан Жиззахда Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилди. Битирувчиларга Ўзбекистон ва Ҳиндистонда тан олинадиган диплом берилади. Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратилади.
Бухоро вилоятида вояга етмаган 14 ёшли қизни зўрлаб, кейинчалик уни қўрқитиб, ишқий муносабат қилишга мажбурлаб келган 32 ёшли эркакка уч йил қамоқ жазоси тайинланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йил Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши 52,11 фоизни ташкил этган. Мараказий Осиёнинг бошқа давлатларида эса бу кўрсаткич нисбатан пастроқ. Тожикистон ЯИМда яширин иқтисодиёт 40,7 фоизни, Қозоғистонда 36,6 фоизни ва Қирғизистонда эса 30,5 фоизга тўғри келган.
Қозоғистон cавдо ва интеграция вазири Бахит Султонов Ўзбекистонга сафари давомида иккита шартнома имзолашга эришди. Хусусан, Қозоғистон компанияси ўзбек гилосини кейинчалик Дубай савдо тармоқларида сотиш учун харид қилишни режалаштирмоқда.
Кеча Ўзбекистонда 487 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 647 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Европа чемпионатининг нимчорак финал учрашувлари якунига етди ва чорак финал жуфтликлари номи аниқ бўлди. Чорак финал ўйинлари 2 ва 3 июль кунлари ўтказилади. Мазкур босқичдаги қарама-қаршиликлар орасида Бельгия — Италия, Украина — Англия баҳслари ўрин олган.
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида бир неча такси ҳайдовчилари қоидабузарликларни суратга олган 2 нафар фуқарони калтаклашди. Таксичилар уларнинг суратга олган телефонини тортиб олишган ва Spark автомашинасига моддий зарар етказган.
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши кутилмоқда. Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров бунга ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошиб бораётганлигини сабаб қилиб кўрсатди. Депутат Дониёр Ғаниев бундай ҳолатлар ички ишлар органлари ходимларининг соғлиғига зарар бўлаётганлигини таъкидлади.
Ўзбекистонга хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги 1 млн дозаси олиб келинди.
Коронавирус тарқалиши сабабли 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилди. Лекин оммавий тадбирларни ушбу чекловларга амал қилмаган ҳолда ташкиллаштириш давом этмоқда, жамоат транспортида уларга риоя қилишнинг эса иложи йўқ.
Қашқадарё вилоятида 28 июндан ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 22:00 гача рухсат берилади. Шунингдек, карантин бўйича бошқа бир қатор тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.
Эстония президентининг БМТда аёллар ва болалар ҳуқуқлари жаҳон ҳимоячиси бўлгани, Покистонда TikTok’нинг блоклангани, Беларуснинг «Шарқий шериклик» ташаббусидаги иштирокини тўхтатаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Мудофаа вазири барча куч тузилмаларининг жанговар шайлигини синовдан ўтказиши, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали суҳбати, Жаҳонгир Отажоновнинг ҳақоратомуз видео чиқишларига Тошкент ИИББнинг муносабати, UzReport TV Beeline`ни судда ютиши — «Газета.uz»нинг 29 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 1 июнда 4,7 фоиз ёки 14 трлн сўмга етди, ўтган йил бошида бу кўрсаткич 2,1 фоизни ташкил этган эди. NPL ЎзМБ, «Агробанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», Халқ банки, «Қишлоқ қурилиш банк» ва бошқаларда ўсди.
Долларнинг расмий курси 18,47 сўмга кўтарилди ва жами 10 605,30 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
Пойтахт ЙҲХБга ORA IQ русумли электромобиллар фойдаланишга топширилди. Тажрибанинг мақсади ушбу транспорт воситасининг ички ишлар идораларида ишлатиладиган автоуловларга нисбатан устунлиги ёки камчиликларни ўрганишдан иборат, дея қайд этди бошқарма.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Давлат аппарати ҳажмини қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ижро этувчи ҳокимият ва бошқарувнинг давлат органлари тузилмасининг оптималлаштирилиши, такрорланадиган ва кераксиз функцияларнинг йўқ қилиниши, шунингдек, давлат аппаратини сақлаш учун бюджет маблағларининг тежалишига олиб келади.
UzReport TV муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилганлиги даъвоси бўйича Beeline`ни судда ютди. Суднинг қарорига кўра, жавобгарга Beeline TV мобил иловасидан UzReport TV ҳамда Futbol TV телеканалларини олиб ташлаш, келгусида ушбу телеканалларни UzReport TV ахборот агентлиги билан шартнома тузмасдан намойиш этмаслик мажбуриятлари юкланди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6% га ва 2020 йилда 6% га ўсишини прогноз қилмоқда.
Идоравий норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартишлар киритилди. Эндиликда ҳужжатлар лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари юзасидан коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист тўлдирилади, бир нечта идоралар фаолиятига тааллуқли НҲҲ лойиҳаси эса улар ўртасида ягона электрон тизим орқали келишилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг