АҚШ ва G7 нинг бошқа давлатлари Исроилни Эроннинг ядровий объектларига зарба беришдан огоҳлантирди. Ғарб ОАВ объектлар Теҳрон ракета ҳужумига жавобан Тель-Авив учун нишон бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.
Uzbekistan Airways 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябргача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга 15 фоизгача чегирма элон қилди.
UPay тўлов хизмати қимор ўйинлари билан боғлиқ транзакциялар туфайли Марказий банк чекловларига учради. Хизматнинг бош компанияси ҳисобланган Humans Марказий банк қароридан норози эканини билдириб, регуляторнинг ҳаракатлари қонунга зид эканлигини таъкидлади.
Янгийўлда 4 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этишда гумонланаётган 41 ёшли эркак ушланди. Ўрганишлар давомида унинг ёнида гиёҳвандлик моддаси топилди. Шунингдек, у руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Антикоррупция агентлиги таҳлилига кўра, 2024 йилнинг ярим йиллигида банклар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари тизимида коррупцияга оид жиноятчилик камайди. Мактаб ва боғча таълими вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ходимлари орасида эса ортди.
Ўзбекистон сенаторлари ўтган йилнинг май ойида президентнинг Хитойга ташрифи чоғида имзоланган Хитой билан махфий маълумотларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
Янгийўл туманининг Туябўғиз қишлоғида фуқаро уйида ноқонуний сақланувчи 30 дан ортиқ кобра илон қочиб кетди (Экология бошқармасига кўра, қўйиб юборилган). Ҳозирда ишчи гуруҳ хонадонларда дорилаш ишларини олиб бормоқда, фуқароларга уй ҳайвонларини вақтинча тутқунликда сақлаб туриш тавсия қилинди.
Les Ailes Ўзбекистон ёшларини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги лойиҳага қўл урди. Кампания қаҳрамонлари ўзларининг ўсиш тарихларини айтиб беради.
Хонанда Жаҳонгир Отажонов Zeekr автомобилида аҳоли пунктидан ташқарида 195 км/соат тезликкача чиқди (рухсат этилган тезлик 100 км/соат). У видеони Instagram’га жойлади. Бу сўнгги кунларда йўл ҳаракати қоидалари намойишкорона бузилган биринчи ҳолат эмас. ЙҲХХ тегишли чора кўрилишини маълум қилди.
Yandex Maps иловасида энди ўзбек тилида овозли навигация мавжуд. У автомобилда йўналиш бўйлаб юришга ёрдам беради.
Ўзбекистон президенти ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Иссиқкўлдаги 4 та пансионатни расмий Тошкентга бериш ҳақидаги халқаро шартномани тасдиқлади. Унга кўра, учта банк ва механика заводи реконструкцияни якунлаши ва у ерда меҳмонхона комплексларини ташкил этиши керак бўлган мулк ҳуқуқини олади.
Ўзбекистон Багама ороллари билан дипломатик алоқа ўрнатди. У Ўзбекистон билан муносабатлар ўрнатган 155-давлат бўлди.
Пойтахтда Америка технологиялар университети очилди. Унда муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари ўқитилади. 2024/2025 ўқув йилида Халқаро савдо ва Дастурий муҳандислик йўналишида ўқиш бошланади.
Қоракўл туманида Lacetti тунда пиёдалар ўтиш жойида қизил чироқда ўтаётган 3 нафар ўқувчи қизнинг 2 нафарини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида улардан бири вафот этди, бошқаси шифохонада даволанмоқда.
Пискент туманидаги кўприк устидан юк машинаси ўтаётган вақтда қулаб тушди. Ҳодиса вақтида кўприкда одамлар бўлмаган. Юк машина ҳайдовчиси соғлиғига зиён етмаган.
Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги нотинч вазият сабаб «хавфсизликни таъминлаш мақсадида» парвозларни Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудларини айланиб ўтган ҳолда амалга оширади.
Буюк Британиянинг охирги кўмир электр станцияси ёпилди. Мамлакат «Катта еттилик» орасида электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишдан бутунлай воз кечган илк давлат бўлди.
Транспорт вазирлиги ва Корея авиация маъмурияти икки давлат ўртасида белгиланган авиакомпаниялар сонига чекловларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқади. Uzbekistan Airways ва Qanot Sharq билан бир қаторда Air Samarkand ва юк ташувчи My Freighter ҳам Жанубий Кореяга парвоз қила олади.
Кетма-кет иккинчи ой қадрсизланган доллар, Транспорт вазирлиги сотиб оладиган Stadler поездлари, Ўзбекистонда PayPal’ни ишга тушириш режалари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисидаги қонунни маъқуллаган Сенат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида АҚШга, Самарқанднинг Қўшработ туманида эса Англияга ишга юбориш учун фуқаролардан жами 16 500 доллар олган шахслар қўлга тушди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг