Сардоба сув омбори хавфсиз эксплутация қилиниши мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилди. Харажатлар тўлиқ республика бюджетидан қопланиши маълум қилинди. Реконструкция ишларига тажрибага эга хорижий ва маҳаллий экспертлар, лойиҳачилар жалб қилинмоқда.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқароларидан ундириладиган туристик йиғим миқдори тасдиқланди. У БҲМнинг 0,4 фоизи ёки кунига 980 сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, маҳаллий сайёҳлар учун янги жорий қилинган авиақатновлар ҳамда темирйўл чипталарига чегирмалар қўлланилади.
Депутат Расул Кушербаев битирувчилари ОТМга кира олмаган мактаб директорларининг ишдан олинишини «демагогия ва бошқарувга ноқобил одамларни қўядиган талаби» дея тарифлаган эди. Халқ таълими вазири «охирги 2 йилда фақат ОТМга кирганлар бўйича объектив маълумот бўлгани» сабабли бундай йўл тутилганини таъкидлади. Шерзод Шерматов масалани тушунтириш учун депутат билан боғлана олмаганини маълум қилди. «Қадриятларимиз ва танловимиз икки хил экан», — деди у.
Номаълум моддадан заҳарланиш оқибатида Тошкент шаҳрида ТАТУнинг 3 нафар талабаси ҳамда 2 нафар Сингапур институти ва Инха университети талабалари вафот этди.
Тошкентда жойлашган «Шовотландия» кафесида чиққан ёнғин «мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган». ИИВ ёнғинни самарқандлик шахс қасддан уюштиргани ва қўлга олинганини маълум қилди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури тасдиқланди. 2021−2025 йилларда Ўзбекистонда 31 та суднинг янги биноси қурилса, мавжуд 107 таси реконструкция қилинади. Лойиҳаларнинг дастлабки қиймати — қарийб 644 млрд этиб белгиланган.
Германия Оролбўйи ҳудудини экологик ҳамда иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга 8 млн евро ажратади. Буни ўзида акс эттирган битим Ўзбекистон ва Германия томонидан имзоланди. Унга кўра, 4 йилга мўлжалланган лойиҳа амалга оширилади.
Ўзбекистон 2020 йилда олма импортини 8,5 баравар — 8876 тоннагача оширди. Энг кўп етказиб бериш Қирғизистон, Хитой ва Эрон давлатларига тўғри келмоқда. Экспорт эса 61,8 фоиз — 49,9 мингдан 19 минггача камайди. Экcпортнинг пасайиши, асосан, Қозоғистонга боғлиқ.
Сенат навбатдаги ялпи мажлисда Конституциявий суд, давлат харидлари, экологик аудит, деҳқон ва томорқа хўжаликларига оид қонунлар кўриб чиқилади. Бундан ташқари, никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш юзасидан Ҳукуматга юборилган парламент сўровлари натижалари муҳокама қилинади.
27 февраль куни эрта тонгда Тошкент шаҳридаги «Шовотландия» кафесида ёнғин чиқди. Унинг оқибатида жабрланганлар бор. Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ИИББ раҳбарияти, прокуратура масъуллари етиб борган. Дастлабки терговолди суриштируви олиб борилмоқда.
АҚШ Қримнинг Россияга қўшилиб олинганини ҳеч қачон тан олмайди, дея таъкидлади Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден.
Таомномангизни Zira.uz тақдим этган қиймадан тайёрланадиган ноодатий таомлар рўйхати билан бойитинг.
Пойтахтдаги туғруқхоналарда 703 нафар чақалоқнинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномаларини ФҲДЁга юбормаслик ҳолатлари аниқланди. Қолаверса, 888 нафар бола муддатидан кечикиб, рўйхатдан ўтказилган, дейилади ДХА хабарида. Натижада ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошган 14 нафар мансабдор жаримага тортилди.
«Мени онкология соҳасидаги муаммолар хавотирга солаяпти. Биз охирги 10−15 йил ичида ушбу соҳа жиловини қўйиб юбордик», — деди Шавкат Мирзиёев. Унинг айтишича, яқин кунларда онкология соҳасидаги муаммолар ечимига қаратилган муҳим қарор қабул қилинади. Қолаверса, жорий йилда қарийб 9 млн аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ўзбекистонда барча вилоят ҳокимлари маҳаллий бюджет ҳисобидан 100 нафардан муҳтож қизлар ва аёлларнинг ОТМ контракт пулларини тўлаб беради, дея такъидлади президент. Униг сўзларига кўра, «қобилияти, билими бор, лекин тақдир тақозоси билан орзусига эриша олмаган» хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизим жорий қилинади.
Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлагани, Испания собиқ қиролининг солиқ қарзи сифатида 4 млн евро тўлагани, Туркманистонда «туркман алабайи» байрами таъсис этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент раислигида айни пайтда ўтаётган йиғилишда хотин-қизлар саломатлиги, аҳоли бандлиги, ижтимоий фаровонлик ва хавфсизлик муаммолари муҳокама қилинмоқда. «Энг ачинарлиси, аёлларни хўрлаш, ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ҳамда омма олдида „сазойи“ қилиш ҳолатлари оддий ҳолатга айланиб бормоқда», — дея таъкидлади президент.
Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таъкидлашича, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги асосий муаммолар — қулай инвестиция муҳитининг йўқлиги, хусусий мулк ҳуқуқларини тартибга солиш ва ҳимоя қилиш соҳасининг номукаммаллиги бўлиб турибди. Амалдаги инвестиция тенденцияларининг шундай давом этиши иқтисодий ўсиш суръатларига эришишни секинлаштириши мумкин.
Президент Фарғонадаги Шодиёна ва Намангандаги Бунёдкор маҳаллаларидаги вазиятни «президент сиёсатига хиёнат» деб атади. Давлат раҳбари «қуйидаги» муаммоларни тушуниш ҳамда вазифа ва топшириқларни «тўғрироқ» белгилаб олиш учун амалдорларга маҳаллаларга кўчиб ўтишни таклиф этди.
Икки қаватдан юқори бўлган уйларни экспертизасиз қуришнинг тақиқланиши, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари, Ўзбекистон фуқаролари учун туристик йиғим, алиментларни ундиришнинг янги тизими — 1 мартдан мамлакат қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг