Тўлиқ эмланган АҚШ фуқароларига очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилди. Одам гавжум жойлар бундан мустасно. АҚШ президенти Жо Байден мамлакат аҳолисини эмлашни кечиктирмасликка чақирди.
Давлат тест маркази 2021 йил кириш имтиҳонлари учун тарих, математика, кимё, физик, биология, она тили, инглиз тили ва бошқа фанлардан намунавий тест саволларини эълон қилди. Барча тестлар.
Ўзбекистонда 27 апрелдан бошлаб ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни вакцинация қилиш жараёнлари бошланди.
27 апрель куни Ўзбекистонда 34 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди. Жами мамлакат бўйича эмланганлар сони 600 минг нафардан ошди.
Президент Шавкат Мирзиёев фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли эканлигини белгиловчи қонунни имзолади. Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат қилиб қўйилди.
Наманганда «KIA» русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда кетаётган велосипедчини уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Наманган вилоятида ВАЗ-2106 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Самарқанда битта ва Тошкентда учта олийгоҳлар масофавий таълим тизимига ўтди.
Туризм ва спорт вазирининг маънавий-маърифий масалалар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Ўткир Саидов Туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризми бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Наманган вилоятида шаръий турмушдаги хотинини мунтазам қийнаб, дўппослаб келган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Тиббий экспертизада жабрланувчининг танасида енгил тан жароҳатлари аниқланган. Ижтимоий тармоқларда эр хотинини арқон билан боғлаб, кетмон дастаси сингунча калтаклаганлиги айтилмоқда.
АГМК футболк жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида 5-тур учрашувни «Ал Ҳилол» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 0:3 ҳисоби қайд этилди ва унда «Ал Ҳилол» ғалабага эришди.
Тошкентлик йигит тезликни оширгани учун жаримага тортилганидан сўнг икки дўсти билан унинг қоидабузарлигини қайд этган радарни тош отди.
Нурафшонда содир бўлган ва бир кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш маиший эҳтиёжлар учун табиий газни ўғрилаш натижасида содир бўлган. «Ҳудудгазтаъминот» квартира эгаси газ қувурларини канализация сифони билан улаганини маълум қилди.
Нурмат Отабеков ҳозирги кунда коронавирусга қарши вакциналар фақат давлат буюртмаси асосида олиб келинаётгани, вакцинация фақатгина давлат тиббиёт муассасаларида олиб борилаётганини маълум қилди. Кейинчалик вакциналарга давлат буюртмаси шакллантирилаётганда хусусий сектор эҳтиёжини ҳам эътиборга олиш режалаштирилмоқда.
«Ҳозирда фақат музокаралар бошланган. Ҳеч қандай ҳужжат имзолангани йўқ. Тўрт босқич ўтади, ўшандан кейингина имзоланади», — деди Қирғизистон президени Садир Жапаров Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида. Унинг сўзларига кўра, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш комиссияси таркибига маҳаллий аҳолидан ҳам киритиш режалаштирилмоқда.
Беларусда «дўстона бўлмаган мамлакатлар» товарларини сотадиганларга маъмурий жавобгарликнинг эълон қилингани, ЖССТнинг Ҳиндистонга 2,6 минг ходимини юборгани, Россия ва Тожикистоннинг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Январь-март ойларида Ўзбекистондан жами 4094 киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун жўнаб кетган ва 578 киши Ўзбекистонга кўчиб келган. Кўчиб кетганларнинг энг катта қисми Қозоғистонга тўғри келади.
Санитария-эпидемиология хизмати «Спутник V» вакцинаси билан эмланиш пуллик эканлиги тўғрисидаги хабарларни рад этди.
Долларнинг расмий курси 18 сўмга арзонлади ва жами 10 529 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал учрашувлари дастлабки ўйинлари доирасида «Реал Мадрид» ва «Челси» жамоалари ўртасида футбол баҳси бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг