Жиноят кодексининг янги таҳририда коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади. Жумладан, давлат хизматчиларининг ноқонуний бойиши тўғрисида модда ва номоддий фойда тўғрисида норма пайдо бўлади.
Фарғона вилоятида «MAN Trailer» автомашинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиб, бир йўналишда ҳаракатланаётган «Nexia-2» билан тўқнашади. ЙТҲ оқибатида 2 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
«Нақдлаштирувчи фирмалар» билан вазиятни ўрганиш доирасида солиқ органлари мамлакат бўйлаб 2534 та корхонада камерал текширувларини ўтказди. Натижада 2238 та корхонада 498,9 млрд сўм миқдоридаги «сохта» операциялар аниқланди.
2022 йилда Ўзбекистонда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Аввал бу мусобақани Хитой ўтказиши керак эди, аммо турли муаммоларга кўра бундан воз кечди.
Япония бош вазирининг ўғли расмийлар билан овқатлангани учун кечирим сўрагани, Boeing’нинг авиакомпанияларга 777 лайнерида парвозларни тўхтатиб қўйишни маслаҳат бергани, AҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 500 мингдан ошгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Uzbekistan Airways компаниясига транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилади. Uzbekistan Airports компанияси бошқарув раислигига эса Раъно Жўраева тайинланди. У бунга қадар турли йилларда S7 Space ҳамда «Роскосмос»нинг Ер усти космик инфратузилмаси объектларини эксплуатация қилиш марказини бошқарган.
ЖССТ коронавирус билан касалланиб, уни енгиб ўтганларга ҳам вакцина билан эмланишни тавсия қилди. Таъкидланишича, бемор агар ушбу вирус билан олдин тўқнаш келган бўлса, вақцина иммун тизими жавобини янада кучайтиради. Шунингдек таъкидланишича, ҳатто эмлангандан сўнг ҳам эҳтиёт чораларига амал қилишда давом этиш лозим.
Депутат Расул Кушербаев ОТМга киролмаган ўқувчилар сабабли мактаб директорлари ишдан олиниши «демагогия эканлиги» ва ўқитувчиларнинг бунда айби йўқлигини таъкидлади. «Боланинг тадбиркорликка қизиқиши бўлса, ўқишга киришни хоҳламаса ҳам биз ўқитувчини айблаймизми?», — деди депутат. Унинг айтишича, бундай талаб қонунчилик ёки Меҳнат кодексида белгиланмаган.
Ўзбекистон беш ойдан бери олтин экспорт қилмаган, яъни мамлакат сўнгги марта 2020 йил августида олтин сотган. Январь ойида асосий экспорт саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кимёвий моддалар бўлди.
2021−2022 йилларда Жиззахда автомобиль соҳасида 277 млн долларлик учта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Биринчи босқичда ADM Jizzakh томонидан енгил автомобиллар, иккинчи босқичда Jizzax avtomobil zavodi томонидан Volkswagen тижорий автомобиллари, учинчи босқичда эса Auto Motors Asia томонидан тижорий ва юк автоларини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров «эркин сўз қанчалар эркин бўлмасин жамиятнинг хотиржам ривожланишига халақит бермаслиги керак», деган фикрда. У «халқ ишончи билан ваколатга эга бўлган ҳокимиятга қарши курашишга чақирадиган сўз ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиши ва жазоланиши зарур» эканига ишора қилди.
Ўзгидромет 25−27 февралда кутилаётган совуқлар ойнинг иккинчи ўн кунлигида мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади дея огоҳлантирмоқда.
Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 549 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
Uzbekistan Airways 1 мартдан бошлаб ўз қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш хизматини жорий қилади.
Шавкат Мирзиёев «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ушбу қонун арбитраж келишувга эришиш, арбитрларни тайинлаш ва арбитраж муҳокамасини ўтказиш тартибини белгилайди.
Депутат Расул Кушербаев халқ ҳокимларни сайлашга тайёр эмаслиги ҳақидаги фикрга кўшилмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «рухсат бераётганларнинг ўзи тайёр эмас». «Уларда қўрқув бўлиши мумкин. Қайси маънода, улар хоҳлаган одамни, одамлар сайламаслиги мумкин», — деди у. Президент ҳокимларни халқ сайлаши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, у бунга сайланаётганлар ҳам, сайловчилар ҳам тайёр бўлиши кераклигини айтган.
Қонунчилик палатаси депутатлари транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини маъқуллади. У ўтган йилнинг октябридан буён вазир вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди. Аввалроқ, Эльёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилган эди.
Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади. Унинг нутқидан асосийлари: яқин вақт ичида парламент Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилади, бу йил яна 20 мингдан зиёд киши Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлади, қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўйилмайди, Ўзбекистон бу бўйича махсус маърузачини таклиф этишни кўзламоқда, қолаверса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар ташрифи ҳам кутилмоқда.
Хоразмда чойхона эгаси, турмуш ўртоғи ва бир фарзанди газ ўчоғидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Икки фарзанди кучли заҳарланган.
Яшнобод туманидаги шифохонада вафот этган беморнинг ўлимидан сўнг, шифокорларнинг дўппосланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг