Архив

Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси фаолиятини сарҳисоб қилди
9 октябр 2024, 17:00

Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси фаолиятини сарҳисоб қилди

Тошкентда Ўзбекистон Этноспорт ассоциациясининг конференцияси бўлиб ўтди, унда ривожланишнинг янги йўналишлари тасдиқланди ва миллий спорт федерациялари билан меморандумлар имзоланди.

Сентябрда қишлоқ хўжалиги ва саноатда бизнес муҳити яхшиланди, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иқтисодий фаоллик пасайди
9 октябр 2024, 15:58

Сентябрда қишлоқ хўжалиги ва саноатда бизнес муҳити яхшиланди, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иқтисодий фаоллик пасайди

ИТИМ сўровномасига кўра, сентябрь ойида қишлоқ хўжалиги ва саноатда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланди, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иқтисодий фаоллик пасайиши кузатилди. Компанияларнинг умидлари бироз пасайди, энг сезиларли оптимизм пасайиши қурилиш ва хизматларда рўй берди.

Кимё бўйича Нобель оқсиллар соҳасида изланишлар қилган олимларга берилди
9 октябр 2024, 15:22

Кимё бўйича Нобель оқсиллар соҳасида изланишлар қилган олимларга берилди

Дэвид Бейкер, Демис Хассабис ва Жон Жумпер 2024 йилги кимё бўйича Нобель мукофоти совриндорлари бўлди. Олимларга мукофот сунъий интеллектдан фойдаланиб, оқсиллар тузилишини аниқлагани ва янги турларини яратишдаги ишлари учун тақдим қилинди.

Multicard`дан Visa Direct билан карталарсиз дунё бўйлаб тезкор пул ўтказиш имкони пайдо бўлди
9 октябр 2024, 15:00

Multicard`дан Visa Direct билан карталарсиз дунё бўйлаб тезкор пул ўтказиш имкони пайдо бўлди

Multicard`дан Visa Direct ёрдамида дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатига валюта карталарисиз дарҳол пул ўтказиш мумкин. Халқаро пул ўтказмаларидан Uzcard, Humo ва Multicard карталари эгалари фойдалана олади.

Ўзбекистонда Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди
9 октябр 2024, 14:39

Ўзбекистонда Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузурида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди. У давлат хизматчиларининг шахсий ва профессионал диагностикаси, уларнинг касбий билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ва психологик сўровлар ўтказиш билан шуғулланади.

Санъатга нисбатан расмий ёндашув ҳеч қачон уни кўзга кўринарли қилиб қўймайди
9 октябр 2024, 14:37

Санъатга нисбатан расмий ёндашув ҳеч қачон уни кўзга кўринарли қилиб қўймайди

Бу йил MOCFEST янги форматда ўтказилди. Ташкилотчилар «фестиваллар фестивали» ғоясидан воз кечиб, унга «ягона мультимедиа тадбири» сифатида ёндашди. Виктория Абдураҳимова тасвирий санъат қандай қилиб фестивалнинг соясида қолиб кетгани ва нима учун бунга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида мушоҳада юритади.

Тошкентда темирйўл ходими поезд босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
9 октябр 2024, 14:30

Тошкентда темирйўл ходими поезд босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Янгиҳаёт туманидаги темирйўл ҳудудида 36 ёшли эркак поезд босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. У темирйўлда кондуктор лавозимида ишлаган.

Бухорода ўқувчилар вафот этган ЙТҲда айбдор деб топилган автобус ҳайдовчиси 9 йилга қамалди
9 октябр 2024, 13:42

Бухорода ўқувчилар вафот этган ЙТҲда айбдор деб топилган автобус ҳайдовчиси 9 йилга қамалди

Когон туманида театрга кетаётган ўқувчилар бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашиши ортидан 2 нафар ўқувчи вафот этганди. Автобус ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қашқадарёда чўлланишга қарши «Селхона ташкил этиш» лойиҳаси бажарилмоқда (фото)
9 октябр 2024, 12:22

Қашқадарёда чўлланишга қарши «Селхона ташкил этиш» лойиҳаси бажарилмоқда (фото)

Қашқадарёда ўсимлик дунёсини яхшилаш ва тупроқ емирилиш эрозиясини олдини олиш мақсадида «Селхона ташкил этиш» грант лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унга кўра, Қамаши туманидаги лалми ер майдонларда табиий қор ва ёмғирлардан ҳосил бўладиган сувлар бир жойга жамғарилади.

Мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечикиши сабабларини тушунтирди
9 октябр 2024, 12:10

Мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечикиши сабабларини тушунтирди

Ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. ММТВ ахборот тизимида техник муаммолар бўлганини айтди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 9 октябрь тонгига қадар ўқитувчиларнинг 95 фоизига ойлик тушганини маълум қилди. Қонунчиликда иш ҳақи кечиккани учун компенсация назарда тутилган.

Марбург вирусини олдини олиш мақсадида чегарадаги санитария назорат пунктлари ҳушёрлиги оширилди — СЭС
9 октябр 2024, 11:39

Марбург вирусини олдини олиш мақсадида чегарадаги санитария назорат пунктлари ҳушёрлиги оширилди — СЭС

Санэпидқўмита Ўзбекистонда марбург вируси иситмасини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётгани ва «жиддий хавотирга ўрин йўқ»лигини билдирди. Чегаралардаги санитария назорат пунктларининг ҳушёрлиги оширилди, гумонланганларни ўз вақтида аниқлаб, изоляторларга алоҳидалаш белгиланди.

«Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси Ҳуснутдин Хосилов лавозимидан озод этилди
9 октябр 2024, 10:51

«Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси Ҳуснутдин Хосилов лавозимидан озод этилди

Декабрь ойидан бери «Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган Ҳуснутдин Хосилов ўз аризасига биноан ишдан кетди. У ўтган йили компания раиси лавозимида ишлаган вақтида тизимда сусткашликка йўл қўйгани ортидан ишдан олинганди.

Давлат олийгоҳлари ҳудудида боғчалар ташкил этишга рухсат берилди
9 октябр 2024, 10:49

Давлат олийгоҳлари ҳудудида боғчалар ташкил этишга рухсат берилди

Президент фармони билан давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.

Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатларни қабул қилувчи телефон рақамларини кўпайтирди
9 октябр 2024, 10:22

Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатларни қабул қилувчи телефон рақамларини кўпайтирди

Энергетика вазирлиги қуёш панеллари ўрнатишга мажбурловга учраган тадбиркорлар учун мўлжалланган телефон рақамлари сонини кўпайтирди. Аввал эълон қилинган рақамга 1 суткадан кўпроқ вақтда 1232 та қўнғироқ бўлган.

Қозоғистон АЭС қуриш бўйича халқаро консорциум тузишни режалаштирмоқда
8 октябр 2024, 23:09

Қозоғистон АЭС қуриш бўйича халқаро консорциум тузишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ҳукумати АЭС қуриш бўйича бештагача давлатни ўз ичига оладиган халқаро консорциум тузиш ниятида. Етказиб берувчиларни танлаш бўйича қарор келаси йили қабул қилинади.

Сурхондарёда «Жигули» каналга тушиб кетди
8 октябр 2024, 22:43

Сурхондарёда «Жигули» каналга тушиб кетди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ҳайдовчи қўл тормозини кўтаришни унутгани сабабли «ВАЗ-2016» машинаси Занг каналига тушиб кетди. У махсус техникалар ёрдамида олиб чиқилди.

8 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
8 октябр 2024, 22:20

8 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Москвада ўтказилган навбатдаги МДҲ саммити, атом энергетикаси лойиҳаларига қизиқиш билдираётган Saneg, онлайн кредит ажратишга доир вақтинчалик тартиб, депутатлик сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш саналари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Исроил Ливан жанубида қуруқликдаги операцияни кенгайтирмоқда
8 октябр 2024, 22:10

Исроил Ливан жанубида қуруқликдаги операцияни кенгайтирмоқда

Исроил Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ»га қарши қуруқликдаги операциясини кенгайтирганини маълум қилди. Гуруҳ Исроил ҳудудига юзлаб ракеталар учирди. Сўнгги уч ҳафта ичида Ливанда 1400 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Қорақалпоғистон транспорт вазири в.б. тайинланди
8 октябр 2024, 21:54

Қорақалпоғистон транспорт вазири в.б. тайинланди

Парахат Каипбеков Қорақалпоғистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи бўлди. У бунгача хусусий секторда, шунингдек, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари сифатида ишлаган.

Самарқандда МДҲнинг сунъий интеллектни ривожлантиришга доир конференцияси ўтказилади
8 октябр 2024, 21:22

Самарқандда МДҲнинг сунъий интеллектни ривожлантиришга доир конференцияси ўтказилади

Москвада бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари йиғилишида махсус хизматларнинг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди. Ўзбекистон президенти Самарқандда сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига оид конференция ўтказишни таклиф қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг